Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.29K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 110

2022-09-08 08:32:01
#Cавол_беринг

Савол: Давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти қатъий белгиланадими?

Жавоб:
Қонуннинг 34-моддасида Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак. Уч ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчиси учун ўрнатилган иш вақтининг давомийлигидан ташқари иш — иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.2K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:24:56
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ элчисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

Кейинги йилларда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама дастурлар жорий этилмоқда.

АҚШ элчиси унинг фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
3.7K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:31:13
#Интервью

Сардор Искандаров, Бухоро вилояти адлия бошқармаси масъул ходими: Давлат хизматчиси қонун моҳиятини тўлиқ англаб етсагина, унга амал қилади...

Шу мақсадда жойларда давлат хизматчилари учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.0K viewsedited  09:31
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:14:02
#АРГОС_хабари

Шофирконда Қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари учун семинар ташкил этилди


Тадбирда ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчиларга “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, мақсади, давлат фуқаролик хизматига кириш тартиби, лавозимларнинг малака даражалари, давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, миллий кадрлар захираси, иш вақти ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш, давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тартиби белгиланиши, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси Қонун билан кафолатланаётганлиги айтиб ўтилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, таклифларини билдиришди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.3K views09:14
Ochish/sharhlash
2022-09-07 10:27:22
#Интервью

Мурод Ҳакимов: Ҳеч қандай таниш-билишларсиз, билимим билан тестдан ўтдим. Умид қиламанки, кейинги босқичдан ҳам муваффақиятли ўтаман

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.3K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 10:06:43
Давлат фуқаролик хизматига кириш учун ўтказилаётган танловларнинг тест босқичи жараёнлари қандай ўтади...

6 сентябрь куни Бухоро вилоятидаги 6 та давлат ташкилотида мавжуд вакант лавозимлар учун 62 нафар номзодлар иштирокида тест босқичи ўтказилди. Тест синовидан 16 нафар номзод муваффақиятли ўтди.

Танловнинг тест босқичи Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда. Жараённи реал вақт режимида онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Ушбу тизимдан биринчи марта фойдаланаётган номзодларимиз ҳам талайгина. Тестни ечиб чиққанларидан сўнг, улар билан суҳбатлашамиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.7K views07:06
Ochish/sharhlash
2022-09-06 18:06:47
#АРГОС_хабари

Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади

Яна бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчилари Миллий кадрлар захирасига олинди.

Улар эндиликда Агентлик томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида малака оширади.

Номзодлар 2 500 нафар давлат хизматчиси орасидан сараланди. Улар учун бугундан масофавий малака ошириш курслари бошланди. Шунингдек, номзодлар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижий стажировка ҳам ташкил этилади.

Тизим илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашди. Мақсад — миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш.

Бугун Миллий кадрлар захирасига олинган салоҳиятли номзодлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Президент Администрацияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
13.1K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-09-06 14:37:40
LIVE

Кадрлар давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали қабул қилинмоқда

Бухорода жараён қандай кечаётгани ҳақида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Зафар Жумаев маълумот берди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
4.7K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:43:49 #Билган_яхши

Айни дамда vacancy.argos.uz порталида мавжуд вакант лавозимларнинг 223 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмаяпти.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
5.6K views10:43
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:28:01
#Интервью
LIVE

Университетдан тўғри давлат фуқаролик хизматига

Наргиза Рўзиева:
Мендан иш стажи талаб қилинмади. Бугун очиқ танлов орқали давлат фуқаролик хизматчиси бўлдим

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
18.8K views10:28
Ochish/sharhlash