Get Mystery Box with random crypto!

arabic.uz (hikmatlar)

Kanal manzili: @arabicuz
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34.51K
Kanalning ta’rifi

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 145

2022-01-18 19:19:04
Эй имом Нававий, Аллоҳ таоло билан сизнинг орангизда қандай сир борки...

“Абадий зиё маскани” ҳужжатли фильмлар лойиҳасининг бадиий раҳбари – madrasa.uz ва аrabic.uz каналлари раҳбари Анвар Аҳмад устознинг лойиҳа тақдимотидаги нутқи


Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
3.3K views16:19
Ochish/sharhlash
2022-01-18 18:02:14
9258. “Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз”.
(Ясийн сураси, 39- оят).

Шарҳ: Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади. “

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
4.9K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-01-18 12:01:01 9257. Сийрати набавий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларга тайинлаган амирлари

1. Аттоб ибн Саид розияллоҳу анҳу ҳижрий саккизинчи санада Макка шаҳрига ва ҳажга масъул қилинган.
2. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳижрий тўққизинчи санада Ҳажга масъул қилинган.
3. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Яманнинг Ахмас шаҳрига масъул қилинган.
4. Базаан ибн Сасан розияллоҳу анҳу Яманга масъул қилинган.
5. Шаҳр ибн Баазан розияллоҳу анҳу отасини вафотидан сўнг Санъо ва у ердаги ишларга масъул қилинган.
6. Холид ибн Саид ибн Осс розияллоҳу анҳу Санъога масъул қилинган.
7. Зиёд ибн Лабид Ансорий розияллоҳу анҳу Ҳазрамавтга масъул қилинган.
8. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуни Забайд, Адан, Замаъ, Саҳил шаҳарларига масъул қилинган.
9. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Жанад шаҳрига масъул қилинган.
10. Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу Нажрон шаҳрига масъул қилинган.
11. Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Тайма шаҳрига масъул қилган.
12. Муҳожир ибн Абу Умаййа Махзумийни розияллоҳу анҳу Кинда ва Содиф шаҳарларига масъул қилинган.
13. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуни Умонга масъул қилинган.
14. Амр ибн Умми Мактум розияллоҳу анҳуни сафарга чиқадиган бўлсалар, Мадина шаҳрига масъул қилинган.
15. Ало ибн Хузрамий розияллоҳу анҳу Баҳрайнга масъул қилинган.
16. Абон ибн Саид Умавий розияллоҳу анҳу Баҳрайнга Ало ибн Хузрамийдан кейин ҳижрий тўққизинчи санада масъул қилинган.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-18 12:00:51
4.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-01-18 06:01:31
9256. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умматимнинг ёши олтмиш билан етмишнинг ўртасида бўлади. Улардан озчилиги бу ёшдан ўтадилар”.

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
7.4K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-01-17 18:02:00
9255. Баъзи уламолар воқеликда эмас балки, китоблар ичида яшашади. Яъни, улар воқелик фиқҳидан хабардор эмаслар ёки бу соҳада билимлари кам. Воқелик фиқҳида улар ғоиблардир. Чунки улар қадим китобларни ўқиганчалик ҳаёт китобларини ўқимайдилар.


Шайх Юсуф Қарзовий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
3.6K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-01-17 12:00:47
9254. “Минзору зу ро`сайн” – икки кўзли дурбинни энг аввал ихтиро қилган олим – филолог, математик, фалакшунос Алоуддин Али ибн Муҳаммад ас-Самарқандий, ал-Қушчи, ал Ҳанафийдир.
У киши ҳижрий 879 йилда вафот этган.
Али Қушчи ёруғликка доир кўплаб теория, назариялар, оптик мутаносибликлар ва аксланувчи телескоп ҳақидаги кўплаб илмий баҳсларни тасҳиҳ қилиб тўғрилади. Шунингдек, у «Рисола ат-фатҳия» («ғалаба рисоласи») асарини ёзган ва кўплаб изоҳ ва шарҳлар билан бойитган.

Абул Ҳасан Шабровий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.4K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-01-17 06:00:27
9253. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтириш сабабли ризқлар ва баракотлар кўпайтирилади. Ҳожатлар раво бўлади, ғам, ташвиш ва қайғулар арийди. Буларнинг барчаси салаф ва халафларда тажриба қилиб кўрилган, шоҳид бўлинган ҳолатлардир.
Саййид Бакрий дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда биз санаб адоғига ета олмайдиган фойдалар бор. У қалбни зулматдан ёриштиради, вусул –боғланишга сабаб бўлади ва ризқни кўпайтиради. Албатта, ким саловот айтишни кўпайтирса Аллоҳ таоло унинг жисмини жаҳаннам ўтига ҳаром қилади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-16 18:00:32
9252. Ҳотам Асом роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дин мусибати дунё мусибатидан улканроқдир. Қизим вафот қилган вақтда ўн мингдан кўпроқ одам менга таъзия, ҳамдардлик билдирди. Жумани қолдиргандим, ҳеч ким таъзия айтмади”.

“Мифтаҳут тааҳҳуби лидаарил қорор” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
4.1K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-01-16 12:01:44
5.2K views09:01
Ochish/sharhlash