Get Mystery Box with random crypto!

НИМТАБАССУМ Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир т | AbdulHodiy Qori

НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.

- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.

- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.

- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.

- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Хачирда амир ақлидек ақл нима қилсин... )


Сайфуллоҳ Носир



@AbdulHadiyHafiz