Get Mystery Box with random crypto!

Диний ҳуқуқ (ҳижоб) ни чеклаш зарурияти пайдо бўлса ҚОНУН ЧИҚА | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Диний ҳуқуқ (ҳижоб) ни чеклаш зарурияти пайдо бўлса ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ бу чекловни амалга ошириш сабаблари мазкур қонунни кириш қисмида асослаб берилиши лозим. Ҳукумат қарори билан эса диний ҳуқуқларни умуман чеклаш мумкин эмас, фақат Олий мажлис – парламент томонидан қонун чиқариш ёки қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан чекланиши мумкин холос. Ва бу қонунда чеклаш сабаблари 5 та шарт доирасидан четга чиқиб кетмаслиги, яъни кенг шархлаб юборилмаслиги лозим: мактаб ўқувчисининг бошига ҳижоб ўраб ўқишга келиши қайси жамоат хавфсизлигига, қайси жамоат тартибига, қайси жамоат ахлоқига, қайси жамоат саломатлигига қандай зарар етказаётгани ҳолатлари илмий ва бошқа асослар билан исботланган бўлиши лозим.
3. Вазирлар маҳкамасининг юқоридаги 666-сонли қарори тегишли бандидаги ҳижобга нисбатан бўлган тақиқ эса Парламент томонидан чиқарилмаган, қонун кучига эга эмас, 5 та асоснинг биронтаси тўғри келмайдиган баҳона билан асосланган. Яъни Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп конфессияли экани диний ҳуқуқларни чеклашга асос ҳисобланмайди. Ёки таълимнинг дунёвий характерга эга экани ҳам 5 та асоснинг биронтасига тўғри келмайди: дунёвий асосли таълим тизимида ҳам диний ҳуқуқларга риоя қилиниши керак, агар 5 та ҳолатда кўрсатилган хавф пайдо бўлмаса. Диний ҳуқуқларга фақат диний мактабларда риоя қилинади, дунёвий мактабларда риоя қилинмайди, деган қоида биронта миллий ёки халқаро қонунда кўрсатилмаган. Қонунларда кўрсатилмаган тақиқни эса қонуности ҳужжати билан жорий қилиниши мумкин эмас.
4. ЎР нинг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги” қонуни 17-моддасидаги “Бола виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга” деган қоида фақат диний мактаблар учун тегишли деб ёзилмаган. Барча жойларда, нафақат мактабда, балки кўчада, уйда, ишхоналарда, паркларда, дам олиш зоналарида, шифохоналарда ва ҳоказо. Қонундаги қоидани қонуности акти билан ўзгартириш, торайтириш ёки чеклаш мумкин эмас.
5. “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Корнвенция” нинг 14-м да ҳам бу айнан шу қоида ёзилган. Мазкур конвенциянинг ва қонунинг 3-моддасида туғилгандан бошлаб то 18 ёшга тўлгунча бўлган ҳар бир инсон боладир, деб ёзилган.
Вазирлар маҳкамасининг мазкур қарорида кўрсатилган тақиқ 2018-2019-йиллар давомида амал қилди ва қиз болаларнинг мактабларга ҳижобда ўқишларига рухсат берилмади. 2019 йилнинг июн ойида бу қарорнинг ижроси 2024 йилга қадар кечиктирилди. Лекин 2022 йил 19 майдаги қарор билан бу кечиктириш бекор қилинди ва қарорни ижро қилиш ишлари яна оммавий равишда бошлаб юборилди. Аслида мазкур қарор чиқарилган кундан бошлаб кўп мактабларда ижро қилиб келинмоқда, қизларнинг ҳижоб ўрашларига қаршиликлар ва босим ўтказишлар давом этмоқда, тўхтагани йўқ. Ўқитувчилар ота-оналарни мактабга чақиришмоқда ва 1 сентябрдан бошлаб мактаб формасида келишни, ҳижоб ўрамасликни талаб қилишмоқда. Бу ҳолат эса юқоридаги миллий ва халқаро қонунларнинг талабларига зиддир.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ЎР МСИЮТК нинг 4,5,26,27,28,30,128,179-моддаларига асосланган ҳолда

СЎРАЙМАН:

1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 2-иловасидаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-бандидаги 1 ва 2-хатбошиларини ҳақиқий эмас деб топишингизни;
2. Суд ажрим ва қарорларини менга ва адвокатимнинг кўрсатилган манзилига юборишингизни.

Илова:
1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли қарори ва 2-иловаси.
2. Менинг ID-картам (ёки паспортим) нусхаси.
3. Қизимнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
4. Ариза нусхаси жавобгарга ва 3-чи шахсга юборилгани тўғрисида ҳужжат.
5. Давлат божи ва почта харажати тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Аризачи: _________________________
14 июл 2022 йил

PS: юқоридаги аризани намуна кўринишига келтириб эълон қилдим.