Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат ҲИЛМ Умар ибн Абдулазиз. Бу зотни танийсанми? | Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

#ибрат

ҲИЛМ

Умар ибн Абдулазиз. Бу зотни танийсанми?
Ўз асрида ер юзидаги энг катта, шарқда Хитойгача ва ғарбда Франциягача бўлган юртнинг ҳокими эди у.
Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз кечаси қоронғуда масжидга киради. Оёғи масжид ичида ётган бир кишига ногоҳ тегиб кетади. Афтидан у кишининг ётадиган уйи бўлмаган бўлса керакки масжидда тунаган. Ана шу фуқаро ўша пайтда энг улкан давлатнинг халифасига бақирди:
- Нима гап? Нима қилаяпсан? Эшакмисан?
Халифа Умар раҳимаҳуллоҳ ўта босиқлик билан деди:
- Йўқ, мен Умарман!
Халифа билан келган ҳамроҳи аччиқланиб деди:
-Эй мўъминлар амири, у сизни "эшак" деди.
Умар раҳимаҳуллоҳ деди:
- Йўқ, у мени "эшак" демади, балки "эшакмисан" деб сўради. Мен эса унга Умар эканимни айтдим!

Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олсин! Нақадар ҳалим эди у зот!
Ҳозир оддий маҳалла қўмитасини раисига сал қаттиқроқ гапирсангиз кунингизни кўрасиз...

Абдулқодир Полвонов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman