Get Mystery Box with random crypto!

#албатта_ўқинг Қуръон тиловати одоблари 1. Қуръони Каримни | abdulbositqoriuz

#албатта_ўқинг

Қуръон тиловати одоблари

1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.

2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.

3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.

4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона ўтирмаслиги керак.

5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат намозда тик турган ҳолда ва масжидда ўқимоқликдир.

6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.

7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги лозим.

8. Қуръони Каримни қироат қилувчи шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги керак.

9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши лозим.

10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши керак.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

«Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», – деганлар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эдилар.

12. Қуръони Каримни қироат қилувчи тиловатни имкон борича чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.

13. Қироатни ичида қилиш мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.

14. Баъзи мақсадлар учун овозни баланд кўтариб қироат қилиш ҳам жоиз.

15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.

16. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини доимо ҳис қилиб турмоғи лозим.

17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи матлубдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Мукаммал саодат йўли китобидан)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram