Get Mystery Box with random crypto!

arabic.uz (hikmatlar)

Telegram kanalining logotibi arabicuz — arabic.uz (hikmatlar) A
Telegram kanalining logotibi arabicuz — arabic.uz (hikmatlar)
Kanal manzili: @arabicuz
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34.36K
Kanalning ta’rifi

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 148

2021-12-14 06:01:25
905 views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-14 06:01:02 9150. Шайх Муҳаммад Нажиб Сирожиддин раҳимаҳуллоҳ ҳақларида
Аллоҳ таоло у зотнинг кўзи ва қулоғида яъни, кўриш ва эшитишда икром қилганди. Ҳатто умрининг охиригача бу аъзолари унга буткул хизмат қилган. Юз йилга яқин умр кўрган бўлсалар, бирон марта кўзойнак тақишга ёки эшитишда муаммо бўлиб, бирон қўшимча мосламаларга эҳтиёж сезмаганлар. Балки бемалол қийинчиликсиз ўқиб, ёзардилар.
Дарс беришни эса 94 ёшга етгунларига қадар ҳам тўхтатмаганлар. Бу ҳам қачонки тиззаларининг қуввати кетиб, ўта заифлашиб қолганда бўлган. Шунингдек, Аллоҳ икром этган неъматларидан: У зотга ҳифз, хотира қуввати, Китоб ва набавий Суннатнинг насслари (матнлари)да зобтни* ато этган эди. Қуръони карим ва ҳадислардан ҳифз қилган, дарсларини силсила тарзида давомий юритган, асло тўхтатмаган эди. Ҳадисларни ровийларнинг баёни, тахрижлари билан келтирар, набавий ҳадис китобларини ўрганишга катта эътибор, иҳтимом кўрсатган эди. Ҳадис дарсларини тақрир этишда кенг баён этганидан, уларни далил ҳужжат сифатида келтириш мақомига олиб чиқарди.
Аллоҳ таоло у зотга яна ато этган, икром қилган неъматларидан:
У зотга Аллоҳ рост, содиқ фаросат насиб этганди. Бирон сўровчи илмий масалалар ёки ирфоний саволлар ила юзланадиган бўлса, у зот сўраётган кишидаги мақсадни англаб олар, агар савол сўраётган сидқи ният билан мурожаат қилаётган бўлса унга жавоб бериб, мукаммал фойдалантирар эди. Ундан бошқача бўлса, уни рад қилар, ёлғон ёки макр қилаётгани билиб танбеҳ берар эди. У зот раҳимаҳуллоҳ, кучли фаросатлари боис кишига қараб уни билиб олардилар.
Аллоҳ таоло у зотга яна ато этган, икром қилган неъматларидан:
Аллоҳ у зотга дарс беришда, Китоб ва суннатда далилларни баён этган ҳолда илмий силсилавий баҳс ва изланишларда кифоя қиларли тафсилотлар ва қамровли изоҳлар жиҳатидан қувват ато этганди.
У зот раҳимаҳуллоҳ дарслари қанчалик узоқ давом этсада чарчоқ ва малолланишни билмасдилар.
У зотнинг ўзларини буни шундай изоҳлаган эдилар: “Мен илмий савол-масалаларни тақрир этиш, ўрганишдан, диний дарсларни ўргатишдан асло чарчамайман”.
У зотнинг дарслари бир соату йигирма беш дақиқа давом этарди. Аҳёнда бир ярим соатдан иборат бўларди. Умавий Кабир жомеасидаги дарслари бўлса ёз кунлари икки ярим соатдан иборат бўларди. Баҳсларининг мавзуси Аллоҳ таолонинг муҳаббати, Унинг сифатлари, унга муҳаббат қўйган муҳибларнинг аҳволлари ва одоблари ҳақида бўларди.

Эслатма: Шайх Муҳаммад Нажиб роҳимаҳуллоҳ Шомлик уламолардан бўлиб, аллома Муҳаммад Аввома ҳазратларининг устозлари шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларининг оталаридир.

*«Зобт» сўзи луғатда бир нарсани маҳкам ушлаб қолишни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса, «Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозим» деганидир. Бу эса, икки йўл билан ҳосил бўлади.
Биринчиси – хоҳлаган вақтда ҳадисни аниқ ва равшан, бир хилда айтиб бера олиши керак.
Иккинчиси – ҳадисни турли камчиликлардан сақлаган бўлиши керак.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
995 views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:02:13
3.7K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:01:02 9149. Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар: “Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки Муслимда зикр қилинмаса, у саҳиҳ ҳадис эмас деб гумон қиладилар. Бу хатодир. Албатта ҳадис саҳиҳ бўлишининг бир неча қисмлари бўлиб, уларнинг кўпини Имом Бухорий ва Имом Муслимлар зикр қилишган. У қисмларни баъзиси Абу Довуднинг сунанларида зикр этилиб, у зотдан бошқасида келмаган. Шунингдек, Имом Термизийнинг сунанларида у қисмларнинг айримлари зикр этилиб, у зотдан бошқада келмаган. Баъзиси Насаийнинг сунанида келган, у зотдан бошқасида келмаган. Уларнинг баъзилари машҳур беш китобда ҳам зикр этилмагану, бошқа китобларда ҳам келган, лекин улар жуда кам. Буни билиб қўйишингиз керак.
Имом Бухорий ва Муслимлардан бошқа Абу Довуд, Насаийларнинг сунанлари ва бошқа ҳадис китобларида заифлари ҳам бордир. Шундай бўлганки, Бухорий ва Муслимларнинг ҳадис китобларидаги айрим ҳадисларни бу заиф ҳадис дея айбловчилар ҳам топилган. Бу ўринда уламолар имом Бухорий ва Муслимга ёрдамга, ҳимояга туришган.
Шунинг учун Ироқий ўзининг “Алфия” асарида шундай баён этади:
-У иккисини айбладилар кўплаб нечалар,
-Кўрмадингми, нусрат берди қанчалар?
Мисол учун Абу Довуд агар саҳиҳ ёки ҳасан бобида бошқа ҳадисни топмасагина заиф ҳадисни ўзининг сунанига киритган экан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
3.9K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-13 12:01:54
9148. Аллома шайх Тоҳир Жазоирий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Бу юртда муваффақиятга эришиб, зафар қозонишни истасанг, сен ҳақингда айтилаётган яхши ёки ёмон гапларга эътибор қилма. Балки кўзингни, эътиборингни етмоқчи бўлган мақсадинг, ҳадафингга қарат. Ўнгга ва сўлга қара. Агар йўлингда улкан тош чиқса, уни айланиб ўтгинда, ўз йўл, сулукингда давом эт”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-12-13 06:01:02
9147. Мисрда яшаб ижод қилган, Жунайд ва унинг жамоасига ҳамсуҳбат бўлган, ўз замонининг муфтийси ва имоми, шайх Абу Али Бағдодий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тасаввуфда Жунайд, ҳадисда Иброҳим Ҳарбий, фиқҳда Ибн Сурайж, адабиётда бўлса Саълаб устозларимдир”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.8K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 18:00:09
9146. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мўъмин ва мўъминалар учун (ҳар қайси кўринишдаги) истиғфорни айтса, Аллоҳ у сабабли ҳар бир мўъмин ва мўъмина учун яхшилик ёзади», дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Мана бу каби истиғфорларни айтади.
“Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират қилгин”.
Дуода фақат ўзини эмас, барча мўмин мусулмонларни эслаш суннатдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9.0K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 12:01:12
9145. Аҳмад Рифоий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Баттол (илмсиз ва бекорчи) сўфийдан кўра беодоби йўқдир. Зуҳдга чақирадию, кўзи бўлса мол-дунёга тикилган бўлади. Қўли эса тиланиш, сўрашга чўзилган бўлади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
6.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 06:01:44
9144. Абу Абдураҳмон Суламий деди: Бобомни шундай деганларини эшитдим: “Ҳамма ҳолатлар ҳам илмнинг натижаси бўлавермайди. Бўлиб ҳам унинг эгасига зарари фойдасидан кўра кўпроқ бўлса.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
6.6K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 18:01:17
9143. Нафсингга қараб: “Роҳатни, оромни хоҳлайсанми? Олдингда ҳали қабр турибди. Аввал ўша ерга кириб олгин”, дегин.
Ибодатларимиз билан турли кашфлар, ишоралар ва кароматларни талаб этишимиз, кутишимиз тўғри эмас. Токи, ибодатларимиз самараси, меваларини бу дунёдаёқ еб қўймайлик”.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
7.9K views15:01
Ochish/sharhlash