Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг маҳалламиз обод, сизнинг маҳаллангизчи? Ўзбекистон “А | Adolat SDP | Rasmiy kanal

Бизнинг маҳалламиз обод, сизнинг маҳаллангизчи?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши ташаббуси билан маҳаллаларда “Менинг маҳаллам обод!” акцияси ўтказилмоқда. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

“Ойбек” маҳалласида ўтказилган умумхалқ хашарида кўча ва йўлаклар тозаланди, сув йўллари соз холатга келтирилди. Туман ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида 1200 кг. маиший чиқиндилар олиб ташланди, 750 метр масофада бетон сув йўллари таъмирланди. Дарахтларга шакл берилиб, оқлов ишлари амалга оширилди.

Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев, меҳнат фахрийси:

-Тозалик бор жойда барака бўлади. Шу сабаб “адолатчилар”нинг бу хайрли ташаббусига маҳалла аҳли ҳам қўшилди. Очиғи фуқаролар ўз кўчалари обод бўлганидан хурсанд. Эндиги вазифа ободонлаштириш.

Ойбекликларнинг бу ҳаракати қўшни маҳаллаларга ҳам кўчди.

Батафсил: adolat.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook|Telegram|YouTube|adolat.uz