Get Mystery Box with random crypto!

Партиядошимиз Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши котибия | Adolat SDP | Rasmiy kanal

Партиядошимиз Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши котибияти мудири бўлди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаева Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Нигора Холходжаева 2014 йил “Халқ маорифи аълочиси”, 2020 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан самарали хизматлари учун партиянинг 25 йиллик эсдалик нишони соҳиби бўлган.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Нигора Холходжаеванинг янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz