Нажотга_шошилинг! Ё Аллоҳ! Бизга раҳматинг эшикларини, ризқ | Asaka_Ziyo
Нажотга_шошилинг!
Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!
Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.
Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.
Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.
Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.
Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…
Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!
8600 0604 8009 6792
⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo/7353