Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 108

2022-09-28 14:00:11
#АРГОС_хабари

Инсон ресурсларини бошқариш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари тақдимот қилинди

“Talent Erasmus+” лойиҳаси доирасидаги конференцияда қилинган тақдимотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари тизимда амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ташкил этилган тадбирда Европа Иттифоқининг “Erasmus+” Миллий Офиси координаторлари, давлат ва хусусий сектор вакиллари, қатор европалик мутахассислар, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун, конференция инсон ресурсларини бошқариш, истеъдодларни тарбиялаш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш, соҳа бўйича илмий изланишлар натижаларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:44:24
#Бу_муҳим

vacancy.argos.uz портали фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик яратилмоқда

Эндиликда номзодлар танлов босқичлари куни, танлов натижаларини СМС хабарнома шаклида олиши мумкин.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги SMS-хабар хизматларини vacancy.argos.uz порталида жорий этишнинг Техник шартларини ишлаб чиқди.

Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
1.1K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-09-28 09:16:32
#Тайинлов

Баходир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Б.Ботиров тайинловга қадар Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш - http://t.me/argos_uz
5.1K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-28 08:58:38
#Тайинлов

Шавкат Зайниддинов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Ш.Зайниддинов тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш - http://t.me/argos_uz
5.6K viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2022-09-28 08:56:00
#Тайинлов

Отабек Носиров Янгиер шаҳар ҳокими этиб тайинланди

О.Носиров тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш - http://t.me/argos_uz
4.9K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:58:18
#Ислоҳотлар_рақамларда

ШҲТнинг Самарқанд саммити бўйича 5 та факт

1-факт: Саммит қатнашчилари таркиби ва дастури

2-факт: Қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар

3-факт: «ШҲТ оиласи»нинг ва ҳамкорлик уфқларининг кенгайиши

4-факт: ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон ташаббуслари

5-факт: Саммит ишининг халқаро медиа-маконда ёритилиши

Каналга уланиш — http://t.me/argos_uz
5.1K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-09-27 14:38:55
#Ҳудудларимизда

Ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари бир ҳафталик малака ошириш курсида ўқишди

60 соатга мўлжалланган ўқув курсида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.4K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-09-27 13:07:00
#Ҳудудларимизда

Навоийлик давлат фуқаролик хизматчилари касбий билим ва малакаларини оширишди

Давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд филиалида ташкил этилган малака ошириш курсида Навоий вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари назарий билим ва бошқарув кўникмаларини ривожлантирди.

Тренингларда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади, баҳс-мунозара каби интерфаол усуллардан кенг фойдаланилди.

Халқ билан конструктив мулоқот ўрнатишнинг аҳамияти, фаолиятга нисбатан танқидий қараш, вақтни тўғри тақсимлаш каби давлат хизматчиси учун муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
5.4K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-09-27 12:54:13
#Ҳудудларимизда

Фарғонада очиқ танловлар комиссиялари аъзоларининг малакаси оширилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан очиқ танловларнинг суҳбат босқичини янада такомиллаштириш мақсадида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотларнинг туман, шаҳар бўлимлари танлов комиссиялари аъзолари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингда танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш, олиб бориш тартиби, ўтказиш талаблари, комиссия аъзоларининг вазифалари, мажбуриятлари, масъулияти ҳамда номзодларнинг ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими юзасидан фикрлар алмашилди.

Мавзуга оид.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
5.0K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:10:12
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги очиқлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда қатор қулайликларни тақдим этади!

argos.uz Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти

t.me/argos_uz — Агентликнинг телеграмдаги расмий канали

vacancy.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

t.me/vacancy_argos — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

t.me/vacancyonline — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини онлайн кузатиш канали

t.me/vacancy_winners — вакант лавозимлар учун ўтказилган очиқ мустақил танловлар ғолиблари эълон қилиб бориладиган расмий канал

t.me/vacancy_argos_bot — очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

ilm.argos.uz давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

test.argos.uz давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

my.argos.uz — “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

t.me/murojaat_argos_bot — давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот. Ушбу бот орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

t.me/testargosuz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар бериб борувчи канал.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.6K views06:10
Ochish/sharhlash