Get Mystery Box with random crypto!

​ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ! Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар, Да | Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

​ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ!

Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар,
Дардингизни олмас баъзан жўралар,
Бир кун қиёматда жавоб сўралар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кулфат келса кимлар устингдан кулар,
Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар
Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Атроф тўла одам дея керилманг,
Хом ҳаёлу, хушомадга берилманг,
Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Болаликда бирга ўтган онингиз,
Вужудида оқар, ахир, қонингиз,
Ярим бўлиб қолармиди нонингиз,
Опангизни эслаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кучингизни исботловчи билакмас,
Меҳрни ҳис қилмас юрак, юракмас,
Унга совға тўла сумка керакмас,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman