Get Mystery Box with random crypto!

AbdulHodiy Qori

Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori A
Telegram kanalining logotibi abdulhadiyhafiz — AbdulHodiy Qori
Kanal manzili: @abdulhadiyhafiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal Abdulhodiy qorining rasmiy telegram kanali.
Instagram.com/AbdulHadiyHafiz
Youtube https://www.youtube.com/c/AbdulHadiyHafiz
Taklif va mulohazalar uchun: @Abdulhadiyhafiz_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 15:02:04
Инсоннинг қалби гуноҳ кири билан қопланиб қолган бўлса, ҳаёт тарзи ғофилликда ўтса, Қуръон ўқишга бўлган иштиёқи ҳам сустлашиб қолади..

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид



@AbdulhadiyHafiz
426 views12:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:26:23 Муҳаммад ибн Фузайл ибн Ғазвон отасидан ривоят қилади:

"Курз ибн Вабранинг уйига кирдим. Кўп тик тургани учун намозгоҳида бир чуқурча қилиб, унга похол тўлдириб, устига мато тўшаб қўйган экан.
У бир кеча кундузда уч марта хатм қилар эди".

Яъни улуғ тобеъин Курз ибн Вабра раҳматуллоҳи алайҳ қиёмда узоқ туриш учун оёқ остини юмшоқ қилиб, маҳсус жой ҳозирлаб олган экан.
Бу ҳам бўлса, уларнинг ибодатга жуда ҳам иштиёқманд, ҳарис бўлганларидан эди.



@AbdulhadiyHafiz
422 views11:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:47:00
Abdulhodiy Qori

Madinai munavvarada
Xatmi Qur'on bag'ishladi

Telegram | Instagram | You tube
918 viewsedited  08:47
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:20:07
Жаннатда
"Ҳамд уйи" деб аталадиган уй бўлиб, у фаровонлик ва танглик кунларда ҳам Аллоҳга ҳамд айтувчи, тақдирнинг аччиғига сабр қилувчилар учун ажратилган...



@AbdulhadiyHafiz
1.1K views05:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:13:17 Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Юнусдан ривоят қилинади:

"Маъруф ибн Восил Таймий "Бану Амр ибн Саъд" масжидида имом эди. У сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилар эди.

Қавмига олтмиш йил имомлик қилиб, бирор марта ҳам намозда саҳв қилмади, чунки намоз унинг учун ўта аҳамиятли эди.. "



@AbdulhadiyHafiz
858 views04:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:37:14
Qalblarimiz mushtoq böladigan Baytullohning (Kisvasi) Ka'ba pöshi kaminaga nasib qildi.

Samir birodarimizdan Alloh rozi bölsin!

Barcha azizlarimizni ham Özining baytiga takror-takror chaqirsin!

anzilimiz @AbdulhadiyHafiz
1.1K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:00:59 “Менга устоз Баҳжат Байтор айтиб берган эди. У Америка Қўшма Штатларида қилган лекцияларидан бирида аёллар ҳақида гапириб, бизда уларнинг ўз молларини ўзлари мустақил бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини айтган экан. Унинг молини отаси ҳам, эри ҳам тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, агар аёл фақир бўлса унинг нафақасини отаси ёки эри бериши лозим эканлигини, агар унинг отаси ёки эри бўлмаса, гарчи амакисининг амакиваччаси бўлсада, меросдан ҳақдор бўлган ҳар қандай қариндоши унинг нафақасинин бериши лозимлигини айтибди.
Бу нафақа у аёл эрга теккунича ёки ўзининг шахсий молига эга бўлгунича давом этади. У турмушга чиққач унинг нафақаси эрининг зиммасида бўлади. Бунда аёл киши ҳатто миллионер бўлса-ю, унинг эри оддий ишчи бўлсада фарқсиздир ва ҳоказо...
Байторнинг бу гапларини эшитган Америкалик бир адиба шундай дебди:
“Агар аёллар сизда сиз айтгандек қадрга эга бўлса, мени ўзингиз билан диёрингизга олиб кетинг. У ерда олти ой яшай. Сўнгра ўлдирсангиз ҳам майли!”.
Байтор унинг гапларидан ажабланиб, унинг аҳволини сўрабди. У ўзи ва қизларининг аҳволи ҳақида гапириб берибди. У ҳур кўринсада аслида чўри экан. Азиз кўринсада, хор экан. Америкаликлар аёлларни арзимаган нарсаларда улуғлаб, катта ишларда таҳқирлашар экан. Машинадан тушишда уларнинг қўлларидан тутишар экан. Бирор жойга боришса уларни ўзларидан олдин киритишар экан. Баъзан трамвайда уларга жой беришар экан. Ёки йўлдан ўтиши учун уларга йўл беришар экан. Аммо буларнинг бадалига уларга қарши чидаб бўлмас ёмонликлар қилишар экан.
Америкада қиз бола ақлини таниса бўлди, отаси унга ҳеч нарса бермас экан. Эшиги қиз учун ёпиқ экан. Ота унга: “ Бор, ишла. Тирикчилигингни кўр. Бугундан бошлаб менда сен учун ҳеч нарса йўқ!”, дер экан. Шу билан бечора қиз ҳаёт ташвишларига ёлғиз ўзи шўнғиб кетар экан. Бундан буёғидаги унинг ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмас экан. Бу фақатгина Америкада эмас, у каби барча давлатларда ҳам шундай экан.
У ерда аёл киши бизнинг наздимизда арзимас ҳисобланмиш бир бурда нон учун ўзининг энг қадрли нарсаси бўлмиш обрўсини, шаънини, ҳаёсини тикиб юбораверар экан.
Биздаги фосиқ кимса ҳам хотинига эргашади. Унга энг қадрли нарсаларни сарф қилади. Уни қизғанади, ҳимоя қилади. Чунки у хотинига машаққат билан эришади, қийинчилик билан етишади.
Шарқ аёли ҳижобга кириб азиз бўлди. Енгиллик билан эришиб бўлмайдиган қилинди ва қадрга эга бўлди. Ғарбда эса аёл кўргазма бўлди ва хор бўлди. чунки кўргазма қилинган барча нарса хор бўлади”.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ



@AbdulHadiyHafiz
688 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:42:50
Имом Молик ҳазратларидан сўрашди: 
"Ҳазрат, инсонлар нима учун содиқ дўстларини ўзларининг яқинларидан ҳам кўпроқ яхши кўришади? Бунинг сабаби нимада?"

Ҳазрат жавоб берди: "Қариндошлик алоқаси жисм ва танага боғланган. Содиқ ва вафоли дўстлар эса руҳ ва кўнгил орқали боғланган"...


@AbdulHadiyHafiz
1.3K views10:42
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:33:38 Китоб ўқишнинг 15 фойдаси

1. Асабийликка барҳам беради
Асабийлашсангиз мусиқа эшитиб, кўчада сайр қиласизми? Бунинг ўрнига китоб ўқиб кўринг. Тадқиқотларга қараганда, 10 дақиқалик мутолаа асабийликни икки баравар камайтираркан.

2. Уйқусизлик қийнамайди
Китоб ўқиш тинчланиш ва уйқуга ҳозирлик кўришнинг энг яхши усули. Телефон ёки телевизорнинг ёрқин нури миямизга уйғониш учун сигнал беради. Тунги чироқ остида китоб ўқиш эса мияни дам олишга тайёрлайди.

3. Кўнглингиз юмшайди
Мутолаа давомида асар қаҳрамонлари кечинмалари билан яшаркансиз, унинг дардига шерик бўласиз. Оқибатда реал ҳаётда ҳам инсонларни яхшироқ тушуна бошлайсиз.

4. Мияни чархлайди
Буни-ку энди ёшликдан биласиз. Энг замонавий компьютер диагностикаси ускуналари ҳам китоб ўқигач, бир неча кун мобайнида инсон миясидан нерв толалари сони физиологик даражада кўпайишини тасдиқлади.

5. Курашишга ўргатад
Психологияга оид китобларни ўқиш тушукунликдан чиқишга, мақсадлар сари курашишга ёрдам беради.

6. Чиройингизни очади
Юқори ақлий салоҳият атрофдагиларнинг эътиборини тортмай қолмайди. Ҳар қандай мавзуда суҳбатлаша олишингиз сизни бошқалардан кўра мафтункор кўрсатади.

7. Мақсадларингизни белгилашга кўмак беради
Қаҳрамонларнинг эришган ютуқлари сизни илҳомлантириши аниқ.

8. Ижтимоий фаол бўласиз
Китоб ўқиганлар маданий ва маърифий тадбирларда фаолроқ иштирок этишини статистик маълумотлар тасдиқлайди.

9. Хатосиз ёза бошлайсиз
Китоб ўқиганларнинг ёзишмалари хатосизлиги билан кўзни яйратиши сир эмас.

10. Хорижий тилларни ўрганишга ёрдам беради
Мунтазам мутолаа янги материалларни тушуниш ва эслаб қолишга ёрдам беради, айниқса, чет тилларини ўрганишда бу қўл келади.

11. Ижодий салоҳиятингиз ўсади
Китоб ўқимай тузукроқ қўшиқ куйлаган, мусиқа ёзган, роль ижро этган, режиссёрлик қилган кимни танийсиз? Хулоса чиқараверинг.

12. Фарзандларингиз билан муносабатларингни яхшилайди
Ота-оналар фарзандларига китоб ўқиб бераркан, уларнинг ўртасида шундай мустаҳкам ришталар пайдо бўладики, буни биргаликда телевизор кўриш ёки бошқа кўнгилочар тадбирларни томоша қилиш билан солиштириб бўлмайди, дейди руҳшунослар.

13. Бой бўласиз
Китоб ўқиганлар ичида бойларнинг улуши ўқимайдиганларга нисбатан бир неча карра кўп.

14. Жиноятнинг олдини олади
Китоб ўқиганлар ичида жиноятчилар кам. Қамоқхоналарда мутолаани бошлаган жиноятчилар эса қайта қинғир йўлга қадам ташламасликлари ҳам ўрганилган.

15. Нутқингиз ривожланади
Бировларнинг ҳаёти ҳақида ўқиркансиз, ўз фикрингизни ҳам тиниқ баён этишга ўрганасиз. Кераксиз ахборотларни фильтрлаш, гапингизни бировларга уқтиришингиз осон кечади. Сўз бойлигингиз ошади.



@AbdulHadiyHafiz
902 viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:05:08
"Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг нафсларини сотиб олди".
(Тавба сураси, 111-оят).

Нафсини сотган одамда нафс бўладими?

Абу Язид Бастомий роҳимаҳуллоҳ



@AbdulHadiyHafiz
1.1K views03:05
Ochish/sharhlash