Get Mystery Box with random crypto!

Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади Баъзан тақдирга тан | Asaka_Ziyo

Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади

Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради;

Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;

Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин
!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!