Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 28

2022-02-08 12:34:58 Live jonli uchrashuv.

Quyidagi
https://www.instagram.com/psixologzebinisouz/ manzildagi instagram sahifamizda Zebiniso Ahmedova bilan jonli suhbat tashkil etilmoqda. Yaqin daqiqalarda boshlanadi

https://www.instagram.com/psixologzebinisouz/ manziliga kirib tomosha qiling, savollar bering
2.2K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-02-08 10:30:05 ​​Жудаям қўпол бир мисол билан тушунтирмоқчиман. Сиз хаммомга кирганингизда аввал бошингизни ювасизми ёки юзингизними ва бўйнингизнинг кирлиги эсингизга биринчи бўлиб тушадими?

Ҳамма ҳар хил йўл билан ўзини поклайди тўғрими? Худди шундай кимдир аввал ёмон йўлларда оёғини ифлос бўлганлигини ҳис қилса аввал йўлини тўғрилаб олади худди хаммомда биринчи оёғини ювгандек.

Кимдир минг марта қасам ичиб сўнг уни бажармаган бўлса, аввал ёлғон гап гапирмасликни ўрганишдан бошлар, худди хаммомда оғзини чаявергандек. Кимдир минг марта банкрот бўлиб ҳаммага пулини ишониб бирга тижорат қилиб ҳамкорликга ишонмай қўйган бўлса, аввало қўлини ювиб қўлтиғига суртар...

Кимдир бошини юваверади, юваверади, юваверади, аммо фикрларини ювиб бўлмаяптию! Миянинг ичини ҳеч қанақа шампунь, антиперсперант ва антибактериал совунлар ҳам ювмайди.

Нотўғри фикрларга нажот фақат яратганнинг ўзи. Шунинг учун ёмонни фарқига етмаётган турмуш ўртоғингизни тўғри йўл топиб синовдан ўтишига ёрдам беринг, ишончингиз билан ўзингиз ишонган яхшилик тилашингиз билан ёрдам беринг.

Бунинг отини яхши ва ёмонни билиш учун билдирилишига лойиқ бўлиш лозим. Билдирилган кўз, билдирилган қалб, билдирилган юрак ҳаммагаям насиб этсин...

Зебинисо Аҳмедова

«Сизни бахтли қиладиган инсон» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.5K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-02-08 07:45:00 ​​Ҳажга кетаётган чумоли….

Ё қишлоқда, ёинки шаҳарда бир инсон дунёга келибди... Эл қатори ҳамма каби яшаб улғайибди... Кўркам бир йигит бўлибди. Гўзал бир маликага уйланибди. Кетма-кет фарзанд кўрибди. Уларни улғайтирибди, тарбия берибди, тўйларини қилибди. Ҳаёти бир жойга келганида оёғидан қувват кетганида, қалб қувончи вазминликга айланиб, кўзи бир нуқтага тикилганида: бир чумоли эътиборини тортибди. Чумоли елкасига ўзидан бир неча баробар катта донни кўтариб олиб, чирмашиб интилиб жонини аямас экан. Бу инсон чумолини ўзига ўхшатибди.
-Сен ҳам мендек экансан, депти қария, мен ҳам елдим-югурдим, иш-уй, ташвиш, ғам билан бўлиб бир жойда қандай умр ўтганлигиния, қандай қариб қолганимни билмай қолибман депти...
Ҳудди эшитаётгандек чумоли тилга кирибди:
-Ўзинг айтганингдек сен бир жойда қаридинг. Мақсадинг битта жойдан бошланди ва бир жойда охирланди. Мени ўзингга ўхшатмагин! Менинг умрим хам, ташвишим ҳам, ғамим ҳам бошқача. Сен қилган ишларни қилар эканман, мен юравераман.
-Қаерга юрасан, эй чумоли! Мақсадинг не?
-Менинг мақсадим хаж қилиш, мен хар куни хаж томон юраман.
-Ҳаж қаерда-ю, сен митти чумоли қаердасан?
-Ҳаж қилиш учун юриш зарур, бир жойда айланавериш эмас. Олға юриш зарур! ОЛҒА ЮРИШ БУ ҲАР БИР ҚАДАМИНГНИ ҲАЖГА ДЕБ ТАШЛАШ... СЕН МЕНИ МИТТИСАН ДЕДИНГ, ЕТА ОЛМАЙСАН ДЕДИНГ...
МЕН ҲАЖ ЙЎЛИДА ЎЛАМАНУ, ҲАР БИР ҚАДАМИМ УНИНГ ЙЎЛИДА БЎЛАДИ-Ю....

“Мақсад қўйиш психотехнологияси” китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.6K views04:45
Ochish/sharhlash
2022-02-07 16:14:37 АРАЗДАН ҚУТУЛИШ ДАРСИ

Кимдан аразладингиз ва нима учун аразладингиз. Сизнинг ичингдаги пайдо бўлган аразни бошқалар билади деб ўйлайсизми?

Шарманда қилиб, танбех берманг - Айман Яхий.

Психолог қабулидан лавҳа
Ота-онам ўқитувчи бўлишсаям, мени шифокор бўлишим учун доимо далда беришарди. Албатта, сен шифокор бўла оласан, кейин бизни даволайсан, деган гаплари қулоғимнинг олдидан кетмайди. Ўқишни тугатиб турмуш қурдим. Беш йил деганда иккита фарзандли ҳам бўлдик. Шунча йил ўқиб, энди ишламасдан ўтирганим, мени ношуддек сездирарди ўзимга. Турмуш ўртоғимга икки гапнинг бирида шунча ўқиб ишламаётганимни айтаверардим. “Сизнинг ишингиз шу фарзандларимизни соғ қилиб катта қилиш” деб вазминона табассум қилардилар хўжайиним. Бу нимтабассумдан ҳам айб қидира бошладим. Нега энди шунча йил ўқиб ишламас эканман, болаларниям эплайман, уйниям, деб ўзим билан ўзим гаплашардим гўё. Ота-онамнинг касал бўлганлигини эшитсам янаям ўзимни айбдордек хис қилардим. Улар мени қийналиб ўқитишганку, деб. Хулласи, ишга чиқдим. Икки болам эрталаблари йиғлаб, додлаб боғчага кириб кетишар эди. Мен эса, “хеч нима қилмайди, ўрганишади, ҳаёт қийин, мослашишсин” деб қаттиққўллик қилардим гўё. На фарзандларга вақтим етадиган бўлди, на хўжайинимга вақт ажрата олмай қолдим. Уйдалигимда ота-онамни кўришга вақт ажратардим. Энди эса, битта якшанба куни ишларимни қилиб олай дейману, уларга қўнғироқ қилиб қўяқоламан. Фарзандларим менга бирор савол беришса урворадиган бўлдим. Хўжайиним ҳам менга “мослашдилар”. Кимлар биландир узоқ телефонлашиб менга ахамият бермай қўйдилар. Ўзимни ўйлаб, халоватимни йўқотдим. Яна уйга қайтиб ўтирволай десам, қанчалик тортишувлар билан ишонч билдирилган ишга чиққанман. Шу йўсинда кетаверса, фарзандларим тарбиясиз, мен эса эрсиз қоламан шекилли.

Психолог сўзи
Ички низо
- Ўз мақсадини бошқа қадриятлардан устун қўйиш натижасида пайдо бўлган айбдорлик хисси. Ички низолар оилавий низоларга айланганлигининг исботи.

Психолог қабулидан лавҳа
Онамдек мехнаткаш аёл бўлмаса керак. Онам мени туғиб, дадам билан ажарашиб кетишган. Онам мени деб яшаб ўтдилар. Ҳозир онам 60 ёшдалар. Мен эса 32 га кирдим. Онам ҳар куни йиғлаб оладилар. Нега турмушга чиқмайсан, битта болангни кўрсам майли эди дейдилар. Мен эса онамнинг ҳаётини кўз олдимдан ўтказаман. Уйсиз, пулсиз, тоғамникидан квартирага кўчганларимиз.

Қишнинг совуғида уйимизни тамирлай олмай қийналганларимиз, онамнинг ожизликларини кўрган кунларим кўз ўнгимдан кетмайди. Биласизми? Менинг ичимда нафрат бор. Эркак кишиларга нисбатан нафрат мавжуд. Мана хозир яхши топаман. Онам хам пулга зориқмайдилар. Аммо бирорта эркакни яхши кўра олмайман. Уларни ҳамма-ҳаммаларини кечира олмайман. Эр хам шу деб ўйлайвераман. Яна битта эр менинг онамни ёлғиз қилиб кетишимга арзимайди деб ўйлайман.

Психолог сўзи
Ҳаётидаги воқеаларга нисбатан кечиримнинг йўқлиги, ички қўрқув, айблашлар бу қизнинг ички низосини ҳаётидаги низосига айлантирди. Ичидаги нафратни йўқотса ва отасини кечира олса, бу қизнинг бирор эркакга турмушга чиқиб, эркакга нисбатан мехр пайдо бўлишига сабаб бўлади.

ЕЧИМ ТОПАН НИЗОДАН КЎРА ЕЧИМСИЗ НИЗОНИНГ ДАВОМ ЭТГАНИ ЯХШИДИР.
Низони ечишни кўндаланг қўймаслигингиз аслида муаммони кескинлигини камайтиради. Шу йўл билан муаммонинг талабини камайтирса бўлади. Сиз бу вақт ичида ҳиссётларнинг камайишига, келишув пайдо қилса бўладиган ечим топилишигача сабр эълон қиласиз. Оилавий низоларда узил-кесил ҳал қилинган ечим ажирим сабабли йўқотишлардан кўра муаммонинг ечимсиз чўзилганлиги афзалдир. Фарзандлар ўз камолига етиб олиши учун эр ва хотин ўз ҳиссасини қўшишади.

"Фақат ажрама" китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.9K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-02-07 14:30:00 ​​Агар болалар танқид қилинса, улар бошқалардан ҳам айб қидиришни ўрганадилар.

- Агар болаларни мақтаб катта қилинса, улар бошқаларни ўзидан паст ёки юқори эканлигини ўлчайдиган болага айланишади.
- Агар болалар душманлик кўрсатса, улар жанг қилишни ўрганадилар.
- Агар болалар ҳалол бўлса, улар адолатни ўрганадилар.
- Агар болаларни тез — тез масхара қилсалар, улар қўрқоқ ва уялчанг бўлишади.
- Агар болалар тинч оилада яшаса, улар жамиятга ишонишни ўрганадилар.
- Агар болалар уялтирилса, улар ўзларини айбдор ҳис қилишни ўрганадилар.
- Агар болангизни қилган ишларини ва ўзиниям маъқулланса, улар ўзларини яхши кўришни ўрганадилар.
- Агар болаларнинг хато ва камчиликларига юмшоқлик билан ёндошсангиз, улар сабр-тоқатни ўрганадилар.
- Агар болалар тез — тез рағбатлантирилса, улар ўзларига ишонадилар.
- Агар болалар дўстлик муҳитида яшаса ва ўзларини кераклилигини ҳис қилишса, бу дунёда севги топишни ўрганадилар.
• Болалар ҳақида ёмон гапирманг - уларнинг олдидаям, улар юқ бўлсалар ҳам.
• Болангизнинг яхши томонини кўринг, шунда ёмон сифатлар ривожланмай қолади.
• Ҳар доим болангизни тингланг ва сизга мурожаат қилганида жавоб беринг.
• Хато қилган бўлса бироздан кейин тузатиши мумкин, болаларингизни ҳурмат қилинг.
• Болаларга илгари ўзлаштирилмаган нарсаларни ўрганишга ёрдам беринг. Буни атрофингиздаги дунёни ғамхўрлик, эҳтиёткорлик, сукунат ва севги билан тўлдиринг.
• Болалар билан муомала қилишда доимо энг яхши услубларга риоя қилинг, унга ўзингиз эга бўлган энг яхши нарсаларни таклиф қилинг.

«Тарбиясиз тарбия» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.1K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-02-07 10:30:00 ​​Сенестопатиялар нима?

Сенестопатиялар
— бу танадаги нейропатик оғриқлар бўлиб, уларни касаллар қизиш, совиш, қалтираш, пульсация бериши, чўзилиш, тортишиш, қарсиллаш, спазм, босим, бураш каби сўзлар билан билдиришади.

— Биласизми, дўхтир... менинг ичимда бир нарса юради... шу нарса бошланса жоним ҳалқумимга келиб, ўзимни қўйишга жой топа олмайман. Ундан ҳам азоблиси бу шикоятингни ҳеч ким тушунмайди. Шифокорлар сизда касаллик йўқ, бу сизнинг ҳиссиётингиз дейишади. Яқинларим эса “Ўзингни қўлга ол, жонингга тегмадими? Дўхтирлар касалинг йўқ дейишаяпти-ку!”, дейишади.

— Доктор, биласизми... менда бўлаётган нарсаларни тушунтириб ҳам бера олмайман... худди ичимда бир нарса узилиб, сўнг қиздиради. Бу нима бўлиши мумкин? Нечта врачларга бордим, аммо, бу шикоятимни йўқотишим учун “ўзингиздан бўлаяпти!” дейишларидан чарчадим. Ўзимдан бўлса, азобланмасдан шу нарсани йўқотардим-ку!

— Менда бўлаётган ҳолатни тушунтириб беришгаям қийналаман. Худди бир нарса “шув” этади-ю, томоғимга бир нарса тиқилади. Ҳозир ўлиб қоламан деган қўрқув келиб юрагим қинидан чиқиб кетай дейди. Хушимдан кетиб қоламан деган фикрдан янаям азобланаман.

Сенестопатиялар нохуш, кўп холларда азобли ҳиссиётлар бўлиб, пайдо бўлиши учун соматик сабаб топилмайди. Осонроқ тушунтирсак, танадаги азоб бераётган жойда ҳеч қандай тана касалликлари бўлмайди. Шунинг учун ҳам синестопатиялар нейропатик оғриқлар ёки нейропатик симптомлар дейилади.

Сизда сенестопатия борлигининг белгилари:

1. Сиз шикоятни “худди” сўзидан бошлайсиз ва тушунтириб беришга қийналасиз.
2. Сиз шикоятларни айтаётганингизда аввал ҳиссиётингизни билдирасиз. Биласизми... азобли, куйдирувчи, пульсация берувчи, титратувчи, совуқлигидан ҳар бир ҳужайрам музлади, тортишиб узилиб тушгандек, қиздириб оловга ўхшаб ёндираётгандек бўлди, бостириб келди деган сўзлар танланади.
3. Сенестопатиялар азоб берувчи, нохуш, тинимсиз ёки тўсатдан келувчи бўлади.
4. Сенестопатияларнинг танадаги жойлашган жойи бирор бир орган ва касалликларга хос бўлмайди.
5. Сенестопатиялар жойлашувига кўра юрувчи, айланувчи, кенгайувчи, бостириб келувчи, сочилувчи каби характерга эга.
6. Сенестопатиялар ички органларда (бош ичида хам) ҳамда тери ва тери остида ҳам бўлиши мумкин.

Альгик сенестопатиялар сенестоалгиялар деб аталади.
Сенестоалгиялар хар хил оғриқли туйғулар бўлиб, патологик сезгилардир. Сенестоалгиялар қиёслаш билан бошланиб “бошимда бир шарча ёрилиб кетадигандек оғрийди”, ичакларим худди шишиб кетаётгандек бўлади, худди мушук тирнагандек оғриқ сезаман, ошқозоним худди хавога тўлганидек сезилади.

Сенестоалгиялар бош оғриғи, оёқ оғриғи, кўз оғриғи, ичак оғриғи, тери оғриғи (ачишиши, куйиши, азоблаб тирнаши, асабингга ўйнаб қимирлаши) деган “оғриқ” кўринишида бўлади ва ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир қилмайди.

Сенестопатилар депрессияларда ва неврозларда кўп кузатилади.
Сенестопатиялар билан парастезиларнинг фарқи:
Парастезиялар санчувчи, увушувчи, чумоли юргандек сезгилар чақиради. Парастезияларда “худди ва азобловчи” сўзини шикоят қилувчи ишлатмайди. Парастезилар периферик нервларнинг таъсирланишидан ва қон айланиши бузилишидан келиб чиқади ва неврологик касалликларда бўлади.
Сизда сенестопатиялар бўлса бу депрессиянинг ва неврознинг кўриниши бўлиши мумкин.
Танангиздаги юрувчи, сирпанувчи, қиздирувчи, узилиб тушадиган, бурайдиган , ёрилиб кетадиган даражада сизга азоб берадиган ва оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир этмайдиган шикоятлар бўлса,сиз психотерапевтга мурожаат қилишингиз керак.

Психотерапевт шифокор Зебинисо Аҳмедова сиздаги бу азобловчи оғриқ берувчи сенестопатияларни "EMDR" методи билан десенсебилизация қилиб танангиз хотирасидан ўчириб беради.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.4K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-02-07 07:30:00 ​​ОИЛАНГИЗДА СТРЕСС БОРМИ?

Ҳар бир инсон стресс деган сўзни ўз тушунчаси билан тарозига солади. Тадбиркор учун мижозларнинг талаблари-ю, улгурилмаган хисобот бўлса, аэропортдаги диспечер учун об-хавонинг ёмонлашуви бўлиши мумкин. Спортсменга танасининг зарб олганлиги стрессдек кўринса, шамоллаб қолган фарзандига қараш ота-она учун яна бир стресс холатидир.

Ҳар бир инсон ўз ҳаётидан нима сабабдан стресс холатиган тушишидан қатъий назар, организмда бир хил кимиёвий ўзгаришлар кетма-кетлиги бўлади. Инсон рухияти ва организмига қўйилган талабга ўзига хос “қўрқув, эплай олмаслик” каби кучсизлик намоён қилиш реакциясини стресс холати деб атаймиз.

Бунда организмнинг химоя реакциялари ишлаб кетади ва қон босими кўтарилиши, қўлларнинг титраши, юрак уриб кетиши, кайфиятининг тушиши, ички титроқ ва хавотир пайдо бўлади. Стресс ёмон нарса эмас, стрессинг асоратлари оқибатида пайдо бўлган касаллик холатлари ёмондир.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Уйингизда
:
- оила азоларингиз расмларига мехр билан боқинг;
- ювиниб чиқиб, момонгиз ва бобонгиз ўргатган қадриятларни эслаб дуо қилинг;
- яхшилик бўлса, хозирги хавотир ва вахима нима учун бўлганлигига бир табассум билан қаранг;
- сизни қўрқитган стресс холати ҳақиқатдан хавфли вазиятни юзага келтирган бўлса, унда вахимага ва хавотирга тушганингиздан кўра, харакат қилиб, бу муаммони ечганингиз мақулроқдир;
- ўзингизнинг, оила аъзоларингизнинг туғилган кунларини эсланг;
- сизни юпатувчи инсонга телефон қилинг, йиғлашдан ўзингизни тийманг;
- аквариумда балиқ бўлса, унга мехр билан боқинг;

Ишда:
- танқидга ёмон маъно берманг;
- ишхонадаги муносабат иш учун ва сизнинг шахсиятингизга тегмаслиги кераклигини тушунинг.
- иш столингиздаги кераксиз хат ва хужжатларни тартибланг;
- шу стресс холати ишнингизга ривож беришига ишонинг ва қўрқманг, чунки албатта ечим топасиз;
- “хозироқ” деган талаблардан бироз четланг;
- стресс бироз тезлик ва жонкуярлик талаб қилгалиги яхши эканлигини тан олинг;
- сизнинг назоратингизга боғлиқ бўлмаган вазиятдан ёмонлик кутманг.

Оилангизда нима бор?” китобимдан лавҳа.

Зебинисо Аҳмедова.
(бу китоб ҳали нашрдан чиқмади)

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.8K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-02-06 18:57:54
Психиатр, Психотерапевт ва Психологлар учун - 3 ойлик EMDR методини ўрганиш курси

YouTubeда томоша қилинг



ҳаволасини босинг

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.6K views15:57
Ochish/sharhlash
2022-02-06 18:56:02
Психиатр, Психотерапевт ва Психологлар учун - 3 ойлик EMDR методини ўрганиш курси

YouTubeда томоша қилинг



ҳаволасини босинг

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.5K views15:56
Ochish/sharhlash
2022-02-06 16:47:17
Даволаниш КУРСИ: Неврозларнинг барча турлари: Хавотирлар, Ёпишқоқ фикрлар, Ваҳима турларидан соғайиш курси

YouTubeда томоша қилинг
https://www.youtube.com/watch?v ҳаволасини босинг

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.9K views13:47
Ochish/sharhlash