Get Mystery Box with random crypto!

AbdulHodiy Qori

Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori A
Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori
Kanal manzili: @abdulhadiyhafiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal Abdulhodiy qorining rasmiy telegram kanali.
Instagram.com/AbdulHadiyHafiz
Youtube https://www.youtube.com/c/AbdulHadiyHafiz
Taklif va mulohazalar uchun: @Abdulhadiyhafiz_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 06:10:04
Абу Саид ал-Мақбурий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Олдиларида қовурилган қўй гўшти бор эди.

Уни чақиришган эди , у ейишга кўнмади ,
«Расулоллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам дунёдан арпа нонга тўймай ўтиб кетдилар» , деди.
(Имоми Буҳорий ривояти)

Риёзус солиҳийн

Соллаллоҳу алайҳи
васаллам




@AbdulHadiyHafiz
1.2K views03:10
Ochish/sharhlash
2022-08-26 06:01:39

883 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:52:05
#jumamuborak

Jilmayib tong otdi, o'zgacha bu kun,
Umid qil Rahmondan degandek bugun.
Ming kundan afzaldir, ming kundan uzun,
Alloh muborak qilgan JUMA muborak!!!

@AbdulHadiyHafiz
4.3K viewsedited  18:52
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:30:06
ВАҲН

Имом Аҳмад ва Абу Довуд роҳимаҳумаллоҳ Савбон розиёллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади!», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни биз оз бўламизми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Душманларингиз қалбидан сиздан бўлган қўрқув олиб қўйилади ва сизнинг қалбингизга ваҳн солиб қўйилади», дедилар. Биз:«Ваҳн нима?», дедик.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш!», дедилар» .

anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz
1.5K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:00:49
Аллоҳ таоло улуғлиги камоли, мулки, иззати тугаллиги сабаб осмон, ер, тоғлар, дарахтлар, қуёш, ой, ҳайвонлар, қушлардан иборат барча мавжудотлар тасбеҳ  айтади.

"Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар уларни тасбеҳини англамайсиз.
Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли Зотдир".
(Исро, 44).



@AbdulHadiyHafiz
1.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:46:42 Ҳорун ар-Рашид ўлим чоғида ўз қўли билан кафанлигини танлаб олди ва унга қараб ушбу ояти каримани ўқиди:
“Менга мол-мулким ҳам асқотмади. Салтанатим ҳам ҳалок бўлиб мендан кетди”. (Ал-Ҳаққо;28-29)
Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳ: “Банданинг ўлими чоғида мол-дунёси сабабли ақл бовар қилмас икки мусибатга учраши бордир”, деди. “Булар қайсилар?”, деб сўралди. У: “Унинг барча моли ортида қолиб кетади, лекин барча моли ҳақида у сўроқ қилинади”, деб жавоб берди.
Шунга кўра ҳар бир инсон ўзининг охиратини обод қилиши учун ҳаётлик чоғида бор имкониятини ишга солиши лозим. У мол-мулки, куч-қуввати, ақл-заковати, мансаби, хуллас дунёсини охиратининг ободлиги учун хизмат қилдирсин. Чунки унинг дунёга келишидан мақсад ҳам шудир.




@AbdulHadiyHafiz
1.2K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-23 14:29:19 ​​АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@AbdulHadiyHafiz
1.2K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-08-22 16:20:49
Mahir Al Muaqili

Harami sharifda

Bamdod namozida Go'zal tilovat


You tube orqali ko'rish uchun





anzilimiz @AbdulhadiyHafiz
1.2K views13:20
Ochish/sharhlash
2022-08-22 12:51:27 Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган орзулар..

(Қиёматдаги афсус надоматлар)

Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят)

Аллоҳим , бизни улар қаторидан бўлиб қолишликдан ўзинг асра.
Ҳидоятингни зиёда қил!



@AbdulHadiyHafiz
1.4K views09:51
Ochish/sharhlash
2022-08-22 07:21:51 Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали «Al-Balal Islami»га хабар беради.
Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади.

Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.


@AbdulHadiyHafiz
2.3K views04:21
Ochish/sharhlash