Get Mystery Box with random crypto!

arabic.uz (hikmatlar)

Kanal manzili: @arabicuz
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34.51K
Kanalning ta’rifi

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 143

2022-01-24 12:01:00
9275. Солиҳлардан бирига айтишди: “Зулм чўзилиб кетди”.
У зот: “Демак, золимнинг умри қисқарибди, кам қолибди”.
Дейишди: “Нима учун бу қаттиқ синовлар?”.
У зот: “Ажру савоби ҳам шунга яраша улкан бўлади”.
Дейишди: “Валлоҳи, умидларимиз узилаёзди...”.
У зот: “Ундай бўлса, нажот, енгиллик келишига жуда яқин қолди”.
Дейишди: “Ажабо, ҳар сафар нимаики десак, шуни аксини айтяпсиз-а!”.
Айни шунинг учун Аллоҳ таоло шундай деган:
“У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир”. (Шууро сураси, 28-оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-24 06:01:18
9274. Илмда ўзига бир устозни лозим тутмаганга диққат қаратилмайди. Унга қиймат ва эътибор берилмайди. У билан сўзлашишда муносиблик кўрилмайди. Чунки у инсон билан яқинлашиш адашиш ва хато ўрнидир.

Аллома Муҳаммад Аввоманинг “Адабу ихтилафи фий масаилил илми вад дин” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
6.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-01-23 18:01:10
9273. Абу Зурайқ каптарга ўхшаш қуш бўлиб, кўзи ўткир, ранги гўзал бўлиб, худди туянинг овозига ўхшаш овози бор. (Русчада цици ҳам дейилар экан). У анҳорлар ва дарахтзорлар яқинида яшайди. Ундаги муаммо шулки, бошқанинг топгани, ҳосилига эга чиқиб олади. Бирон қушни инидан учиб кетишини пойлаб туради-да, учиб чиқиши билан унинг тайёр инига кириб, жойлашиб олади. Ва ўша ерда тухум қўйишга ҳозирлик кўради.
Кўрганмисиз, ҳаётимизда ҳам қанчалаб Абу Зурайқлар бор?!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
3.9K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-01-23 12:00:48
9272. Баъзи эшикларни очиш сени жароҳатлайди. Яхшиси уни ёпиқлигича қолдиришдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
6.3K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-01-23 06:02:04
9271. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сизлардан ким ўз биродарини мақташдан бошқа чораси бўлмаса, «Мен фалончини шундай деб ўйлайман, Аллоҳ унга кифоядир. Мен Аллоҳга ҳеч кимни покдомон демайман, мен уни бундай бундай деб ўйлайман», десин. Агар унда ўша нарса борлигини аниқ билсагина», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
7.2K views03:02
Ochish/sharhlash
2022-01-22 18:01:20
3.5K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-01-22 18:01:01 9270. Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга қарата: “Саййидларингиз, улуғларингизга (ҳурматан) ўрнингиздан туринглар” деганлар. Яъни, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуга.
Шунингдек, Бану Қурайзаликларга ҳам шундай деганлар. Ота-онага, солиҳ кишиларга ва уламоларга ўрнидан туриб эҳтиром кўрсатишнинг зиёни йўқ.
Лекин бугунги замонда буларга амал қилиш ўрнига ўзаро нафратланиш, бир-бири билан орани очиқ қилиш, урушиш ва ўзаро душманчилик қилишга одатланилди. Шунинг учун ушбу қайтарилган, ҳазир бўлишга буюрилган ишларни тарк этиш, даф этишга сабаб бўлувчи ишларга амал қилиш лозимдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“...Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингиз билан рақобатлашманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар!». (Имом Бухорий ривояти).
Бу ўринда айнан амалга буюрилмасада, ҳурмат кўрсатиб ўрнидан туришга одатланганларни ёмон кўрмаслик ва таҳқирлашни тарк этишни тақозо этади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
4.0K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-01-22 12:01:18
9269. Шайх, аллома Муҳаммад ибн Аҳмад Шатирий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Нафсга қарши жиҳод қилиш душманга қарши урушиш, жиҳод қилишдан машаққатлироқдир. У ўзаро кураш ва жангу жадалдир. Унда ирода қуввати ва иймон қувватига эҳтиёж бор. Чунки у душманларнинг энг адоватлиси- нафсдир”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
5.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-22 06:02:33 9268. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда

1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.
3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.
5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.
6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.
7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.
10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.
11. Аҳамиятли ишларида у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.
13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги саловот йўллаши бордир.
16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.
17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.
19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.
21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.
22. Фақирликдан сақланиш бор.
23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.
24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.
25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда бўлиш бор.
27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.
28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.
29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.
30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.
31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.
32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.
38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.
39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
10.4K views03:02
Ochish/sharhlash
2022-01-22 06:00:00
5.3K views03:00
Ochish/sharhlash