Get Mystery Box with random crypto!

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 A
Telegram kanalining logotibi alhamdulillah_iyman — Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Kanal manzili: @alhamdulillah_iyman
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.57K
Kanalning ta’rifi

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃
Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸
Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.
Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα
Aᴅᴍɪɴ:
#KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-02-13 09:32:16 13 - Февраль 2021 йил
1442 (х.й) 1 - Ражаб
Ҳафтанинг Шанба куни
(Андижон вақти билан)


Бомдод: 06:00

Пешин: 12:45

Аср: 16:05

Шом: 17:50

Хуфтон: 19:20


____

#Такбир_Вақти_Билан

Бомдод: 06:25

Пешин: 13:00

Аср: 16:15

Шом: 17:50

Хуфтон: 19:35


Қуёш чиқиши вақти 07:11


...Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

Яқинларингизга хам улашинг каналга уланиш учунш линкни устига босинг

T.me/Alhamdulillah_Iyman
943 viewsمُحٰمَّدْ اِمْرَنْ , 06:32
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:25:15
Бомдод намозини ўқидингизми?



@Alhamdulillah_Iyman
1.0K viewsAlhαмdυlιllαh ... , 03:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:16:53
Агар Рамазонда ибодатдан лаззат олишни истасангиз ҳозирдан, (яъни Ражаб ойидан) нафсингизга қарши курашишни бошланг!

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
1.0K views Qลใb Gลvhลrเ , 03:16
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:08:42
РАЖАБ ОЙИ.

Ражаб сўзи «тажриб» сўзидан олинган бўлиб, ҳурмат ва таъзим деган маъноларни билдиради. Аллоҳ таоло бу ойга ҳурмат кўрсатиб, рўза тутганларни ва ибодат қилганларни мағфират қилади, юксак даражалар эҳсон этади.

Ражаб жаннатдаги сутдан оқ ва болдан ширин бўлган бир наҳрнинг номи эканлиги, Қиёмат куни унинг сувидан Ражаб ойида рўза тутганлар ичишлари ҳақида хабар берилган.

Ражаб ойида тутилган рўзалар ва қилинган ибодатлар гуноҳлардан поклагани боис бу ойнинг яна бир номи «Шаҳр ул-мутоҳҳар»дир. Ражаб ойи тавба қилиш ва ҳурмат ойидир. Шаъбон эса муҳаббат ва хизмат ойи. Рамазон ойи яқинлик ва неъмат ойидир.

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
1.2K views Qลใb Gลvhลrเ , 03:08
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:53:57 Ражаб ойи фазилатлари.

Ражаб ойи тўрт улуғ ойнинг бири. Мана шу тўрт – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари айрим ишлар ҳаром қилинган ойлардир. Қадимдан, яъни, Иброҳим (а.с.) шариатларидан то исломгача бўлган даврларда ҳам, бу ойларда уруш қилиш ҳаром саналган. Араб халқлари жоҳилият даврида барча самовий динларнинг аҳкомларини бузиб, ўзгартириб юборган бўлсалар-да, мазкур тўртта ойнинг ҳурматини сақлаб қолганлар. Шаҳри ҳаромда ҳар қандай урушни, гуноҳ, зулм ишларни, ов қилишни тўхтатишар, ҳатто ўз отасининг қотилини кўриб қолсалар ҳам, ундан ўч олишга шошилмай, ушбу ойларнинг тугашини кутар эдилар.

Аллоҳ жалла жалолуҳу ояти карималарда: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...” деб, юқорида номи зикр этилган ойларнинг шаҳри ҳаром эканлиги ва уларнинг ҳурматини сақламоқ зарурлигини маълум қилади (Тавба, 36).

Расулуллоҳ (с.а.в.) мазкур оятни охирги ҳажлари – “Ҳажжатул вадо”да ўқиб, мусулмонларга бу ойларнинг ҳурмати тўғрисида кўп маълумот берганлар.

Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан, Тўфон ҳодисаси йилида кемага Нуҳ (а.с.) ражабнинг биринчи кунлари минганлар. Бу йил 22-мартга тўғри келадиган 27-ражаб куни Жанобимиз (с.а.в.)нинг Исро ва Меърож кунлари сифатида нишонланади. Расулуллоҳ (с.а.в.)га пайғамбарлик ваҳйи ҳам шу ойнинг охирларида нозил қилингани сийрати набавийя китобларида зикр қилинади.

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўп ажру савоблар ато қилиниши ва аксинча, озгина маъсият-гуноҳ ишларга каттароқ гуноҳлар ёзилиши, барча ибодатлар ва дуолар тезда ижобат бўлиши ҳамда бир қанча бошқа фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бир ҳадиси шарифлари таржимаси қуйидагичадир: “Меърож кечасида бир дарёни кўрдим. Унинг суви асалдан ширин, қордан совуқ, мушку анбардан хушбўй эди. Жаброил (а.с.)дан: “Бу дарё сувидан кимлар баҳраманд бўлур?” – деб сўраганимда, “Кимки Сизга ражаб ойида салавоту дурудни кўпроқ айтган бўлса, бу дарё шуларга насиб бўлгай”, дедилар”.

Шунинг учун Жанобимиз (с.а.в.) ражаб ойида кўп истиғфор айтиш, гуноҳ ишлардан имкони борича сақланишга тарғиб қиладилар. Бу ойда имконияти бўлган кишилар нафл рўза ва намозларни адо этсалар, уларга кўп ажру савоблар берилиши ваъда қилинган.

Имом Байҳақий (р.а.) “Шуъабул имон” китобларида ривоят қиладиларки: “Аллоҳ таборак ва таолонинг наздида шаҳарларнинг энг маҳбуби – Маккаи мукаррама, ойларнинг маҳбуби – тўртта муҳаррам ойлар, бу ойларнинг ичида маҳбуброғи ҳаж ойи, яъни, зулҳижжа, зулҳижжанинг ичида маҳбуби аввалги 10 куни. Кунларнинг ичида энг маҳбуби жума кунидир. Кечаларнинг маҳбуби Лайлатул Қадр кечасидир. Бир кеча-кундуздаги соатларнинг маҳбуби беш вақт намоз соатларидир. Калималарнинг ичида маҳбуброғи ушбу тўрт калимадир: “Аллоҳу ла илаҳа иллаҳу валлоҳу акбар ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ”.

Бу калималарни эса сиз билан биз ҳар кунги ибодатларимизда неча марталаб такрор этамиз. Демак, мазкур фазилатли ою-кунларда имконият борича яхши амаллар билан машғул бўлсак, катта ажру савоблар ато қилиниши муқаррар экан.
------------------------------------------------
"Тошмозор"номли масжид имом-хатиби Домла Мирзоқосим Саидмирзаев.
------------------------------------------------
http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
1.8K views Qลใb Gลvhลrเ , 02:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:44:39
Қалбларга таскин Қуръон тиловати.

@Alhamdulillah_Iyman
972 views Qลใb Gลvhลrเ , 02:44
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:35:51
Ражаб ойи ҳам кириб келди.

Ражаб ойида ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
1.1K views Qลใb Gลvhลrเ , 02:35
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:26:52
#Tongi_zikrlar


Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллааҳ
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Аллоҳу акбар
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman
917 views Qลใb Gลvhลrเ , 02:26
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:16:43
Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Мехрибон ва мехрли Аллоҳ номи билан бошлимиз
Ассалому алейкум ва раҳматтилоҳи ва баракатух
Азизларим Қадри баланд қадирдонларим яхши дам олдингизми ?
Янги тонг Муборак
Кунингиз Хайирли ва савобларга тўла ўтсин
Аллоҳим бизларни
Илм билан дилимизни қалбимизни қулфу дилимизни мунаввар эт.
Тақво билан мукаррам , офият ила гўзал қил.

Бизга яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма
Биз сендан сўрар эканмиз бизни дуоларимиздан махрум қилма
Аллоҳим
Сенга тавба қиларканмиз азобинга грифтор қилма. Дўстликни
ҳаловатини,садоқатининг абадий бўлишни
Махфиратнинг лаззатини, мехрнинг самимиятини , адашишдан асрашни
Орзулар руёбини солиқ амаллар ла гўзал хотимани насиб этишини сўримиз Амийн

#Muslima

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
1.3K viewsAlhαмdυlιllαh ... , 02:16
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:35:38 ​ХАЙРЛИ Тун Билан Барвақт уйқуга кетиш инсонга: Қувват бағшлайди. Умрини узайтиради. Юрак фаолиятини яхшилайди. Қон босими бир маромда туришига ёрдам беради. Вазнни нормал бўлишини таъминлайди. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу…
1.2K views Qลใb Gลvhลrเ , 15:35
Ochish/sharhlash