Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.06K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-03-09 15:32:22
Шак куни рўза тутиш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
14.5K viewsAbdulloh, 12:32
Ochish/sharhlash
2024-03-09 09:19:48 #Таровеҳ_намози



Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.

Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал.

Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”.
Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар
(“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам
.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
19.6K viewsAbdulloh, 06:19
Ochish/sharhlash
2024-03-08 11:34:24
ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.

@Asaka_Ziyo
24.9K viewsAbdulloh, edited  08:34
Ochish/sharhlash
2024-03-08 09:40:33
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

- Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
Аллоҳумма соллий ва саллим ала Саййидина Муҳаммад

- Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

- Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

- Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
22.8K viewsAbdulloh, 06:40
Ochish/sharhlash
2024-03-08 08:58:32 Шаҳобиддин домла
"03-Сухбат"

@Asaka_Ziyo канали учун.
20.4K viewsAbdulloh, 05:58
Ochish/sharhlash
2024-03-08 06:28:31
#Тилак

Баъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашолмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам Унутманг Қадрдоним юрагимдасиз!

Ассаламу алайкум Саййудул айём
Жумъа муборак бўлсин дилга яқиним!
⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
26.7K viewsAbdulloh, 03:28
Ochish/sharhlash
2024-03-08 05:22:07
#СУННАТ

Имом Бағовий ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом тирноқ ва мўйлабларини ҳар жума куни қисқартирар эдилар".

Ас-софарийний "ғозаул албоб" китобида буюк одоблар ҳақида зикр қилар экан, Ибн Баттадан қуйидаги ҳадисни келтиради: "Ким тирноқларини жума куни олса унга шифо кириб дард чиқиб кетади".

Абу Ҳомид Ғаззолий "иҳёу улумиддийн" китобида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтиради: Ким тирноқларини жума куни олса Аллоҳ таоло ундан дардни кетказиб шифони киритади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
21.8K viewsAbdulloh, 02:22
Ochish/sharhlash
2024-03-07 19:00:19
​​ #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

(Асака тумани учун )

Ҳижрий 1445 йил 27-Шаъбон
Мелодий 2024 йил 08-Март
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Субх 05:15:
Бомдод 06:00,
Пешин 12:50;
Аср 16:35:
Шом 18:15:
Хуфтон 20:00:

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿ ✿⊱•❁••┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
29.6K viewsAbdulloh, 16:00
Ochish/sharhlash
2024-03-07 16:03:04
ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ.

ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
27.2K viewsAbdulloh, 13:03
Ochish/sharhlash
2024-03-07 14:39:30
ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.

2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.

Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:15
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
25.4K viewsAbdulloh, 11:39
Ochish/sharhlash