Get Mystery Box with random crypto!

#САМАРАЛИ_ҲАФТА #АРГОС #ДАЙЖЕСТ Президент ҳузуридаги Давла | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

#САМАРАЛИ_ҲАФТА #АРГОС #ДАЙЖЕСТ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

Янгиликлар 24 | "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи вазирлик, идораларнинг марказий аппаратларида давом этмоқда.

Фарғонада давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш кадрлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари учун семинар ташкил этилди.

Очиқ мустақил танловлар орқали қанча фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилингани маълум қилинди.

Бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчиларининг Жанубий Кореяга хизмат сафари бошланди.

Муносабат: Янги Қонун ёшларимиз билан тизимли ишлашда, халқимизга самарали хизмат кўрсатишимизда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади.

Қонун билан кадрларнинг кунлик иш самарадорлиги назоратда бўлади.

Очиқ мустақил танловларнинг тест босқичи жараёнлари қандай ўтади... Жойлардан махсус репортажлар тайёрланди.

Қонунни ўрганамиз: Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти қандай асосларга кўра тугатилади?

Чекка-чекка ҳудудларимизда ҳам янги Қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан навбатдаги овозли мулоқот ташкил этилди.

1 ўринга 13 нафар талабгор, рақобатбардош кадргина ишга киради. Очиқ танлов тизими такомиллашиб бормоқда.

Интервью: Ўртага таниш-билиш, умуман "ҳеч нарса" аралашмади, тест ва суҳбатдан ўтиб, ишга кирдим — Раҳматулло Жўраев.

Ўзбекистонда жамият бошқаруви бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишлари таҳлил қилинди.

Андижонда кадрларни очиқ танлов тизими орқали қабул қилиш жараёнларида асосий эътибор нималарга қаратилмоқда?

Қонунни ўрганамиз: Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тартиби.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Oʻzbekcha Vikipediya"да.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди!

"Давлат хизматчиси": Рукнга оид, давлат хизматчиси фаолиятига бағишланган навбатдаги ролик тақдим қилинди.

Қонунни ўрганамиз: Янги қонун қабул қилинди. Барчада табиий савол туғилиши мумкин... Иш режими ўзгарадими?

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти юзасидан "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг махсус сони эфирга узатилди.

Каналга уланиш — @argos_uz