Get Mystery Box with random crypto!

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 A
Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Kanal manzili: @alhamdulillah_iyman
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.57K
Kanalning ta’rifi

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃
Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸
Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.
Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα
Aᴅᴍɪɴ:
#KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 20:06:15 ​​Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўжиза бор

#Биласизми?

Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик хужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар. Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум.
Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг «Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (Ҳааққоҳ: 38-39 оят) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ. Замонавий илм ҳам кўрпа- тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озуқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20- 30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80 % ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар ҳадис («Саҳиҳиул Бухорий» 6320).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

«У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 3 оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо
Умму Абдуллоҳ таржимаси
------------------------------------
дуо зикр ҳадис

Бошқа бир ривоятда юқоридаги ҳадис давомда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Бисмика Роббий вадаъту жанбий ва бика арфауҳу ва ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима туҳфазу биҳи ибадика ас-солиҳийн» (Бухорий ривояти) деганлари ривоят қилинган
Келинг, биз бу нарсага ғарб олимларининг кашфиётларидан ҳайратланиб эмас, бир ҳадисни тирилтириш, савобга эришиш мақсадида амал қилайлик!

ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА У́ТСИН!!!

#Muslima

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
486 views Qลใb Gลvhลrเ , 17:06
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:24:23 Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Қайси бир шахс Аллоҳнинг унга берган неъматини кўрганда, «Алҳамдулиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳаат» (Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Унинг неъмати сабабли солиҳ аммаллар мукаммал бўлади) деса, Аллоҳ уни бой қилиб, бойлигини зиёда этади».

«Ховатир роқия журнали»дан

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг
http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
663 viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 15:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:21:05 ​ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ!

Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар,
Дардингизни олмас баъзан жўралар,
Бир кун қиёматда жавоб сўралар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кулфат келса кимлар устингдан кулар,
Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар
Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Атроф тўла одам дея керилманг,
Хом ҳаёлу, хушомадга берилманг,
Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Болаликда бирга ўтган онингиз,
Вужудида оқар, ахир, қонингиз,
Ярим бўлиб қолармиди нонингиз,
Опангизни эслаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кучингизни исботловчи билакмас,
Меҳрни ҳис қилмас юрак, юракмас,
Унга совға тўла сумка керакмас,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
922 views Qลใb Gลvhลrเ , 12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:15:57 Нима қилсак Аллоҳнинг муҳаббатига эришамиз?

Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш учун қуйидаги ишларга жиддий эътибор беришимиз лозим:

1. Қуръонни тадаббур ила, маъноларини яхши тушуниб ўқиш.

2. Фарз ибодатлар билан бир қаторда нафл ибодатларни ҳам кўпайтириш.

3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тил ва қалб билан Аллоҳни зикр қилишга одатланиш.

4. Доим Аллоҳнинг хоҳишини ўз хоҳишидан устун қўйиш.

5. Аллоҳнинг исм ва сифатларини қалбдан ўтказиб кўриб чиқиш ҳамда уларнинг дунёдаги кўринишлари (тажаллийлари) ҳақида тафаккур қилиш.

6. Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний неъматларини, эҳсонларини, раҳматини онгли равишда кўриш, ҳис этиш.

7. Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг бутунлай синиқ ва заифлигини ҳис этиш. Барча ибодатларни шу ҳиссиётда адо этиш.

8. Муножот, Қуръон тиловати, зикр, қисқаси, ибодат пайтида ўзини Аллоҳ билан ёлғиз қолган деб тасаввур қилиш ва буни қалбдан ўтказиш. У зотга одоб билан бандалик қилиш. Ибодатларнинг сўнггида тавба ва истиғфорга қаттиқ берилиш.

9. Аллоҳни яхши кўрувчи кишилар даврасида ўтириш. Уларнинг айтаётган сўзларидан баҳра олиш. Гапиришга ҳожат бўлмаса, ҳузурларида умуман гапирмаслик.

10. Аллоҳ билан ўзининг ўртаси тўсилишига сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан узоқлашиш.

Эй Аллоҳим, биз Сендан Сенинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрувчиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирувчи амалнинг муҳаббатини сўраймиз.



Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Ҳамднинг “Муҳаббат, хавф ва ражо ҳақида гаплар” номли
рисоласидан

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг
http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
776 viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:56:14 #ибрат

ҲИЛМ

Умар ибн Абдулазиз. Бу зотни танийсанми?
Ўз асрида ер юзидаги энг катта, шарқда Хитойгача ва ғарбда Франциягача бўлган юртнинг ҳокими эди у.
Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз кечаси қоронғуда масжидга киради. Оёғи масжид ичида ётган бир кишига ногоҳ тегиб кетади. Афтидан у кишининг ётадиган уйи бўлмаган бўлса керакки масжидда тунаган. Ана шу фуқаро ўша пайтда энг улкан давлатнинг халифасига бақирди:
- Нима гап? Нима қилаяпсан? Эшакмисан?
Халифа Умар раҳимаҳуллоҳ ўта босиқлик билан деди:
- Йўқ, мен Умарман!
Халифа билан келган ҳамроҳи аччиқланиб деди:
-Эй мўъминлар амири, у сизни "эшак" деди.
Умар раҳимаҳуллоҳ деди:
- Йўқ, у мени "эшак" демади, балки "эшакмисан" деб сўради. Мен эса унга Умар эканимни айтдим!

Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олсин! Нақадар ҳалим эди у зот!
Ҳозир оддий маҳалла қўмитасини раисига сал қаттиқроқ гапирсангиз кунингизни кўрасиз...

Абдулқодир Полвонов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
832 viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 08:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:11:11
#Сийрат сабоқлари

Пайғамбар алайҳиссалом биз учун барчадан маҳбуброқдирлар

Салоҳиддин домла Абдулғаффор ўғли

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида «Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат» номли сийрат суҳбати

Manba: islohuz

@Alhamdulillah_Iyman
803 views Qลใb Gลvhลrเ , 07:11
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:36:11 #ҳикмат

Инсон Мен, Меники ва Менда туғёнларидан жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қоруннинг бошига бало бўлган.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Изоҳ:
Мен - энг зўрманни, Меники - энг қудратлиманни ва Менда - энг бойман, деган даъвони англатади.

Мубашшир Аҳмад

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
748 viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 06:36
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:26:01 #Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра!, меросни ўрганинглар ва ўргатинглар. Чунки у илмнинг ярмидир. У унутилади ва умматимдан энг аввал кўтариладиган нарса ҳам шудир”, дедилар”.

(Ибн Можа ва Ҳокимлар ривоят қилишган).

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
798 views Qลใb Gลvhลrเ , 04:26
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:16:02
Қалбларга таскин Қуръон тиловати.

@Alhamdulillah_Iyman
748 views Qลใb Gลvhลrเ , 04:16
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:06:02
ЗИКР

Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади, дейдилар. Аллоҳни доим зикр қилиб юринг!

• Субҳаналлоҳ.
• Алҳамдулиллаҳ.
• Лаа илааҳа иллаллоҳ.
• Аллоҳу Акбар.

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
770 views Qลใb Gลvhลrเ , 04:06
Ochish/sharhlash