Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.06K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-03-19 17:48:30
20-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:     :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
30.6K viewsAbdulloh, 14:48
Ochish/sharhlash
2024-03-19 15:40:51 Бугун ифторлик вақти

:

Абу Дардо разияллоҳу анҳу айтади:

"Агар орангиздан бирор киши ўзгариб, гуноҳ ишга аралашиб қолса, уни ажратиб, ўзингиздан нари қилманглар!
Аксинча унга гўзал тарзда панд-насиҳат қилинглар ва сабрли бўлинглар!
Зеро, инсон баъзан адашиб, баъзан эса тўғриланиб туради".

(Абу Нуъайм, 4/232)

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
29.0K viewsAbdulloh, 12:40
Ochish/sharhlash
2024-03-19 14:01:21 БЎЙИНГА МАСХ ТОРТИШДАГИ ХИКМАТ

Покистонлик бир йигит ҳикоя қилади;

Яқин дўстларимдан бири Францияга қилган сафари асносида у билан содир бўлган бир ажиб учрашувни менга ҳикоя қилиб берди:
Францияга қилган сафаримиз давомида бир кун одатдагидек намоз учун таҳорат олишга киришган эдим, ортимдан кимдир тик туриб жим ҳолда мени кузатётганини сездим, лекин яхшиликга йўйиб таҳорат олишни давом эттирдим. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг у мени чақириб, сен кимсан, деб сўради. Мен унга, мусулмонман, дедим. У савол беришдан тўхтамади ва менга қаердан келдинг, деди. Мен Покистондан келдим, дедим. У яна бир кутилмаган савол билан мени ажаблантирди ва Покистонда нечта жиннихона борлигини биласанми, деди. Бу ажиб савол бўлган учун мен унга, ҳаяжонданми билмайман, иккита ё тўрттадир аниқ билмайман, дедим . У, ҳа билмайсанми, деди. Мен ҳам ҳа билмайман, дедим. У, ҳозир сен нима қилдинг, деб сўради. Мен таҳорат олдим, дедим. У, бу ишни ҳар кун қиласанми деди, мен, бир кеча-кундузда беш маҳал қиламан, дедим. У эса ўзига-ўзи “оҳ қаранг” дедида саволдан тўхтади. Мен унга, бу нарсаларни сўрашингдан мақсадинг нима, деб сўрадим. У, мен шу ердаги ақли заиф кишиларга ихтисослашган госпиталда жарроҳ бўлиб ишлайман ва ишим борасида “Одамларни ақли нега заифлашади”, деган илмий тадқиқот олиб бордим ва шунга амин бўлдимки: Инсон миясидан бутун жисмга хабар етиб туради, жисмимиз сигнални қабул қилгандан сўнг ўз иш фаолиятини бошлайди.
Ушбу миямизда бир неча нозик томирлар бор, улар бўйнимиз орқали бутун жисмимизга тарқаб кетган. Мен шуни аниқладимки, агар инсоннинг сочи қанча кўпайган сари бўйиннинг орқа қисми шунча қуриқлашиб бораверади ва томирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Ва томирлар қуриқлашган сари тортила бошлайди ва бунинг оқибатида инсон миясини ишламай қолиши мумкин бўлади. Биз докторлар чуқур изланиб, инсон ҳар куни камида тўрт маҳал бўйиннинг орқа қисмини ҳўллаб туришлиги зарур, деган хулосага келдик. Мен бугун, сени юз-қўлингни ювганингдан сўнг бўйнинг ортига ҳам сув етказганингни кўриб ҳайратда қолдим ва сен каби ювинган инсон ҳаргиз ақли заиф бўлмайди, деб менга соғлиқ тилаган ҳолда хайрлашди. Қаранг, ушбу воқеа ҳам, Аллоҳ ва унинг Расулига ва У Зот келтирган шариатга итоат қилмоқ бу дунёда ҳам бизнинг равнақимизга хизмат қилишлигига яна бир далилдир.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
15.2K viewsAbdulloh, 11:01
Ochish/sharhlash
2024-03-19 09:52:11 Рўзадорнинг суяклари тасбеҳ айтади

Ҳазрати Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар:
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга:
"Эй, Билол! Кел, биз билан таомлан" дедилар. У:
"Мен рўзадорман" деди.
Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Биз ўз ризқимизни еяпмиз. Билолнинг ризқи эса жаннатга сақлаб қўйиляпти. Эй, Билол! Биласанми, модомики, рўзадор ҳузурида таом ейилар экан, унинг суяклари тасбеҳ айтиб туради ва фаришталар унинг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар" дедилар.

"Шаҳру Рамазон" китобидан

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
18.7K viewsAbdulloh, 06:52
Ochish/sharhlash
2024-03-19 02:34:37 ТАНЛАНГАНСИЗ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:

"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.

Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!

Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ДЕНГ!

Аллоҳ бугунги кунингизни хайрли ва ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
27.4K viewsAbdulloh, 23:34
Ochish/sharhlash
2024-03-18 18:17:13 Аъроф сураси 88-оятдан бошланади.

Абдулбосит қори



⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
23.2K viewsAbdulloh, 15:17
Ochish/sharhlash
2024-03-18 18:04:03
19-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:     :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
25.3K viewsAbdulloh, 15:04
Ochish/sharhlash
2024-03-18 15:56:47 Бугун ифторлик вақти

:

ИЖОБАТЛИ ДУО

  Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».
  Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.


Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма  қоддамту ва ма аххорту»
Хайрли ва гўзал ифторлик тилаймиз!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
25.4K viewsAbdulloh, 12:56
Ochish/sharhlash
2024-03-18 10:17:20 “Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил;
2. Уларнинг фарзандлари;
3. Амаки ва аммалар;
4. Уларнинг фарзандлари;
5. Тоға ва холалар;
6. Уларнинг фарзандлари;
7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
8. Қўшнилар;
9. Касбдошлар;
10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

“Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатавои Ҳиндия).
⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo/7329
28.9K viewsAbdulloh, 07:17
Ochish/sharhlash
2024-03-18 08:56:53 Бергувчи Аллоҳнинг Ўзи. Олгувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзи!

Абу Зар Ғиффорий розиаллоҳу анҳу:

“Менинг ҳалилим (Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам) менга 7 та нарсани васият қилган.”

1) Мискинларни яхши кўришни.
2) Дунёда ўзимдан паст бўлган одамга қарашликни.
3) Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликни.
4) Силаи раҳмни тиклашни.
5) Қанчалик аччиқ бўлса ҳам ҳақни гапиршликни.
6) Маломатчининг маломатидан қўрқмасликни.
7) Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳни кўп айтиб юришликни.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
25.1K viewsAbdulloh, 05:56
Ochish/sharhlash