Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 111

2022-08-30 08:40:49
#Қонунни_ўрганамиз

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Тошкент шаҳридан махсус репортаж.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.8K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:25:36
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президент томонидан мукофотланганлар рўйхати эълон қилинди

Тўлиқ рўйхат:

Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони;

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

Бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
5.6K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:45:23
#Бунёдкорлик #Миллий_ғурур

Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди

Маросимга Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳайкални очди.

Маҳобатли ҳайкал 25 метр. Унда Жалолиддин Мангуберди тулпор жиловини маҳкам тутиб, эл-юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган. Султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилди. Эрон ҳудудидан топилган, оғирлиги 32 килограмм, баландлиги 30 сантиметр бўлган бу тошда Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангубердининг шажараси, ёдгорликнинг яратилиш тарихи ёзилган.

Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.5K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:24:50
Воитов Азиз Ботировичнинг номзоди Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди

Бугун
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
7.5K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:03:21
#Давлат_фуқаролик_хизматчиларига_эслатма

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.8K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:38:29
#Қонунни_ўрганамиз

Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси ҳақида нималарни биламиз...

Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади.

Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 32-модда.

Каналга уланиш —
@argos_uz
5.0K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:31:50
#Савол_беринг #Эксперт_жавоб_беради

Савол: Давлат фуқаролик хизмати соҳасида қайси орган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади ва унинг ваколатларига нималар киради?

Жавоб: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-бобида бу ҳақда тўхталиб ўтилган. Ушбу бобда давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли органлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа давлат органлари келтирилган.

Шулардан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 8-моддасида Агентликнинг ваколатлари кўрсатилган.

Шулардан бири давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишдир.

Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг —
@murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
@argos_uz
4.2K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:10:36 #САМАРАЛИ_ҲАФТА #АРГОС #ДАЙЖЕСТ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

Янгиликлар 24 | "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи вазирлик, идораларнинг марказий аппаратларида давом этмоқда.

Фарғонада давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш кадрлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари учун семинар ташкил этилди.

Очиқ мустақил танловлар орқали қанча фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилингани маълум қилинди.

Бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчиларининг Жанубий Кореяга хизмат сафари бошланди.

Муносабат: Янги Қонун ёшларимиз билан тизимли ишлашда, халқимизга самарали хизмат кўрсатишимизда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади.

Қонун билан кадрларнинг кунлик иш самарадорлиги назоратда бўлади.

Очиқ мустақил танловларнинг тест босқичи жараёнлари қандай ўтади... Жойлардан махсус репортажлар тайёрланди.

Қонунни ўрганамиз: Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти қандай асосларга кўра тугатилади?

Чекка-чекка ҳудудларимизда ҳам янги Қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан навбатдаги овозли мулоқот ташкил этилди.

1 ўринга 13 нафар талабгор, рақобатбардош кадргина ишга киради. Очиқ танлов тизими такомиллашиб бормоқда.

Интервью: Ўртага таниш-билиш, умуман "ҳеч нарса" аралашмади, тест ва суҳбатдан ўтиб, ишга кирдим — Раҳматулло Жўраев.

Ўзбекистонда жамият бошқаруви бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишлари таҳлил қилинди.

Андижонда кадрларни очиқ танлов тизими орқали қабул қилиш жараёнларида асосий эътибор нималарга қаратилмоқда?

Қонунни ўрганамиз: Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тартиби.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Oʻzbekcha Vikipediya"да.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди!

"Давлат хизматчиси": Рукнга оид, давлат хизматчиси фаолиятига бағишланган навбатдаги ролик тақдим қилинди.

Қонунни ўрганамиз: Янги қонун қабул қилинди. Барчада табиий савол туғилиши мумкин... Иш режими ўзгарадими?

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти юзасидан "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг махсус сони эфирга узатилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.6K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:02:17
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
5.7K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:36:55 #АРГОС_хабари

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида
"ги қонун мазмун-моҳияти юзасидан "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг махсус сони эфирга узатилди

Унда Қонуннинг муҳим аҳамияти, тарғибот тадбирлари доирасида давлат фуқаролик хизматчилари ва аҳоли томонидан берилган қатор саволларга жавоб берилди.

Томоша қилишни тавсия қиламиз —



Каналга уланиш — @argos_uz
3.1K views16:36
Ochish/sharhlash