Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛАМ Ўғрилардан бири айтади: - Мен тўртинчи синфда ўқирдим. | AbdulHodiy Qori

ҚАЛАМ

Ўғрилардан бири айтади:
- Мен тўртинчи синфда ўқирдим. Бир куни уйга мактабдан қаламимни йўқотиб қайтдим. Онам буни билиб, мени уриб, сўкиб, масъулиятни билмайдиган ландовур деб айбладилар. Онамнинг бундай қаттиқ қўлликлари натижасида уйга қаламсиз қайтмасликка, кимнингдир қаламини ўғирлашга аҳд қилдим. Келаси куни синфдошларимдан бирини бир эмас, икки қаламини ўғирладим. Бу билан кифояланмай бошқаларникини ҳам ўмардим. Бора - бора қалбимдан қўрқув сизиб чиқиб кетди. Энди мен, ўзга синфдагиларни, охири мактабимиз мудирининг хонасини ўмардим. Ўша йили мен учун тажриба майдонига айланган, амалий ва назирий ўғриликни ўрганган йил бўлди. Натижада ўғрилик менинг ҳаётий касбимга айланди.

Иккинчи ҳикоя
Ўғлим иккинчи синфда ўқирди. Кунларнинг бирида қаламсиз келди. Йўқотибди. Мен:
- Болам, қаламинг йўқолган бўлса, дарсда нима билан чиздинг? - деб сўрадим.
- Синфдошимдан олиб турдим, - деди.
- Яхши, - дедим, - синфдошинг сенга қаламини бериб турганининг эвазига нимадир сўрадими? Масалан: ейдиган, ичадаган нарса ёки пул? - дедим.
- Йўқ, ундай қилмади, - деди.
- Ўғлим, демак у кўп савобга эришибди. Нимага у сендан кўра закийроқ иш қилди? Нима учун сен савобларга эришмас экансан? Бу нимаси? Кел, сенга иккита қалам сотиб оламиз. Бирини ўзинг ишлатасан. Иккинчисини «Савоблар қалами» деб номлаймиз. Уни сен қаламини уйида қолдирган ёки йўқотиб қўйганларга бериб турасан. Дарс сўнггида қайтариб оласан, - дедим.
Ўғлим шунақанги севиндики... бу ишни амалда бажаргандан кейин қувончи янаям ортди. Натижада у сумкасида доим олтитта қалам олиб юрадиган бўлди. Ўғлим мактабни хуш кўрмасди. Ўқиш даражаси ҳам суст эди. Бу ишни тажрибадан ўтказганимиздан кейин у мактабни яхши кўрди. Аъло баҳолар ола бошлади. Ўқитувчилар унга эътибор, ўқувчилар эҳтиром кўрсата бошлашди. Кимнинг қалами бўлмаса, ундан олиб туриши мумкинлигини биларди. Кимдир қаламсиз қолса, ўқитувчилар:
- Бор, ошиқча қаламлар олиб юрадиган боладан олиб кел! - дейдиган бўлишди.
Ўғлим мактабни аъло баҳолар билан битирди. Бу хайрли ишини шу пайтгача канда қилмади. Уйланди. Аллоҳ унга кўп фарзандлар берди. У ҳозирда катта - кон хайрия фондининг раҳбари.

Хулосa

Ҳеч қачон инсон ўғри, киссавур, ярамас бўлиб туғилмайди.
«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат)
ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади». (Тўртовлари ривоят қилганлар).
Арзимас ўринларда ҳам аҳамиятли бўлинг! Ҳар бир эътибор ёки бепарволигингиз болангизнинг шаклланишида ўз самарасини бермай қўймади.




@AbdulHadiyHafiz