Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @adolat_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 14:44:51
Келажак авлодни интернет тармоғидаги яширинча ҳужумлардан асрашимиз шарт

Бугун мамлакатимизда шиддат билан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асл замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли келажак авлодларни вояга етказиш ва энг асосийси эса интернет тармоқлардаги яширин ғоявий кучлардан уларни ҳимоялаш зарурияти туғилмоқда. Ёшларимиз интернет тармоғидан фойдаланганда менталететимизга хос аҳлоқий меъёрларга риоя қилиб, ахборотларни жойлаштириш, тарқатиш, излаш хусусиятларни ўз ичига олган ахборот хавфсизлиги ва интернет маданиятини мукаммал ўзлаштиришларига кўмаклашишимиз лозим.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
255 views11:44
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:42:32
Омбудсман таклифлари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2020 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботи кўриб чиқилди

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2020 йилда Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, унинг ваколатлари кенгайтирилди, Омбудсман ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм йўлга қўйилиб, бу орқали жазони ижро этиш муассасаларида, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
245 views11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-12 11:56:21
Халқаро эксперт: "Коррупцияга виждон ёрдамида курашилади"

Ўзбекистон “Адолат” СДП, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда БМТ ҳузуридаги Халқаро Коррупцияга қарши курашиш академиясининг Ўзбекистондаги вакили, Вебстер университети халқаро тадқиқотлар ва фалсафа профессори, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Қодир Кулиевнинг “Коррупция ва миллий тараққиёт: муаммо ва ечим” мавзусидаги маърузаси тингланди. Унда коррупциянинг ижтимоий хавфи ҳақида тушунча берилди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
332 views08:56
Ochish/sharhlash
2021-02-12 11:33:37
Қонун лойиҳалари: фракция муҳокамасида

Жорий йилнинг 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлашда партия депутатлик корпуси олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
445 views08:33
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:34:17 Мутолаа учун Адолат ижтимоий-сиёсий газетасининг 7 сони

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
237 viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:36:03 #Давлат_дастури_2021

Ишсиз аъзолари бор оилаларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0,1 гектардан 1 гектаргача янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер берилади;

ажратилган ерлар суғориш тизими ҳамда электр энергияси билан таъминланади;

берилган ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

2021 йил 1 мартдан “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК кумушни биржа орқали эркин сотади.

2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларининг бир қисми қайтарилади:

авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга – авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
222 viewsedited  14:36
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:33:08
"Ҳар бир ёшга - бир гектар ер" лойиҳаси – Сариосиёда

Мамлакатимизда ўғил-қизларнинг соғлом ва етук бўлиб вояга етишлари, керакли касб-ҳунарни эгаллаб, Ватанга содиқ хизмат қилишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва кўлами кенгдир. Уларнинг иқтидорини ривожлантириш, бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари ва иш билан бандлигини таъминлаш масаласи ҳамиша муҳим саналган.

Бу борада йўлга қўйилган талай дастурлар ҳозирга келиб ўз самарасини бермоқда. Ана шулардан бири бу - “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси ҳисобланади. Вилоятимиз ҳудудида ўтган йил 4000 нафарга яқин ёшларга 1 гектардан ер майдонлари ажратилиши белгиланган. Шу вақтга қадар ўтган йилда ер ажратилганлар эса айни пайтда далаларда жавлон уриб, тер тўкишаётир.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
189 views14:33
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:31:58
Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари

Нарпай туманида ўқитувчиларини бюджетдан ташқари маблағ топиш йўлларини ўрганишлари учун, шу билан бир қаторда ўқувчи ёшларни касбга йўналтириш мақсадида туманлараро тажриба алмашиш амалиёти йўлга қўйилди. Шу мақсадда тумандаги 64 – мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларини Каттақўрғон туманидаги 35-мактабга саёҳати ташкил қилинди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
175 views14:31
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:51:34
Ҳар бир мурожаат этиборимизда

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар учун муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш ҳар бир халқ вакили бўлган депутатларнинг энг асосий вазифаси саналади.

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова томонидан ҳам доимий равишда фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб келинмоқда.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
292 views12:51
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:50:29
Депутат ташаббуси билан чекка ҳудудларда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Айни кунларда депутатларимиз халқнинг ишончини оқлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жойларда аҳоли билан мулоқотлар олиб бормоқда. Фуқаролар билан юзма юз мулоқотда бўлиб, мурожаатларни жойида ҳал қилиш учун доимий ҳаракат қилишмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Муборак Мамадалиева ҳам ўз сайлов округида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди, сайловчилар муаммоларини ҳал қилишга астойдил ҳаракат қилди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
170 views12:50
Ochish/sharhlash