Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳажга кетаётган чумоли…. Ё қишлоқда, ёинки шаҳарда бир инсо | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Ҳажга кетаётган чумоли….

Ё қишлоқда, ёинки шаҳарда бир инсон дунёга келибди... Эл қатори ҳамма каби яшаб улғайибди... Кўркам бир йигит бўлибди. Гўзал бир маликага уйланибди. Кетма-кет фарзанд кўрибди. Уларни улғайтирибди, тарбия берибди, тўйларини қилибди. Ҳаёти бир жойга келганида оёғидан қувват кетганида, қалб қувончи вазминликга айланиб, кўзи бир нуқтага тикилганида: бир чумоли эътиборини тортибди. Чумоли елкасига ўзидан бир неча баробар катта донни кўтариб олиб, чирмашиб интилиб жонини аямас экан. Бу инсон чумолини ўзига ўхшатибди.
-Сен ҳам мендек экансан, депти қария, мен ҳам елдим-югурдим, иш-уй, ташвиш, ғам билан бўлиб бир жойда қандай умр ўтганлигиния, қандай қариб қолганимни билмай қолибман депти...
Ҳудди эшитаётгандек чумоли тилга кирибди:
-Ўзинг айтганингдек сен бир жойда қаридинг. Мақсадинг битта жойдан бошланди ва бир жойда охирланди. Мени ўзингга ўхшатмагин! Менинг умрим хам, ташвишим ҳам, ғамим ҳам бошқача. Сен қилган ишларни қилар эканман, мен юравераман.
-Қаерга юрасан, эй чумоли! Мақсадинг не?
-Менинг мақсадим хаж қилиш, мен хар куни хаж томон юраман.
-Ҳаж қаерда-ю, сен митти чумоли қаердасан?
-Ҳаж қилиш учун юриш зарур, бир жойда айланавериш эмас. Олға юриш зарур! ОЛҒА ЮРИШ БУ ҲАР БИР ҚАДАМИНГНИ ҲАЖГА ДЕБ ТАШЛАШ... СЕН МЕНИ МИТТИСАН ДЕДИНГ, ЕТА ОЛМАЙСАН ДЕДИНГ...
МЕН ҲАЖ ЙЎЛИДА ЎЛАМАНУ, ҲАР БИР ҚАДАМИМ УНИНГ ЙЎЛИДА БЎЛАДИ-Ю....

“Мақсад қўйиш психотехнологияси” китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog