Get Mystery Box with random crypto!

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 A
Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Kanal manzili: @alhamdulillah_iyman
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.57K
Kanalning ta’rifi

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃
Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸
Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.
Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα
Aᴅᴍɪɴ:
#KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 08:18:55
Фасллар каби умримиз ҳам ўтиб бормоқда... Яқинда ёзни қарши олгандик мана кузга ҳам яқинлашиб қолдик. Вақт шафқатсиз, у ҳеч кимни ва ҳеч нарсани кутиб турмайди. Вақтни ғанимат билинг ва эзгу ишларни қилиб қолишга улгуринг...

Ассалому алайкум Қадрдон. Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин!

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
977 views Qลใb Gลvhลrเ , 05:18
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:15:30 Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабий таранглик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.

«Ёқимли гап» саҳифасидан

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг
http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
1.1K viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 04:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 02:27:55 #Хайрли_сахар

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

Тун бағрини ёриб чиқди нур...
Ибодатга шайланди тиллар.
Дуолар-ла...булинг сиз омон...
Хайрли Тонг...дилга якинлар...!!!

Хадис...
Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам қизлари
Фотимага:

"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса:
1. Яхшилик
2. Одоб ва
3. Барака тақсимланади", дедилар.
Ким Тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади...!

Тилак...
Аллохим хонадонингизда тинчлик хотиржамлик файз барака аримасин Кечиримли қалб хотиржам -- яшаркан !
Қадарга рози нафс --
Бахтга эришаркан .
Алхамдилиллаҳ - деган дилдан Аллоҳ рози бўларкан !
Астағфируллоҳ деган -- тил дунё ва ундаги бор нарсаларни қулфни очаркан . Кунингиз хайрли ва барокатлик болсин!

#Имрон

T.me/Alhamdulillah_Iyman
1.3K viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 23:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:53:50 ХАЙРЛИ Тун Билан

Барвақт уйқуга кетиш инсонга:

Қувват бағшлайди. Умрини узайтиради.

Юрак фаолиятини яхшилайди.

Қон босими бир маромда туришига ёрдам беради.

Вазнни нормал бўлишини таъминлайди.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».
Бухорий ва Муслим

Тунингиз тинч, осуда кечсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Хайрли тун!

#Muslima

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
1.1K views Qลใb Gลvhลrเ , 17:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:55:48
Нуҳ алайҳиссалом вақтида одамлар минг йиллаб умр кўрар экан. Бир куни уч юз ёшли бир одам ўлиб қолибди. Қариндошлар ўзини қўярга жой тополмай йиғлармиш. Ёш кетди бечора, бу дунёда нима кўрди?" деб, чидай олмаётгандилар...

Нуҳ алайҳиссалом уларга дебди:
— Охир замонга яқин бир пайғамбарнинг уммати 60-70 йил яшайди, 100 ёшга киришни узоқ умр деб биладилар.
Шунда ҳалигилар сўрашибди:
— 60 йил? Бунча кам? Тинмасдан ибодат қилишар экан-да улар?"
Нуҳ алайҳиссалом жавоб берибди:
— Йўқ, улар сизлардан бадтар ёпишиб олган бўладилар дунёга. Қаватма-қават уйлар қурадилар, мол йиғадилар.

Жавобни эшитган бояги қавмнинг ақли ожиз қолибди. Тўғри-да, 60-70 ни мўлжаллайдиган бизга "20 йил яшайсан"дейишса,бизам тинмай ибодат қилардик...

P.S.: Аслида, умрнинг узоғи бўлмайди. Жудаям қисқа. Ҳар дақиқани ғанимат билиб, ибодатда қойим бўлинг!

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
1.2K views Qลใb Gลvhลrเ , 15:55
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:00:59
Аллоҳ кимни яхши кўради

@Alhamdulillah_Iyman
1.1K views Qลใb Gลvhลrเ , 15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:48:33
Хитой тилидан хам қийин тил

Ўргандим зохиру ботил тилини
Ўрис, инглиз, хитой лотин тилини
Лекин ўрганолмай қариб боряпман
Ёнимда сайраган хотин тилини

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
1.2K views Qลใb Gลvhลrเ , 13:48
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:42:29
Tahlikali insonlar

@Alhamdulillah_Iyman
1.1K views Qลใb Gลvhลrเ , 11:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:35:50
ЭРКАКЛАРГА..

Эй, эркаклар! Хотинингизни,
Хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ, ЁРИМ деб айтинг

Хотин деманг ЖОНИМ деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилган-ку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру хаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинҳор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Ўттиз йилда бўлса ҳам бир бор,
Мақтаб қўйинг унинг ҳуснини!

ОНАСИ денг, ОНАЖОНИСИ,
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади?
Ахир битта ширин сўзингиз,
Минг йил учун бадал кетади.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми.
Битта сўздан, биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин... Ёши қирқдан ошганда
ЯХШИ ҚИЗ - деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова

@Alhamdulillah_Iyman
1.3K viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:07:31 #албатта_ўқинг

Ғафлатда қолманг! Дуо қабул бўладиган вақт ва ҳолатлар

Саҳарда дуо қилиш. Аллоҳ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан)мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган (Зориёт сураси, 18-оят).

Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди» (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: “Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?” деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: “Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим”, дедилар (Доктор Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ. Тафсирул Мунир).

Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш. Набий алайҳиссалом: “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”,дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)

Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.

Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.

Фақат мусибат етганда эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш.Агар банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.

Саждада дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг” (Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен руку ёки сажда қилган вақтимда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғлангиз, саждада эса дуони кўпайтиринг, у вақт дуоларингиз ижобат бўлишга яқин вақтдир” (Имом Муслим ривояти).

Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”,дедилар (Имом Термизий ривояти).

Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни унутманг”.
 
Ёмғир ёққанда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”.

Жума туни ва кундузи дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Сафарда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
 
Muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш
https://t.me/Alhamdulillah_Iyman
993 viewsمُحَمَّدْ عِمْرَان , 11:07
Ochish/sharhlash