Get Mystery Box with random crypto!

9149. Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Шайх, алл | arabic.uz (hikmatlar)

9149. Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар: “Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки Муслимда зикр қилинмаса, у саҳиҳ ҳадис эмас деб гумон қиладилар. Бу хатодир. Албатта ҳадис саҳиҳ бўлишининг бир неча қисмлари бўлиб, уларнинг кўпини Имом Бухорий ва Имом Муслимлар зикр қилишган. У қисмларни баъзиси Абу Довуднинг сунанларида зикр этилиб, у зотдан бошқасида келмаган. Шунингдек, Имом Термизийнинг сунанларида у қисмларнинг айримлари зикр этилиб, у зотдан бошқада келмаган. Баъзиси Насаийнинг сунанида келган, у зотдан бошқасида келмаган. Уларнинг баъзилари машҳур беш китобда ҳам зикр этилмагану, бошқа китобларда ҳам келган, лекин улар жуда кам. Буни билиб қўйишингиз керак.
Имом Бухорий ва Муслимлардан бошқа Абу Довуд, Насаийларнинг сунанлари ва бошқа ҳадис китобларида заифлари ҳам бордир. Шундай бўлганки, Бухорий ва Муслимларнинг ҳадис китобларидаги айрим ҳадисларни бу заиф ҳадис дея айбловчилар ҳам топилган. Бу ўринда уламолар имом Бухорий ва Муслимга ёрдамга, ҳимояга туришган.
Шунинг учун Ироқий ўзининг “Алфия” асарида шундай баён этади:
-У иккисини айбладилар кўплаб нечалар,
-Кўрмадингми, нусрат берди қанчалар?
Мисол учун Абу Довуд агар саҳиҳ ёки ҳасан бобида бошқа ҳадисни топмасагина заиф ҳадисни ўзининг сунанига киритган экан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube