Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.99K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Аноним мурожаат: t.me/anonimnye_voprosy_bot?start=605745778
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 64

2022-09-26 14:34:49 Эрондаги намойишларни кўпчилик ҳижобга қарши деб нотўғри талқин қилмоқда.
Ўртоқлар, Эронда ҳижобга ёки динга қарши эмас, эрк учун, танлов эрки учун намойишлар бўлмоқда. Эронликлар қанақа кийинишни, қанақа яшашни, қанақа фикрлашни ўзимизга қўйиб беринг дейишмоқда.

Аслида, XXI асрда нормал давлатда ҳижобда ёки мини юбкада юриш, соқол қўйиш ёки соч ўстириш ҳар кимнинг эрки бўлиши керак. Жамият ёки ҳукумат унга бунақа кийин деб босим ўтказмаслиги керак. Ҳар кимнинг эрки ҳурмат қилиниши керак. Бир кишининг эрки иккинчи кишининг эрки бошланган жойда тугаши, кимники қаерда бошланишини қонун чизиб бериши керак.

Эрк бу инсон учун энг муҳим нарсалардан бири ва эронликлар ўз эрклари учун курашмоқда.
5.6K viewsedited  11:34
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:21:18 Rozetka интернет-дўкони Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатибди.

Украинанинг компанияси Ўзбекистон бозорига йил бошида кирганди. Лекин, афсуски уруш таъсири сезилди шекилли, бу ойдан интернет-дўкон Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатибди.

Аҳоли электрон савдога ўрганиши учун рақобат кучайиши, кучли тажрибали халқаро компаниялар кириб келиши жуда муҳим.

Умид қиламизки, Rozetka ҳали Ўзбекистонга қайтади.
3.2K views10:21
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:00:05
3.2K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-09-26 11:01:23 World Happiness Report 2022 га кўра дунёнинг энг бахтсиз ўнта давлати:

1. Афғонистон
2. Либан
3. Зимбабве
4. Руанда
5. Боцвана
6. Лезото
7. Сиерра Леоне
8. Танзания
9. Малави
10. Замбия

Рейтинг мамлакатлар аҳолисидан тўғридан-тўғри сўровнома ва мамлакатларнинг таълим, соғлиқни сақлаш каби турли индексларда ўрнидан келиб чиқиб тузилади.
3.7K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-09-26 10:33:33
Бизнес бошлашдан аввал "Тадбиркорлар мактаби" ҳақида билиб олинг!

Қурилиш саноати сўнги йилларда яхшигина ривожланди. Ҳар қадамда янги обектларни ва лойиҳаларни кўриш мумкин. Соҳада тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга "Тадбиркорлар мактаби" яқиндан ёрдам бермоқда экан.

Марказ 8 ойдан бери 260 дан зиёд тингловчиларга тадбиркорликга оид дастлабки билимларни берибди. Молия, солиқ, маркетинг, ҳуқуқ, замонавий технологиялар ёрдамида қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича билим ва тавсиялар тадбиркорга фойдали бўлиши табиий.

Битирувчиларга махсус сертификатдан ташқари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун консултатив ёрдам ҳам берилар экан.

Энг муҳим жойини айтаман, ўқиш мутлақо бепул ва ҳатто онлайн ўқиса ҳам бўларади.

Кўр-кўрона кредит олиб, кейин банкрот бўлаётганлар ҳақида эшитгансиз. Шунақа марказларда таҳсил олиб кейин тадбиркорлик қилишса бундай нохуш вазиятлар камаяр эди.

Курсга рўйхатдан ўтиш: https://tadbirkormaktab.uz/ru/?lang=ru#message-send

Телефон: +998 71 2549201


Реклама
3.4K views07:33
Ochish/sharhlash
2022-09-26 09:00:07
​​Кўплаб қилинаётган ишларни мана шу расмга ўхшатаман баъзида.
4.4K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-09-24 18:00:06
#uztwitter
2.9K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-09-24 16:10:48
Нашриётимизда чиқадиган китобларга эътибор берсак, IT соҳасига алоҳида урғу берамиз. Ушбу соҳа "оталари"нинг ҳаёти, фаолияти, қилган кашфиёт ва лойиҳалари ҳақида сўз борадиган, маълум бизнес ҳақидаги китоблар кўплаб ёшларга мотивация бўлиши аниқ. Ҳукумат ҳам IT га катта эътибор қаратмоқда. Мирзо Улуғбек туманидаги IT Park ҳам соҳа вакиллари учун яратилган катта имкониятдир.

«Meta» компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларидаги вакили Жорж Чен Ўзбекистон бир неча йил ичида амалга оширилган IT-хаб лойиҳасидан ҳайратда қолганини айтиб ўтибди.

«Ҳукуматнинг технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий стартапларни ривожлантиришга интилиши дадил ва жиддийдир. Ўзбекистон IT Park ининг расмий шиори менга жуда ёқди — «Маҳаллий бошла, дунё бўйлаб ривожлан», деб ёзган у.

Бундай катта эътироф барча IT соҳаси вакилларига мотивация бериши аниқ. Замонавий касбларни ўрганинг, мамлакат иқтисодиёти учун ҳисса қўшинг ва албатта, соҳага оид китобларни ўқинг
2.9K viewsedited  13:10
Ochish/sharhlash
2022-09-24 15:31:43 Инстаграм сторизда 60 секундгача бўлган видеоларни қўшиш имконини яратибди. Видеолар энди 15 секундга бўлинмайди.

СММчи ва блогерларга яхши янгилик.
3.1K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-09-24 14:51:40
Тарих расмларда
4.4K views11:51
Ochish/sharhlash