Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.29K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 104

2022-10-04 20:15:57
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
2.0K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-10-04 12:29:23
Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Бугун, 4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Расмий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.0K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:23:12
Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш йўлида: халқ манфаати — бош мезон

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
5.6K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:38:02
#Диққат

Ҳужжатлар қабули давом этмоқда

Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танловига 438 нафар номзод ҳужжат топширди.

Таълим дастурлари кесимида:
Бакалавриат – 236
Магистратура - 148
Докторантура – 54

Танлов йўналишлари кесимида
:
Давлат ва жамият бошқаруви - 105
Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 20
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 195
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 118

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар жорий йилнинг 20 октябрига қадар қабул қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
5.8K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:24:21
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Будапештда

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
597 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:52:56
#Cавол_беринг

Савол: Давлат фуқаролик хизматчисининг KPI кўрсаткичлари қандай мезонлар асосида белгиланади ва уларни ким баҳолайди?

Жавоб: Қонуннинг 36-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат органи давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиятига мувофиқ фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.9K views10:52
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:42:43
Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
5.4K views09:42
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:04:51
#Бу_муҳим

Очиқ танловлар бўйича ҳар қандай мурожаатингизга биринчи манбадан, аниқ, асослантирилган ва тезкор жавоб олинг

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўлланг.

Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

Ҳурматли номзодлар, танлов ғолиблари! Шунингдек, сизнинг мурожаатингиз вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан эътиборсиз қолдирилган тақдирда ишонч телефонимизга (71-239-34-76) қўнғироқ қилинг!

Биз — тизим ривожланиши, давлат фуқаролик хизматига тенг имконият асосида салоҳиятли, рақобатбардош кадрлар қабул қилиниши тарафдоримиз.

Бу масалада эса Сиз ва жамоатчилик назорати муҳим!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
9.5K views06:04
Ochish/sharhlash
2022-10-03 07:43:50 #Ҳафталик_дайжест

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

Брифинг: Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Эксперт шарҳи: Халққа қонунлаштирилган хизмат кўрсатилади.

Билган яхши: Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги очиқлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда қатор қулайликларни тақдим этмоқда.

Фарғонада очиқ танловлар комиссиялари аъзоларининг малакаси оширилди.

Навоийлик давлат фуқаролик хизматчилари касбий билим ва малакаларини оширишди.

Ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари бир ҳафталик малака ошириш курсида ўқишди.

vacancy.argos.uz портали фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик яратилмоқда.

Инсон ресурсларини бошқариш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари тақдимот қилинди.

Ёш давлат хизматчилари хорижий стажировкада.

Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим хабарлар ҳақида давлат фуқаролик хизматчиларига маълумот берилди?

Муносабат: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Туркия ОАВ хабар берди: Бир гуруҳ ўзбекистонлик ёш давлат хизматчилари Туркияда малака оширмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.8K views04:43
Ochish/sharhlash
2022-09-30 23:01:01
#Байрамингиз_муборак_бўлсин

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси
барча ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий қутлайди!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.8K views20:01
Ochish/sharhlash