Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @adolat_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-11 12:48:54
Ёшлар бандлиги: муаммо ва ечим

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
310 views09:48
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:34:11
Депутатлар томонидан МТМ туман бўлими хисоботи рад этилди

Халқ
депутатлари Янги ҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб туман ҳокимлиги ўринбосарининг Янги ҳаёт туманида “Темир дафтар” бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Хисоботда “Темир дафтар”да қолган оилалар таркиби секторлар кесимида таҳлил қилинди. Ўз навбатида ижтимоий эҳтиёжига қараб ушбу рўйҳатни шакллантириш бўйича сессия иштирокчилари томонидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
218 views09:34
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:00:11
Партиядошимиз Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши котибияти мудири бўлди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаева Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Нигора Холходжаева 2014 йил “Халқ маорифи аълочиси”, 2020 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан самарали хизматлари учун партиянинг 25 йиллик эсдалик нишони соҳиби бўлган.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Нигора Холходжаеванинг янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
238 viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:55:59
«Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади»

Президент мурожаатномасида алоҳида эътироф этилган ушбу жиҳат мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар давомийлигини ўзида ифодалади, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, бола туғилганидан 30 ёшгача бўлган даврни қамраб оладиган ҳаётий давр мобайнида келажак авлодни мустақил ва етук шахс сифатида шаклланишига замин яратувчи, яхлит ва узлуксиз тизим яратилиши ишонч билан таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекованинг Сирдарё вилоятига ташрифи Ховос туманидаги транспорт коллежи ўқувчилари билан мулоқотдан бошланди. Президент мурожаатномасида назарда тутилган ёшлар сиёсати билан боғлиқ бўлган муҳим жихатлар ҳақида атрофлича сўз юритган депутат ёшларнинг сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга бўлган муносабати билан ҳам қизиқди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
73 views06:55
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:51:07
Депутатнинг ён дафтаридаги мурожаатлар энди шунчаки қолиб кетмайди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов аҳоли билан ўзаро мулоқот ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига ташриф буюрди. Дастлабки манзил эса 1-умумтаълим мактаби бўлди. Партиянинг туман Кенгаши раиси, туман халқ таълими бўлими вакиллари билан ҳамрохликда ўқув масканидаги таълим-тарбия жараёнлари, педагогларнинг дарс ўтиш технологиялари ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишган депутат эришилган ютуқлардан ташқари ўз ечимини кутаётган масалалар билан ҳам қизиқди. Яъни, қишнинг совуқ кунлари хали тугамаганлигини инобатга олган холда мактаб биносини иситиш билан боғлиқ имкониятлар ўрганилди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
70 views06:51
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:47:59
Икки нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди

Тиббиёт, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларга кўмаклашиш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида айни пайтда вилоятимизда бўлиб турган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева Пастдарғом туманидаги “Бекачарос” хусусий тадбиркорлик корхонасининг иш фоалияти билан танишди.

Корхонада ишчилар учун яратилган шарт–шароитларни кўздан кечирган депутат, истиқболдаги режалар хусусида корхона раҳбари Г.Қучқорова билан суҳбатлашди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
227 views06:47
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:45:45
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз

Президентимиз Олий Мажлисга ва халқимизга навбатдаги Мурожаатномасида “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз”, дея алоҳида таъкидладилар. Бунинг замирида келажак авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ётади. Қолаверса, бу билан иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш янада дорлзарб вазифага айланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмированинг жалақудуқлик ёшлар билан учрашувида ҳам айни шу мақсад кўзда тутилди. Халқ вакили дастлаб туманда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунла ташкил этиш қандай ташкил этилаётгани, таълим муассасаларидаги тўгараклар фаолияти билан танишди. Иқтидорли ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларни ўрганди.


Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
87 viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:51:35
Аждодлар руҳи, илм қуввати, маънавият шуъласи мужассам маскан

Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг Ислом дини, маданияти, дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси инсоният томонидан эътироф этилган. Она заминимизда шундай меъмор, ҳунарманд, амалий ва тасвирий санъат усталари етишиб чиқдики, улар яратган маҳобатли бинолар, нафис санъат буюмлари, миниатюралар ва хаттотлик асарлари ислом ва жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
Кейинги йилларда буюк аждодларимизнинг халқимиз, башарият олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, қадр, ҳурмат ва эътибор топмоқда. Зеро, тарих ва маданиятга, илмий-маърифий, маънавий меросга ҳурмат билан ёндашиш, уни ўрганиш ҳамда бойитиш, ёш авлодни миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар бир давлат, жамият тараққиёти барқарорлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
283 views11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:42:47
Бизнинг маҳалламиз обод, сизнинг маҳаллангизчи?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши ташаббуси билан маҳаллаларда “Менинг маҳаллам обод!” акцияси ўтказилмоқда. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

“Ойбек” маҳалласида ўтказилган умумхалқ хашарида кўча ва йўлаклар тозаланди, сув йўллари соз холатга келтирилди. Туман ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида 1200 кг. маиший чиқиндилар олиб ташланди, 750 метр масофада бетон сув йўллари таъмирланди. Дарахтларга шакл берилиб, оқлов ишлари амалга оширилди.

Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев, меҳнат фахрийси:

-Тозалик бор жойда барака бўлади. Шу сабаб “адолатчилар”нинг бу хайрли ташаббусига маҳалла аҳли ҳам қўшилди. Очиғи фуқаролар ўз кўчалари обод бўлганидан хурсанд. Эндиги вазифа ободонлаштириш.

Ойбекликларнинг бу ҳаракати қўшни маҳаллаларга ҳам кўчди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
227 views11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:40:20
Тиббиёт соҳасидаги ўқитишни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

Депутатлар томонидан олий таълим тизимини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Яқинда парламент ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан Тошкент тиббиёт Академиясида олиб борилган ўрганиш ишларида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, бугунги кунда тиббий амалиёт ўқув ҳолатидан илгарилаб кетганлиги, ўқув жараёнида ўқитиладиган фанлар савияси орқада қолаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳолат замонавий тиббий жиҳоз, ускуна, макет, муляжларнинг етишмаслили билан боғлиқ.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
156 viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash