Get Mystery Box with random crypto!

IT-паркда янги иморатлар фойдаланишга топширилди Президент Ша | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

IT-паркда янги иморатлар фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида қурилган янги биноларни бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.

Мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан, 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди. Барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди.

Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, соҳада ўзини ўзи банд қилган мутахассислар сони 43 минг нафарга етди.

Каналга уланиш —
@argos_uz