Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi adolat_uz — Adolat SDP | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @adolat_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-02-01 14:36:52
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти ташаббуси билан партиянинг Оққўрғон тумани Кенгаши, Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати Алишер Қурбонов, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими, туман Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда тумандаги 38-умумтаълим мактабида “Ёш китобхонлар” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
283 views11:36
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:57:08
Студия 24 кўрсатувида Баҳром Абдуҳалимов – Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти билан Президентнинг Ислом цивилизацияси марказига ташрифи ва у ерда маъсуллар билан учрашуви юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
281 viewsedited  04:57
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:43:18
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилди. У бу ҳақда 27 январь куни видеоселектор йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
284 views07:43
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:35:53
30 январь Ўзбекистонда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган. Ўрта Осиё политехника институти ва Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаб, муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларини қўлга киритди. 1991 йил 29 декабрдаги биринчи умумхалқ сайловида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этди ва Самарқандга дафн этилди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан севар эди ва ўзининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
330 views06:35
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:26:54
Ташрифдан сўнг: Ўзгараётган Олот ва олотликлар

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил
21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича маъруза қилди.

Жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
270 viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:25:03
Матбуот анжумани танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Термиз шаҳридаги вилоят Касаба уюшмалари федерациясида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг ўтган 2020 йил фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, фаол аъзолар, блогерлар, журналистлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
271 views06:25
Ochish/sharhlash
2021-01-29 19:38:47
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.
Мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар ўрганилди

Батафсил: Prezident.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
172 views16:38
Ochish/sharhlash
2021-01-29 16:24:59
Мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар ўрганилди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини юзага чиқариш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари белгиланган.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
267 views13:24
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:30:48
Корхонада БПТ иш бошлади

“Плант Индустрия” масъулияти чекланган жамияти Наманган шаҳридаги йирик қурилиш ташкилотларидан ҳисобланади. У нафақат вилоят марказида, балки туманларда ҳам бир қатор йирик объектларни бунёд этиш билан шуғулланмоқда. Корхонанинг мустаҳкам ишлаб чиқариш негизи ҳам мавжуд. Бу ерда турли хил бинокорлик материаллари тайёрланади. Жамоа ходимларининг сони икки юздан ошади. МЧЖ раҳбари Воҳидхон Ғаффоров Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутати сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
183 viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:28:38
Депутатлик сўрови ёзиш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларидан бири ёш депутат Дилдора Холиқова ўз фаолиятида шу жиҳатга эътибор қаратади.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz
129 viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash