Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 42.28K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Реклама хизмати: @xayrli_reklama_xizmati
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-02 16:36:17 • Ҳалол ишламоқчисан?
• Ҳеч кимга қуллуқ қилмай, лаганбардор бўлиш ниятинг йўқми?
• Умрингни коррупцияга қарши курашга сарфламоқчимисан?

Табриклайман! Шарафли ишга бел боғлабсан! Лекин, бунинг азобига, босимига ҳам тайёрмисан?

Ўн йилдан зиёд давлат идораларида ишлаган бўлсам, ҳеч бир ерда икки йилдан ортиқ чиқиштиришмаган...

Ҳар ҳолда, йўл қўйган хато-камчиликларим ёки коррупцияга қўл урганим учун эмас...

Ҳалол, тўғри сўз, адолатпарвар ва ҳаққини талаб қилганлар бизнинг жамиятда жуда катта босимга учрайди, сургун қилинади, четлаштирилади...

Барча ўз шаъни ва номусини сотмаган, ҳалоллик принципларига хиёнат қилмаганларга шон-шарафлар бўлсин!

@adolat_kuychisi
21.9K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:09:54
Миллат фожеаси нима деб сўрашса, мана бунақанги долзарб роликлар нари борса 100-200 минг марта кўрилиб, фаҳш роликлар миллионлаб кўрилганида, деб айтаман...

Бугун бу каби лойиҳаларни қўллаб юбормасак, келажагимизни ўз қўлимиз билан жаҳолат комига бериб қўйган бўламиз...

Роликка баҳо бериш сиздан. Маъқул бўлса, "Уч нуқта" саҳифасига обуна бўлинг, роликларига "лайк" босиб тарқалишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Ҳавола: https://www.instagram.com/uchnuqta_

@adolat_kuychisi
108.8K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:10:09
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган дефицит 25,6 трлн сўмга етган.

Шунақа шароитда қимматбаҳо "BYD" миниш мазза бўлса керак-а, бўйинбоғ таққан амақилар!?

@adolat_kuychisi
22.2K views07:10
Ochish/sharhlash
2024-05-02 06:38:51
Танишларимга доим "Жонингни жабборга бериб ишлама. Ишни ҳам қил, оилага, дўстларга ҳам эътибор қарат" деб айтаман.

Давлат идорасида кўп йиллар ишладим. Кўрганим шу бўлдики, ҳар қанча фидойи бўлиб ишламанг, бир дақиқада тақдирингизни ҳал қилиб юборишади.

Ҳа, бу амал дегани мана шундай! Фоҳишадан ҳам кўпроқ бевафо...

Ўзингизни севинг. Меъёрида ишни ҳам қилинг, дамни ҳам олинг. Ортиқча куюнчак бўлманг. Сизнинг ортингиздан кўтарилган раҳбарлар бўлади. Ишда эса ходимдан кечиб кетишга бир дақиқа етарли...

#

@adolat_kuychisi
32.4K views03:38
Ochish/sharhlash
2024-05-02 05:47:48 Республика "Маънавият ва маърифат" маркази 603 млн 184 минг сўмга бир дона қора рангли "BYD HAN" русумли транспорт воситасини харид қилмоқда экан.

Бу ташкилот раҳбари Отабек Ҳасановни зиёли ва замонавий фикрловчи шахс сифатида ҳурмат қиламан. Бироқ айни бюджет тақчиллиги пайтида харид қилинаётган бунақа қиммат машиналар эса аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмас.

Масалани умумреспублика миқёсда кўрадиган бўлсак, қатор давлат идоралари "BYD"нинг қимматбаҳо машиналарини харид қилаётганини кўришимиз мумкин.

Демакки, топшириқ вазир ва ҳокимлардан ҳам тепадан бўлаётганга ўхшайди...

Нима ҳам дердик, давлат хазинаси денгиздир, уни таламаган ҳўкиздир...

Босинглар, онасини эмсин! Бирор куни дўппи тор келганида дунёнинг исталган давлатига кетишга қурбингиз етади. Сизлардан абгор бўлган ватанда эса шу бечора халқ қолади...

Халқ ҳам одамми...

@adolat_kuychisi
24.9K views02:47
Ochish/sharhlash
2024-05-02 05:01:32
Бутун миллат учун иснод бўлган лавҳа...

Йиғлагиларим келиб кетди...

Аёлларнинг шу кўйга тушишига сабабчи бўлган барчага лаънат бўлсин!

@adolat_kuychisi
25.6K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:01:29
Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат Аъзо бўлиш
20.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-05-01 15:52:03
Бутун дунёга аёллар ҳуқуқлари ҳақида сафсата сўқийдиган гейропанинг аҳволи...

Фемкалар, бирор нарса деб қўярсизлар)

@adolat_kuychisi
15.6K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2024-05-01 14:30:05 Касал бўлиб шифохонада ётганимда бир палатадош бўлар эди. Мудом менинг яхши жойда ишлаб, яхши пул топишим ўзи эса кам пул топишидан нолирди.

Куни бўйи эса носни тилининг тагига ташлаб олиб, телефонидан бемани-бетайин нарсалар кўриб ётар эди. Очиғи, кўраётган видеоларининг овозини эишитиб асабларим дош бермас эди...

Ётиб олиб нолишдан аввал, балки, ҳаётингизни тафтиш қилиб кўрарсиз. Азалдан нолийдиган одамларга тоқатим йўқ. Агар нолийдиган одам вақтини қадрламайдиган, бемани нарсаларга сарфлайдиган бўлса, ўлдириб қўйгим келади...

Хуллас, ўзингизни тафтиш қилинг! Ўзгаришни ўзингиздан бошланг!

@adolat_kuychisi
16.9K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2024-05-01 10:57:27 Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.

Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.

Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.

Мустафо Маҳмуд

@adolat_kuychisi
19.0K views07:57
Ochish/sharhlash