Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.99K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Аноним мурожаат: t.me/anonimnye_voprosy_bot?start=605745778
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 63

2022-09-28 21:54:25
#uztwitter дан тавсиялар
1.2K views18:54
Ochish/sharhlash
2022-09-28 16:52:00
"Харобадан чиққан миллионер" китобини Iftixor Books деган нашриёт таржима қилибди. Ўзбек тилида яна бир янги китоб. Киносини кўргандим, китобни вароқлаш учун яхши имконият.
3.1K views13:52
Ochish/sharhlash
2022-09-28 16:22:46
Тошкент осмони
Расм фильтрларсиз борича олинган.
3.4K views13:22
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:17:06
Дараҳткушлик давом этяпти

Айтишларича бу ҳолат Жиззаҳ шаҳар Ўрда боғида рўй бермоқда.

@nurbekalimov
960 views11:17
Ochish/sharhlash
2022-09-28 11:51:39 Бирор ғояни жамиятга тарқатиш ва уни бутунлай ўзгартириш икки хил йўл билан бўлади:

1. Таълимни эгаллаб

2. Медиани эгаллаб

Бу тарихан дунёнинг бир неча давлатларида қўлланган. Ман буни Жазоир ва Тунис мисолида ўрганиб ҳам чиққанман.

Масалан, Ўзбекистонда путинизм ғоясини тарқатишмоқчи. Бу учун биринчи навбатда таълимга таъсир оширилади. Мактабларда рус тили ўқитилади ва рус тили орқали аста-секинлик билан путинизм тарғиб қилинади. Қанча мактаб путинистик қадриятлар билан ишлаб бошласа, ғоя кўлами шунча ошади.

Иккинчиси путинистик кайфиятдаги медиалар кўпаяди. Шунақа медиалар таъсири ошган сари оломон эффекти ишлаб бошқа медиалар ҳам шу кайфиятдаги контентга ўтиб олади. Аста-секинлик билан бу медиалар орқали ўзгача фикрловчиларга босим ошади. Уларнинг ғоясига эргашмайдиганларни медиа орқали жамият босим билан тийиб туришга, ғояга мос яшашга мажбур қилади.

Натижада, аҳолининг фаол қисми медиа орқали, ёшлар бўлса таълим орқали путинизм тарафдорларига айлантирилади. Кўпинча бунақа бўлиши учун қанақадир учинчи қўл ёки ташқи куч ҳам шарт эмас. Шунчаки қайсидир мамлакатда таъсир доираси катта қанақадир путинистлар пайдо бўлиши ва улар мана шу икки йўналишда ҳаракатланиши етарли бўлади. Оломон эффекти уланиб бутун оммани ақлдан оздиради.


Шу учун ҳам таълимда абсолют ғоявий нейтралитетни таъминлаш, ОАВда бўлса ҳар қандай гуруҳ ўз позицияни қонундан чиқмасдан эркин ифодалай олишини таъминлаш мамлакат келажаги учун муҳим. Бир гуруҳ босими остида бошқа гуруҳлар фикрини изоҳлай олмаслиги, уларга босим бўлиши вазиятнинг аллақачон издан чиққанини англатиши мумкин.

Энди таълим нейтралитети ва медиада ғоявий эркинликни кафолатлайдиган одамларнинг ўзи бир ғоя таъсирига тушишини фараз қилиб кўринг. Ден Браун ўзининг «Рақамли қалъа» китобида «Қўриқчиларни ким қўриқлайди» дер эди.

Катта эҳтимол билан путинизм ёки бошқа ғоя жамиятни ичидан емирмаслиги учун битта ўзимизга хос ва мос йўлни таклиф қилишади. Лекин, унутмайлик, ғояга қарши ғоя билан туриш керак. Ечим ғоявий эркинликда ва улар ўртасидаги мувозанатдадир.

Таълим ва медиа масаласи эҳтиёт бўлишимиз долзарб ва муҳим.
2.1K viewsedited  08:51
Ochish/sharhlash
2022-09-27 18:50:00 Шерлок Холмс ва Доктор Ватсон ҳаво шарида учишибди. Бирданига кучли шамол туриб уларни номаълум томонга олиб кетибди.

Шамол тўхтагач, Холмс дебди:
- Пастда картошка йиғаётган одамларни кўряпсизми? Юринг, улардан қаердалигимизни сўраймиз.

Холмс баланд овозда: Where I am? (Мен қаердаман?)

Пастдаги одам: You are in the ballon. (Сиз шардасиз)

Холмс: Бўлди, тушундим Ватсон. Биз Совет иттифоқидамиз.

Ватсон ҳайрон бўлиб: Буни қандай аниқладингиз?

Холмс: Пастдаги одам физик теоритик. Фақатгина физик теоритиклар мутлақо аниқ, лекин умуман фойдасиз жавобни беролади.

Ватсон: Хўп, лекин буни Совет иттифоқига нима алоқаси бор?

Холмс: Фақатгина Совет иттифоқида инглиз тилида эркин гапирадиган физик теоритик картошка териши мумкин.
2.6K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-09-27 12:44:07
БМТ томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида дунё бўйлаб тадбиркорлик субъектлари (бизнеслар) энг юқори даражада ишончга мойил ижтимлий институт, деб тан олинибди.
2.8K views09:44
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:00:05
Фейсбукда нима гаплар?!
2.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-09-26 18:50:00 Бугун олий таълимсиз муваффақиятга эришиш мумкинлигини Билл Гейтс, Стив Жобс ва Цукерберг мисолида кўп кўрсатишади.

Лекин, ҳатто ўтмишда ҳам ҳақиқий билимли инсонлар олий таълимсиз ҳам ҳаётда ўз ўрнини топиб, тарихда яхши ном қолдиришган. Шулардан энг машҳури Леонардо да Винчидир. да Винчи нотариал идора эгасининг ноқонуний фарзанди бўлган ва шу учун ҳам барча ҳуқуқлардан маҳрум бўлган. Ўз-ўзидан уни Университетда ўқиш учун ҳам имкони бўлмаган. Леонардо ҳаётда кўп қоқилган. Масалан, биринчи катта буюртмаси Миландаги катта бронза ҳайкали уруш бошланиб қолганлиги сабабли металлни қурол яроққа ишлатиш учун бекор қилинган.

Ҳаётда бирма-бир муваффақиятсизликка учраган Леонардони бугун Ғарбни бутунлай ўзгартирган ренессанснинг отаси деб билишади.

ХХI асрда кўплаб касблар, масалан маркетолог, дастурчи, дизайнер, таржимон, контент менеджер кабилар учун дипломнинг аҳамияти йўқ. Муҳими кадр ўз ишини профессионал ва сифатли қилишидир.
2.6K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-09-26 17:37:40
"Мусулмон олимлари халқаро кенгаши" президенти, "Мусулмон биродарлар" диний ҳаракатининг руҳий лидерларидан бири, 120дан ортиқ китоблар муаллифи Юсуф Ал-Кардавий 96 ёшда оламдан ўтибди.

Ал-Кардавийнинг мусулмон оламида таъсири катта эди. Сиёсий таъсири сабаб Миср ҳукумати уни бир неча маротаба қамаган эди. Ал-Кардави умрининг сўнгги йилларини Қатарда қочқинликда ўтказди.

Исломнинг Шимолий Африка давлатлари сиёсий ҳаётида ўрни билан танишганда Ал-Кардавий фаолияти билан яқиндан танишган эдим. У Ал-Жазира канали орқали узатиладиган "Шариат ва ҳаёт" кўрсатуви ва Исломга оид йирик интернет-портали орқали ҳам машҳур эди.

Бу "Мусулмон биродарлар" диний ҳаракати учун катта йўқотиш ҳисобланади.
1.2K views14:37
Ochish/sharhlash