Get Mystery Box with random crypto!

Наманган шахрида яна адолатсизлик. Ички ишлардан пенсияга чиқ | Девонайи Ҳақгўй

Наманган шахрида яна адолатсизлик.

Ички ишлардан пенсияга чиққан, укаси прокуротутада ишлайдиган педофилга чора кўрилмаяпти.

Шу йили 27-март куни Рамазон вақтида 70-мактаб, 1-Д синф ўқувчиси 7 ЁШЛИК Солиева Жамила(қиз бола бўлгани учун исм ва фамилияси сир бўлиб қолгани яхши эди) кўчадан кетаётганида 60 ёшлик "эркак" томонидан сталной рангдаги матиз автомобилига ортиб кетади. Болани у худуддан олисроққа олиб бориб, машинани капотини очиб қўйиб, мошина ичидаги қизалоққа отвиёрка билан тахдид қилиб, ўзининг ғаразлик ниятини амалга оширади ва қўлига 5 минг сўм бериб, машинасидан тушириб юборади.

Қизалоқ уйига етиб бориб, онасига бўлган воқеани айтиб беради. Онаси эса ўқитувчисига дархол телефон қилади. Ифтор вақтини кутиб турган ўқитувчи эса дархол мактаб директорини огоҳлантиради ва жисмоний ва рухий ҳолати ёмонлашган қизчани Республика шошилинч тез тиббий муассасаси Наманган филиалига зудлик билан олиб боришни тайинлайди. Отаси йўқ(етим) қизчани олиб, молиявий шароити ҳам яхшимас она 1-2 км масофага йўл кираси йўқлиги учун пиёда олиб боришга мажбур бўлади.

Бу орада ўқитувчи, директор, махалла оқсоқоли ва худуд нозири ва ички ишлар органлари оёққа туради. Қиз билан суҳбатлашиб, машинага қаерда чиққан бўлса ўша худуддаги камералардан бошлаб, вақеа содир бўлган жойни хам топишади ва машина номери орқали педофилни топишади. Шу ергача хамма орган ходимлари шиддат билан харакат қилишади. Лекин не кўз билан қарашсинки бу педофил Ички ишларда юқори лавозимда ишлаган, хозирда нафақадаги собиқ ходим бўлиб чиқади.

Шу ондан вазият юмшаб, "Қарға-қарғани кўзини чўқимайди" нақлига амал қилиб келинмоқда.
Йўқсил оила, аёл боши билан қайерга борса ҳам, "Отангга бор-онангга бор" қилиб, судгача маълумот беролмаймиз деб, вақтни чўзиб, вазиятни совутиб, 3 ой ичида "дело"ни ёпиб қўйишмоқчи. Директор мактабимизни шаъни деб, бошқа ташкилотлар ҳам вилоятимизни шаъни деб бу гап ташқарига чиқмасин албатта чора кўрамиз дейишмоқда. Лекин натижадан дарак йўқ, фақатгина вақтни чўзишяпти холос. Бу педофил албатта жазосини хам олар, лекин бу вазиятда хукуматни ими-жимида чора кўрмаслиги, албатта самосудни олдини олган ҳолатда шов-шувлик кескин чора кўриши керак деб ўйлайман. Сабаби, бу борада хукуматни кескин позицияси келгусида бошқа ғаразли ниятда, болачаларимизни пойлаб юрган педофиллар ўзини тийиб олишига огоҳлантириш сигнали бўлиши керак. Акс холда бундай вазиятлар яна такрорланмаслигига хеч ким кафолат бермайди.

Қизчани онаси номери
+998917551023
Ўқитувчиси Нигорахон
+998936725551
Зам директор Борнохон
+998907914043

Фейсбукдан олинди.

@adolat_kuychisi