Get Mystery Box with random crypto!

AbdulHodiy Qori

Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori A
Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori
Kanal manzili: @abdulhadiyhafiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal Abdulhodiy qorining rasmiy telegram kanali.
Instagram.com/AbdulHadiyHafiz
Youtube https://www.youtube.com/c/AbdulHadiyHafiz
Taklif va mulohazalar uchun: @Abdulhadiyhafiz_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 06:00:18 AbdulHodiy Qori

"Kahf" surasi

Juma muborak

anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz
790 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-11 20:23:57
Ҳафта ичра турли кун,
Турли саҳар, турли тун.
Энг муқаддас, нурли кун
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу иймон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айём муборак!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
Фарзандларимизга салоҳият,
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

anzilimiz @Abdulhadiyhafiz
4.5K views17:23
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:00:17 НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.

- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.

- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.

- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.

- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Хачирда амир ақлидек ақл нима қилсин... )


Сайфуллоҳ Носир



@AbdulHadiyHafiz
1.0K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:00:17
Эй биродар, ҳеч ҳам фикринг, қаламинг, илминг ёки дуойинг билан мусулмонлар ўртасида биродарчиликни ёйиш борасида ҳаракат қилдингми? Ахир бу энг муҳим шаръий ишлардан-ку?!

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ


"Қалб тубидан" китоби


@AbdulHadiyHafiz
934 views06:00
Ochish/sharhlash
2021-02-11 08:10:05 Вақтни зое қилиш, ўлимдан ҳам ёмон, чунки вақтни зое қилиш, сени Аллоҳдан ва охират кунидан айиради.

Ўлим бўлса, сени дунё ва дунё аҳлидан айириб, якунида барибир Аллоҳга йўлиқтиради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ.



@AbdulHadiyHafiz
868 views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-11 07:15:04
Сиз ўткинчи бир ҳаёт уйидасиз ва умрингизнинг қолган қисми ўтишини кутмоқдасиз, шу ҳолда ўлим келмасидан ишларингизнинг энг афзалини қилиб олишга шошилинг, бир қарабсизки, кутилмаган бир соатда ушланиб қоласиз. Унутмангки бу дунё алдов ва ёлғонлар устига бино бўлгандир.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу




@AbdulHadiyHafiz
910 views04:15
Ochish/sharhlash
2021-02-11 06:45:03
Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.

("Ҳижр" сураси, 2-оят)




@AbdulHadiyHafiz
846 views03:45
Ochish/sharhlash
2021-02-11 06:30:03
“Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Aгар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир.”

(Aнкабут сураси, 64-оят)




@AbdulHadiyHafiz
951 views03:30
Ochish/sharhlash
2021-02-10 12:00:17 ҚАЛАМ

Ўғрилардан бири айтади:
- Мен тўртинчи синфда ўқирдим. Бир куни уйга мактабдан қаламимни йўқотиб қайтдим. Онам буни билиб, мени уриб, сўкиб, масъулиятни билмайдиган ландовур деб айбладилар. Онамнинг бундай қаттиқ қўлликлари натижасида уйга қаламсиз қайтмасликка, кимнингдир қаламини ўғирлашга аҳд қилдим. Келаси куни синфдошларимдан бирини бир эмас, икки қаламини ўғирладим. Бу билан кифояланмай бошқаларникини ҳам ўмардим. Бора - бора қалбимдан қўрқув сизиб чиқиб кетди. Энди мен, ўзга синфдагиларни, охири мактабимиз мудирининг хонасини ўмардим. Ўша йили мен учун тажриба майдонига айланган, амалий ва назирий ўғриликни ўрганган йил бўлди. Натижада ўғрилик менинг ҳаётий касбимга айланди.

Иккинчи ҳикоя
Ўғлим иккинчи синфда ўқирди. Кунларнинг бирида қаламсиз келди. Йўқотибди. Мен:
- Болам, қаламинг йўқолган бўлса, дарсда нима билан чиздинг? - деб сўрадим.
- Синфдошимдан олиб турдим, - деди.
- Яхши, - дедим, - синфдошинг сенга қаламини бериб турганининг эвазига нимадир сўрадими? Масалан: ейдиган, ичадаган нарса ёки пул? - дедим.
- Йўқ, ундай қилмади, - деди.
- Ўғлим, демак у кўп савобга эришибди. Нимага у сендан кўра закийроқ иш қилди? Нима учун сен савобларга эришмас экансан? Бу нимаси? Кел, сенга иккита қалам сотиб оламиз. Бирини ўзинг ишлатасан. Иккинчисини «Савоблар қалами» деб номлаймиз. Уни сен қаламини уйида қолдирган ёки йўқотиб қўйганларга бериб турасан. Дарс сўнггида қайтариб оласан, - дедим.
Ўғлим шунақанги севиндики... бу ишни амалда бажаргандан кейин қувончи янаям ортди. Натижада у сумкасида доим олтитта қалам олиб юрадиган бўлди. Ўғлим мактабни хуш кўрмасди. Ўқиш даражаси ҳам суст эди. Бу ишни тажрибадан ўтказганимиздан кейин у мактабни яхши кўрди. Аъло баҳолар ола бошлади. Ўқитувчилар унга эътибор, ўқувчилар эҳтиром кўрсата бошлашди. Кимнинг қалами бўлмаса, ундан олиб туриши мумкинлигини биларди. Кимдир қаламсиз қолса, ўқитувчилар:
- Бор, ошиқча қаламлар олиб юрадиган боладан олиб кел! - дейдиган бўлишди.
Ўғлим мактабни аъло баҳолар билан битирди. Бу хайрли ишини шу пайтгача канда қилмади. Уйланди. Аллоҳ унга кўп фарзандлар берди. У ҳозирда катта - кон хайрия фондининг раҳбари.

Хулосa

Ҳеч қачон инсон ўғри, киссавур, ярамас бўлиб туғилмайди.
«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат)
ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади». (Тўртовлари ривоят қилганлар).
Арзимас ўринларда ҳам аҳамиятли бўлинг! Ҳар бир эътибор ёки бепарволигингиз болангизнинг шаклланишида ўз самарасини бермай қўймади.




@AbdulHadiyHafiz
1.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-10 09:00:18 Қуръоний ўгитлар

Жоҳилият сўзи Қуръони каримда тўртта калимага қўшиб келтирилди.

1. «Жоҳилият гумони» (Оли Имрон сураси, 154-оят). Умматнинг бузилиши қалблар бузилиши сабаблидир.

2. «Жоҳилият ҳукми» (Моида сураси, 50-оят). Умматнинг бузилиши ҳукмнинг бузғунчи бўлиши сабаблидир.

3. «Жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги» (Аҳзоб сураси, 33-оят). Умматнинг бузилиши аёлларнинг бузилиши сабаб юзага келади.

4. «Жоҳилият қизиққонлиги» (Фатҳ сураси, 26-оят). Умматнинг бузилиши миллатчилик, тоифачилик ва мутаассиблик сабаб бузилади.
Агар ушбу тўрт хислат бирор миллатда бўлса, у миллат хорлик, бўлиниш ва ҳалокатга маҳкумдир.

Анвар Аҳмад саҳифасидан




@AbdulHadiyHafiz
898 views06:00
Ochish/sharhlash