Get Mystery Box with random crypto!

Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади Ривоятларда келишича, Р | Asaka_Ziyo

Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!