Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ қўмитасига солиқчидан раис тайинланмаганига роппа-роса 2 | Девонайи Ҳақгўй

Солиқ қўмитасига солиқчидан раис тайинланмаганига роппа-роса 20 йил бўлибди. Шу даврдан буён бу лавозимда пожарник, банкир кабилар ҳам омадини синаб кўрди. Кимлардир бахтли-тахтли бўлиб кетди. Аммо солиқни ичидан чиққан одам раис бўлмади-бўлмади.

Йигирма йилдан буён солиқни “с” харфини тушунмайдиганлар бошқарганиданми солиқ қўмитасининг структураси ҳар йили ўзгаради. Ҳеч қолипга тушолмайди. Мамлакатни исталган жойида чет эл валютасига савдо қилиш мумкин. Уй-жой ва машина каби мулкларнинг савдоси 100 фоиз долларда амалга оширилади. Аввал ҳам айтганимдек, буни назорат қиладиган бирон ташкилот йўқ.

Булар эса фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларда картадан-картага (p2p) пул ўтказмаларни назорат қилишмоқчи ва буни яширин иқтисодиётга қарши кураш деб номлашган. Бу калласини размери катталар, наҳотки, банк орқали айланадиган маблағлар қандай қилиб яширин иқтисодиёт бўлиши мумкинлигини тушунмаса?

Барча ўзбекситонликларни четлаб ўтмайдиган қарор лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан, бурчак-бурчакда муҳокама қилишмоқда. Қарор лойиҳаси нусхасини фақат ўзларига тегишли ОАВ ва блогерларга беришганмиш. Шулар муҳокама қилиб, бизнинг чўнтагимиз тақдирини ҳал этишаркан. Ҳозирча “кусок-кусок” қилиб беришмоқда. Бу котта холангни эмас, Президентнинг қарорини лойиҳаси! Буни халқдан беркитишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!

Агар картадан-картага пул ўтказмалари назорат қилинса, солиққа тортилса ёки қандайдир бошқача чекловлар ўрнатилса, унда набарот яширин иқтисодиёт кучаядику! Ўзи энди айрим одамлар доллар жамғариш ва ундан фойдаланишдан кўра картада пул жамғариб уни ишлатишга ўтаётган эди. Ўзи яна пул печат қиладиган аҳволда туришибди. Эхх хуллас, буларни гапиргандан толк йўқ. Барибир тушунишмайди.

Мирсаид Ҳайдаров

@adolat_kuychisi