Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.06K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-03-16 17:22:40
17-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:   :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
20.1K viewsAbdulloh, 14:22
Ochish/sharhlash
2024-03-16 10:03:37 «Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...
Бу сўзларнинг маъносини биламизми?

Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».

«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».

«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.

«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.
Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»

Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.

«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».

«Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).

Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Ва ийякум – Сизга ҳам.

Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.

Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.

Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.

Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)

Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)

Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади)

Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади
)

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
26.0K viewsAbdulloh, 07:03
Ochish/sharhlash
2024-03-16 02:45:13
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Янги тонг барчамизга хайрли кунни бошлаб келсин!

Эрта уйғонганларга, ризқ эшигига бомдод намози ила калит солганларга- барокотли кун совға этилади деб эшитганмиз.

Илоҳим Аллоҳ таоло сизга хайр эшикларини, ризқ қопқаларини очсин!

Умрнинг машаққат йўлларида дуога суяниб ўтмоқ-муслимнинг тадбиридир!

Тонг саҳарданоқ чиройли дуолар қиламиз;

"Аллоҳим, барча умидворлигим сенгадир, ўзинг ҳар нарсадан беҳожат, лекин қулларининг ҳожатини раво этишни севувчи Роббимсан!

Ҳожатларим нима эканлиги ҳам- Ўзингга аён!

Менга ато этадиган ҳар яхшилигингга, хайрли неъматингга муҳтожман!

Шу неъматга лойиқ кўрганингга шукр, ношукрчиликни эса мендан йироқ қил!

Дуо билан бирга тавбага ҳам суянган бандангман, Тавбамни ҳар кун ўзимга эслатиб тур, ё Роббим!

Сендан ўзим учун хайрсиз нарсаларни сўраб қўйишликдан ҳам мени сақла!
Амийн."


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
29.7K viewsAbdulloh, 23:45
Ochish/sharhlash
2024-03-15 18:17:59 Нисо сураси 148-оятдан бошланади.

Абдулбосит қори



⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
25.5K viewsAbdulloh, 15:17
Ochish/sharhlash
2024-03-15 17:33:08
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Улашинг: @diniysavollar
25.5K viewsAbdulloh, 14:33
Ochish/sharhlash
2024-03-15 17:04:04
16-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:   :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
28.2K viewsAbdulloh, 14:04
Ochish/sharhlash
2024-03-15 16:17:53 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Дунёда ифтор пайтини кутишдек ёқимли иш бўлмаса керак. Чунки бунда одам Аллоҳнинг ризоси учун нафсини жиловлаб туради. Шундоққина ёнида бўлган, нафси талаб қилган неъматни рад этади.

Ифторликни интиқлик билан кутаётганларга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин
!



⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo/7391
27.2K viewsAbdulloh, 13:17
Ochish/sharhlash
2024-03-15 15:57:25 ​​Нодир маълумот!

Пайғамбар алайхимуссаломлар туғилган юртлар ҳозир қайси давлатлар худудигатўғри келади?

Одам алайҳиссалом - Шри-Ланка
Нух алайхиссалом - Иордания
Шуъайб алайхиссалом - Сурия
Солих алайхиссалом - Ливан
Иброхим алайхиссалом - Фаластин
Исмоил алайхиссалом - Саудия Арабистони
Якуб алайхиссалом - Фаластин
Исхок алайхиссалом - Фаластин
Юсуф алайхиссалом - Фаластин
Лут алайхиссалом - Ирок
Айюб алайхиссалом - Иордания
Худ алайхиссалом - Яман
Закариё алайхиссалом - Иордания
Сулаймон алайхиссалом - Исроил давлати
Хорун алайхиссалом - Миср
Мусо алайҳиссалом - Миср
Исо алайхиссалом - Фаластин
Мухаммад соллаллоху алайҳи вассаллам - Саудия Арабистони

Пайғамбар алайхимуссаломлар қанча умр кўрганлар?

Одам алайҳиссалом - 1000 йил
Нух алайхиссалом - 950 йил
Шуъайб алайхиссалом - 882 йил
Солих алайхиссалом - 586 йил
Закариё алайхиссалом - 207 йил
Иброхим алайхиссалом - 195 йил
Сулаймон алайхиссалом - 150 йил
Исмоил алайхиссалом - 137 йил
Якуб алайхиссалом - 129 йил
Исхок алайхиссалом - 120 йил
Юсуф алайхиссалом - 110 йил
Хорун алайхиссалом - 119 йил
Мусо алайҳиссалом - 125 йил
Мухаммад соллаллоху алайҳи вассаллам - 63 йил

ВАллоҳу аълам!


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
29.7K viewsAbdulloh, 12:57
Ochish/sharhlash
2024-03-15 08:55:40
Эй дунё!

Яхши ҳам абадий эмассан. Агар сен мангу макон бўлганингда ўлими хақ одамзод яна қанчалик туғёнга кетарди.

Эй дунё!
Яхши ҳам абадий эмассан.
Эй одам! 
Яхши ҳам бошингда ўлим бор.

Бугун охиратини унутганлар зиёндалар. Яқинда уларга қаттиқ ҳисоб-китоб бордир.

Ким фоний дунё деб охиратини унутибди, ютқазибди.
Ким охират диёри учун яшабди, икки оламда азиз бўлибди
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
28.0K viewsAbdulloh, 05:55
Ochish/sharhlash
2024-03-15 07:17:27 Шаҳобиддин домла
Рамазон сухбати
Мр3
06:35 дақиқа

@Asaka_Ziyo канали учун
26.0K viewsAbdulloh, 04:17
Ochish/sharhlash