Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 42.28K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Реклама хизмати: @xayrli_reklama_xizmati
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-01 10:35:03
Икки ҳафтадан буён одамлар шунча муаммолар туриб, Ботир Қодиров атрофидаги машмашалар билан овора.

Шундай пайтларда нимага илм-фан қолиб, машшоқларнига бунча маблағ ажратилаётганини тушуниб етаман-да...

Тепадагилар ҳам аҳмоқ эмас, нимага пул ажратишни жуда яхши билишади...

@adolat_kuychisi
21.9K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2024-05-01 07:05:35 Наманган шахрида яна адолатсизлик.

Ички ишлардан пенсияга чиққан, укаси прокуротутада ишлайдиган педофилга чора кўрилмаяпти.

Шу йили 27-март куни Рамазон вақтида 70-мактаб, 1-Д синф ўқувчиси 7 ЁШЛИК Солиева Жамила(қиз бола бўлгани учун исм ва фамилияси сир бўлиб қолгани яхши эди) кўчадан кетаётганида 60 ёшлик "эркак" томонидан сталной рангдаги матиз автомобилига ортиб кетади. Болани у худуддан олисроққа олиб бориб, машинани капотини очиб қўйиб, мошина ичидаги қизалоққа отвиёрка билан тахдид қилиб, ўзининг ғаразлик ниятини амалга оширади ва қўлига 5 минг сўм бериб, машинасидан тушириб юборади.

Қизалоқ уйига етиб бориб, онасига бўлган воқеани айтиб беради. Онаси эса ўқитувчисига дархол телефон қилади. Ифтор вақтини кутиб турган ўқитувчи эса дархол мактаб директорини огоҳлантиради ва жисмоний ва рухий ҳолати ёмонлашган қизчани Республика шошилинч тез тиббий муассасаси Наманган филиалига зудлик билан олиб боришни тайинлайди. Отаси йўқ(етим) қизчани олиб, молиявий шароити ҳам яхшимас она 1-2 км масофага йўл кираси йўқлиги учун пиёда олиб боришга мажбур бўлади.

Бу орада ўқитувчи, директор, махалла оқсоқоли ва худуд нозири ва ички ишлар органлари оёққа туради. Қиз билан суҳбатлашиб, машинага қаерда чиққан бўлса ўша худуддаги камералардан бошлаб, вақеа содир бўлган жойни хам топишади ва машина номери орқали педофилни топишади. Шу ергача хамма орган ходимлари шиддат билан харакат қилишади. Лекин не кўз билан қарашсинки бу педофил Ички ишларда юқори лавозимда ишлаган, хозирда нафақадаги собиқ ходим бўлиб чиқади.

Шу ондан вазият юмшаб, "Қарға-қарғани кўзини чўқимайди" нақлига амал қилиб келинмоқда.
Йўқсил оила, аёл боши билан қайерга борса ҳам, "Отангга бор-онангга бор" қилиб, судгача маълумот беролмаймиз деб, вақтни чўзиб, вазиятни совутиб, 3 ой ичида "дело"ни ёпиб қўйишмоқчи. Директор мактабимизни шаъни деб, бошқа ташкилотлар ҳам вилоятимизни шаъни деб бу гап ташқарига чиқмасин албатта чора кўрамиз дейишмоқда. Лекин натижадан дарак йўқ, фақатгина вақтни чўзишяпти холос. Бу педофил албатта жазосини хам олар, лекин бу вазиятда хукуматни ими-жимида чора кўрмаслиги, албатта самосудни олдини олган ҳолатда шов-шувлик кескин чора кўриши керак деб ўйлайман. Сабаби, бу борада хукуматни кескин позицияси келгусида бошқа ғаразли ниятда, болачаларимизни пойлаб юрган педофиллар ўзини тийиб олишига огоҳлантириш сигнали бўлиши керак. Акс холда бундай вазиятлар яна такрорланмаслигига хеч ким кафолат бермайди.

Қизчани онаси номери
+998917551023
Ўқитувчиси Нигорахон
+998936725551
Зам директор Борнохон
+998907914043

Фейсбукдан олинди.

@adolat_kuychisi
20.1K views04:05
Ochish/sharhlash
2024-05-01 04:59:56 Солиқ қўмитасига солиқчидан раис тайинланмаганига роппа-роса 20 йил бўлибди. Шу даврдан буён бу лавозимда пожарник, банкир кабилар ҳам омадини синаб кўрди. Кимлардир бахтли-тахтли бўлиб кетди. Аммо солиқни ичидан чиққан одам раис бўлмади-бўлмади.

Йигирма йилдан буён солиқни “с” харфини тушунмайдиганлар бошқарганиданми солиқ қўмитасининг структураси ҳар йили ўзгаради. Ҳеч қолипга тушолмайди. Мамлакатни исталган жойида чет эл валютасига савдо қилиш мумкин. Уй-жой ва машина каби мулкларнинг савдоси 100 фоиз долларда амалга оширилади. Аввал ҳам айтганимдек, буни назорат қиладиган бирон ташкилот йўқ.

Булар эса фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларда картадан-картага (p2p) пул ўтказмаларни назорат қилишмоқчи ва буни яширин иқтисодиётга қарши кураш деб номлашган. Бу калласини размери катталар, наҳотки, банк орқали айланадиган маблағлар қандай қилиб яширин иқтисодиёт бўлиши мумкинлигини тушунмаса?

Барча ўзбекситонликларни четлаб ўтмайдиган қарор лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан, бурчак-бурчакда муҳокама қилишмоқда. Қарор лойиҳаси нусхасини фақат ўзларига тегишли ОАВ ва блогерларга беришганмиш. Шулар муҳокама қилиб, бизнинг чўнтагимиз тақдирини ҳал этишаркан. Ҳозирча “кусок-кусок” қилиб беришмоқда. Бу котта холангни эмас, Президентнинг қарорини лойиҳаси! Буни халқдан беркитишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!

Агар картадан-картага пул ўтказмалари назорат қилинса, солиққа тортилса ёки қандайдир бошқача чекловлар ўрнатилса, унда набарот яширин иқтисодиёт кучаядику! Ўзи энди айрим одамлар доллар жамғариш ва ундан фойдаланишдан кўра картада пул жамғариб уни ишлатишга ўтаётган эди. Ўзи яна пул печат қиладиган аҳволда туришибди. Эхх хуллас, буларни гапиргандан толк йўқ. Барибир тушунишмайди.

Мирсаид Ҳайдаров

@adolat_kuychisi
22.1K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-04-30 22:09:54 ​​Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши кураш бошланмоқда...

Хўш, шу орқали иқтисодиётимиз ўнгланиб қоладими!? Йўқ!

Чунки, бу ов кичик балиқларга бўлади. Шундоғам уларнинг иқтисодиётдаги улуши йўқ ҳисоби.

Ҳақиқий яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун коррупция, непотизм, бюрократияни йўқотиш керак.

Шунақа бизнеслар борки, ҳатто, солиқ ҳисоботларида ҳам кўринмайди. Ҳақиқий овни шуларга қилиш керак. Лекин...

Қўй, ука кулгимни қистатма! Кўчада ёйма савдо қилаётган хотинлардан қўймасин. Ҳақиқий зарарни шулар беряпти. Қани солиқчи, банкир ва департаментчи амақилар эртадан ҳамма ёймачиларни овлашни бошланглар...

Кинода айтади-ку, "Гапиришга тилим бор, лекин ҳаққим йўқ"...

@adolat_kuychisi
22.2K views19:09
Ochish/sharhlash
2024-04-30 17:53:12 Боғча пули 1 июндан 20%га, янги йилдан яна 10%га ошади...

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан электр энергиясининг тарифлари ҳам ошади...

Яна нималар ошаётган эди!?

Хафа бўлманглар, зато, янги йилдан қимор ўйнаш қонуний бўлади. Ҳаммаси ўйлаб қабул қилиняпти. Агар пул қолмаса, қиморни босамиз, ютсак-ютдик, ютмасак... Ўзбекистонда аҳоли сони қисқаришига ҳисса қўшамиз)

@adolat_kuychisi
27.9K views14:53
Ochish/sharhlash
2024-04-30 17:40:48
Туриб-туриб алам қилиб кетади-да. Ўзи бюджетимиз бир аҳвол бўлиб ётибди, яна қанақадир отарчиларни кўтара-кўтар қилишга миллиардларни аямасдан сочамиз.

Ҳозир бизнинг олдимиздан таълимдан долзарб масала бўлмаслиги керак. Ўзи борадиган жойгача бориб бўлдик. Бундан буёғига ҳар нотўғри қабул қилинган қарор давлатчилик келажагини хавф остида қолдириши мумкин.

Ёки тепадагиларга фикрлайдиган қатлам керак эмас ёки улар машшоқларни шунчалик севишади...

Солиқ тўловчи сифатида айни пайтда спорт ва санъатга ажратилган ҳар бир ортиқча тийинга рози эмасман!!!

@adolat_kuychisi
26.6K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2024-04-30 14:27:15
Эркин Комилов маданият вазири лавозими таклиф қилинганини айтиб ўтди...

@adolat_kuychisi
21.2K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:09:51
"Қора" лақабли кинолог итни пенсияга жўнатишибди...

Фаолияти давомида 10 кг наркотик моддаларни аниқлаган экан.

Нафақадаги "ходим"нинг шарафига босиб қўямиз!

@adolat_kuychisi
22.5K views06:09
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:24:16
Мана бунақа ҳодисаларни кўриб, она сути оғзидан кетмаган шунақа Сўтақўзиларни уриб-уриб ўлдиргинг келади...

Фикрларим эмоционал бўлиши мумкин, лекин айни ҳақиқат.

Рулдаги анави Сўтақўзилар авария бўлиб, куйиб ёниб кетса ҳам, заррача ачинмайман, ишонаверинг. Лекин ҳеч қандай алоқаси бўлган бир одамнинг шунчаки ўлиб кетиши юрагимни азобламасдан қўймайди.

Ўзичи бизда 20 ёшдан кичик бўлганларнинг рулга ўтиришини қатъиян тақиқлаш керак. Керак бўлса, бу ҳол такрор кузатилса, жиноий жавобгарликка тортиш керак. Тан олшимиз керакки, бугунги кунда ўпкасини босиб олмаган "Z" авлод шаклланиб келяпти. Таълим ва тарбиямиз мажруҳ бўлган ҳозирги ҳолатда жамиятни изоляциялаш энг мақбул ечим!

@adolat_kuychisi
25.1K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:06:38 Бугунги кунга қадар қирққа яқин ижтимоий видео ролик чиқардик. Мана 3 ойдирки ижод қилиб келяпмиз. Шу пайтгача бизга энг кўп берилган саволни биласизми?

"Шу видеоларни чиқариб, нечи пул топяпсан?"

Дарди-фикри ўзгаларнинг чўнтагидаги пулни санаш бўлган ўзбегимдан айланай...

Вафо Мўмин, "Уч нуқта" лойиҳасининг асосчиси

@adolat_kuychisi
19.8K views05:06
Ochish/sharhlash