Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2022-02-17 08:22:14 ​​Осмонимга олиб кетаман...

Осмонимга олиб кетаман,
Балки осмон ерга тушгандир.
Вужудимни ёндирган олов
Балки малҳам кўзга суртггани.

Осмонимга олиб кетаман,
Мовий осмон у ерда яшил.
Овозлар йўқ, сукут бу овоз.
Кўз қарашлар яширилмайди,

Яна гумон хам йўқ осмонларимда...
Кутиш хам йўқ, соғиниш хам йўқ,
Осмонимнинг номи бошқача,
У ерларда мардлик бор уммон.

Сахийлик бор, қўл узатиш бор...
Ишонч тўлла, таваккал бисёр!
Осмонимда кулгу ўзгача,
У кўзларимдан оққан ёшларим....

Ўзи учун оқади мудом!
Осмонимда кўнглим хотиржам
Мен синовдан ўтиб бўлганман,
Саволлар йўқ, у саволларга,

Жудаям кўп айтиб бўлганман.
Осмонимда меҳр дард эмас,
Кам-кўп эмас, чексиз ва чексиз.
Қуёшим хам ўзгача нурли

Сариқ эмас, камалак рангли.
Осмонимда кемтик жойлар йўқ
Хамма жой бут, енгилиш хам йўқ,
Зорланиш йўқ, тиланиш хам йўқ,

Бағрикенглик тошқин сой каби.
Осмонимнинг шаммоларини
Ниятлари ўзгача гўё!
Сочларингни силаш, эркалаш,

Сен айтганча элларни сийпаш.
Осмонимнинг шамоллари-чи
Қалбгинангга най сасин чалар,
Сўнгра майин қўллари билан

Менинг сасим билан сўйлашар.
Осмонимда хаёт ўзгача
Тоғлардаги қорлар қип-қизил
Лолазору десангиз кулиб

Айтадилар сен учун гилам.
Пойқадаминг кутиб ёзгандим
Ана, кўрдинг адашмаганим!
Осмонимга олиб кетаман!

Осмонимнинг бахти ёғдудан
Исми нурдан, йўли иймондан
Кўз ёшлари марварид эрур.
Осмонимнинг сирли йўлин топ

Қиёфасин қидир, сўзини қидир.
Осмонимга олиб кетаман.....

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.2K views05:22
Ochish/sharhlash
2022-02-17 08:11:20 "Шахсиятингизнинг ўлчов бирлиги, сиз еча олган муаммонинг катталиги билан белгиланади"

Зигмунд Фрейд

ХАЙРЛИ КУН!

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.1K views05:11
Ochish/sharhlash
2022-02-16 18:38:32
Шундай дард билан курашаётган яқинларингизга, бу дарднинг давоси бор эканлигини билдиринг ва ёрдам беринг!

Психотерапевт. Психиатр. Психолог - Зебинисо Аҳмедова эса ёрдамга тайёр!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.6K viewsedited  15:38
Ochish/sharhlash
2022-02-16 16:30:01 ​​Сиз нимани севиб қолсангиз, унга пул тўлагингиз келади. Пул бу сиз севган муносабатни сотиб олиш бирлигидир. Масалан, сиз жудаям катта уйга меҳрингиз тушди дейлик. Энди бу орзуингизга пул тикасиз ва “Катта уйли инсон” номини сотиб олиб, шу номга эга бўлиб, жамият билан муносабатга киришасиз.

Оиладаги пулга муносабат шу оила аъзосининг ўз ҳаёти мобайнида ишлаб топган пулига нима ва қачон ҳамда қанча сотиб олишни белгилаб берадиган тарбиядир. Сиз қурадиган уй аёлингиз сарамжону-саришта қиладиган даргох ҳамдир. Яъники, аёлингизнинг ҳеч бир орзуси киритилмаган уйда унинг ҳаёлий орзулари ҳам кўмилгандир. Сиз истаган машина, сиз истаган овқат, сиз истаган меҳмон, сиз истаган ранг, сиз истаган меҳр, сиз истаган нигохни ҳеч қайси пулга сотиб ололмайсиз.

Фақат эр-хотин бир бўлиб орзулар амалга оширилса, бу эрниям хотинниям бахтли қилади. Агар фақат сизнинг айтганингиз бўлишини талаб қилсангиз, сиз бахт жаллоди деган оила хукумдорисиз. Бу оилада хукумдор бор экан, унга итоаткорлар хам тарбия топади. Шунинг учун оралиқни танланг, оралиқда эса узилмас, кўринмас, нурли ва ифорли меҳр бор, ҳурмат бор. Пулнинг яна битта сири бор: пул бир одамнинг ишончи сифатида иккинчи одам қўлига ўтади. Ишонмаган қўл бу пулни рад этиш қонунияти ҳам бор. Буни ўзбекона тил билан “Ўзингга буюрсин!” дейишади захархандалик билан.

Пулнинг меҳрга боғлиқ бўлмаган томонини ҳам тушунишни истарсиз: сизнинг меҳрингиз қўшилишини истасангиз, аммо пулингиз қўшилишини истамасангиз, бу пулнинг жонсиз муносабатидир. Бу сизга яхши бўлиши учун эмас, пул кўпайиши учун сизни сотиб олиш учундир. Яъни пулга меҳр бериш. Пул керакли меҳрли муносабат сотиб олиб бермайди, аксинча пулга пул сотиб олинади. “Пул-пул” муносабатининг ривожланиши банкротлик, касаллик, дўстларни айириш, эр-хотинни ажирими, болалар тарбиясини пулга чақиш (репититорга пул тўланади, меҳр беришни шу пулни тўлаш деб тушунилади). Худбин ҳукумдор пулларини кўча-ю-кўйга совуриши мумкин, аммо хотинининг харид ва эҳтиёжларини тергаб тежаши кузатилади. Бундай эр-хотинлар ўртасида пул яшириш ўйини ўйналади. Хотин рўзғорга берилган пуллларни йиғиб ўз эҳтиёжларини қондиради. Эр бу яширин йўлларни тез топиб олади ва оилада яна бир карра жанжал бўлиб ажирим қудуғининг туби кўриниб қолади. Бундай пул яшириш ўйинини кўриб катта бўлган бола ёки пул яшириш бўйича катта мутахасис бўлиб кетган рольни танлайди. Ёки пулни сочиб, уйга фақат тешик қоп тубини олиб келадиган пулни пулга чақадиган ота қиёфаси танланади. Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак, пулни пулга чаққан эр ва пул яшириш ўйинини ўйнаб бола катта қилган эр-хотин фарзандлар томонидан хам пулсизлик ўйини билан тақдирланишади.

Зебинисо Аҳмедова

"Сизни бахтли қиладиган инсон” китобидан лавҳа

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.9K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-02-16 14:30:01 ​​ИМТИҲОНДАН ҚЎРҚАСИЗМИ?

1
. Имтиҳон ҳақида ўйласам, йиқилганимни ҳис қилиб қўрқиб кетаман.
2. Ҳотирам ёмон бўлса керак деб ўйлайман.
3. “Имтиҳонда ҳеч нарсани эслай олмай қолсам” деб қўрқиб кетаман.
4. Имтиҳондан йиқилишимни тасаввур ҳам қила олмайман.
5. Имтиҳонлардан жуда кўп йиқилганман.
6. Имтиҳон бошланди дегунларича ҳамма нарса эсимдан чиқиб кетади.
7. Имтиҳонда доимо менга вақт етмай қолади.
8. Имтиҳонда доимо мен билмайдиган савол тушади.
9. Мендан сўрашганида ҳамма билганларим эсимдан чиқиб кетади.
10. Бирор билимни энг мукаммал даражада ёдламасам кўнглим тўлмайди, ўзимни яхши ўқимагандек ҳис қилавераман.
11. Бу сафар олдингидек бўлмас, имтиҳондан ўтарман…
12. Мени имтиҳондан йиқитишса, буни кўтара олмасам керак...
13. Йиқилсам, ҳаммаси тамом бўлади.

Имтиҳонга қандай тайёрланасиз?

1
. Имтиҳонга тайёрланаётганимда менга ҳеч ким ҳалақит қилмаслиги шарт.
2. Мен имтиҳонга тайёрланиш учун мақсад қўяман, аммо бу мақсага эриша олмайман.
3. Мен имтиҳонга тайёрланишни орқага суравераман.
4. Имтиҳонга тайёрланиш учун ҳамма нарсадан озод бўлиш керак деб ўйлайман.
5. Имтиҳонга тайёрланиш пайтида дам олишни ўзимга раво кўрмайман.

Имтиҳонга тайёрланиш чоғидаги туйғуларингизни аниқлаймиз.

1
. Имтиҳонни эсласам қорним оғриб, ҳожатга чиққим келиб қолади.
2. Имтиҳон яқинлашаверса, ўзимни қўйгани жой топа олмасдан қўрқаман.
3. Имтиҳон яқинлашаётганлигини эсласам ҳотиржамлигим йўқолади.
4. Имтиҳон диққатимни жамлай олмайман, ҳар ҳил ёмон ҳаёллар мени мағлуб қилади.
5. Имтиҳондан олдин ухлай олмайман.

Имтиҳондан олдинги руҳий ҳолатингизни аниқлаймиз.

1
. Мен диққатимни жамлай олмайман.
2. Имтиҳонга тайёрланишга ўзимни мажбурлай олмайман.
3. Мен қанча ўқисам ҳам эсимда қолмайди.
4. Мен умуман китоб ўқий олмайман.

Қуйидаги саволларга кетма кетликда жавоб беринг ва ушбу жавобларнинг ўртасига вергул қўйинг. Энди сиз ҳақингизда пайдо бўлган ушбу матнни ўқинг. Демак, сиз ҳудди шу ҳолатда экансиз. Қўрқманг. Кимлигингиздан қўрқиш шарт эмас.

Китобни якунлаганингизда ушбу инсон имтиҳондан ўтишга ўзини билим юзасидан, руҳан ва ҳиссий туйғулари билан ҳам тайёрлигини шакллантиради.

Зебинисо Аҳмедова “Имтихондан ўтасиз, агар…” китобидан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.0K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-02-16 10:30:00 ​​Инсонга пул керак бўлса, унинг келиш йўлларини ўрганиш керак аввало. Масалан, касб-кори йўқ инсоннинг ҳаётини таҳлил қилайлик. Унинг ҳам орзулари бор. 30-40 ёшда янги касб ўрганиши ва бирор сохага мен янги кириб келдим дейиши ўтаям мушкул. Энди бундай инсонга “код” га ишониш осонроқ. Ёки эр умуман пул бермайди: аёл ялиниб кўради, сўрайди, уришади барибир ҳам бермайди. Қанақадир код ёки сехр-жоду қилдиради бу эса ўч олиш эрига нисбатан ва ширк. Шунда гўё қандайдир пулга эга бўлган вазиятлар бўпқолса Аллохдан кўрмасдан “код” ва сехр-жодунинг фойдасидан кўради. Пул дегани қоғоз, унга кийим, овқат, фарзанд, соғлик сотиб олиб бўлмайди. Фақат ризқингиздаги кийим, овқат, фарзанд, соғлик учун у сабабчи воситадир.

Шунинг учун бугун таҳлил қилинг:
1. Еётган овқатингизни.
2. Кияётган кийимингизни.
3. Фарзандларингиз эришаётган ютуқларни.
4. Соғлиғингизни.
4. Пулингиз сонини.

Энди ишлайман пул керак деманг, менга ё кийим ёки болларимга китоб учун имкон керак денг. Имкон пулсиз ҳам амалга ошиши мумкин.

Бундай кодга ишонувчи, сен “сичқон” йилида туғилгансан, сен “шер” сен ҳарактеринг шунга унақа-бунақа деб фолни психологияга айлантирувчи, чакра деб буддизм таьлимотларини ўргатувчилар — адаштирувчилардир.

Психологга боришдан аввал унинг дунёқарашини ўрганишингизни маслахат бераман. Ният қилиб борсангиз, сизга адаштириш юқмайди.

Соғ бўлинг. Эргашувчидан олдин эргаштирувчи жавоб беради. Аммо таҳлил қилмай, тафаккур қилмай, иймонини ҳимоя қилмай эргашувчилар ҳам Аллохнинг назаридан узоқлашганидан дейман.

Психогенетиклар ҳам чиққан: билингки хеч бир инсонга генингда 21 та ундоғи бор, психикангда 31 та бундоғи бор дейиш ҳам ширкдир. Чунки психология фақат тафаккур қилиб, таҳлил қилиб эришиладиган хулосалардаги, статистикани, аниқ ҳаракат нимага оборишини аниқ айтиб беради. Масалан, мехнат қилган инсон қайси ният билан ҳаракат қилса ўшанга оборади.

Нима учун Стив Жобс “код” йўли билан бирор нимага эришмади, илм, изланиш, ҳаракат, енгилмаслик, вақтдан унумли фойдаланиш йўли билан эришди.

Шукроналик ёзувчилар ва уни ёздирувчилар ҳам гўёки дин чопонини психологияга кийгазиб сизнинг ишончингизга киради ва сиз бу психолог Худони таниркан деб айтганини қиласиз. Шукур ёзсанг, эринг билан яхши бўпкетасан, шукурда гап кўп дейишади. Аллох бизнес партнёр эмаску 1000 та шукурга эрингни яхши қиберса, 2000 та шукур ёзганингга машина берса. Аллохдан қўрқиб қалбан шукур қилинади. Яьни пайғамбаримиз шукур қилишни қандай ўргатган бўлсалар ўшандайлигича шукур қилишимиз керак. Ёзиб шукур қилиш бидьат.

Тўрт хил ибодат бор:
1. Тана ибодати: номоз, сажда, руку, хаж.
Хали танангиз саждага эгилгани билан қалбингиз Аллохга бош эгмаётгандир. Яъни берганига рози бўлиш, кучингизга таяниб ҳаракат қилиш, дангасаликдан воз кечиб, вақтни увол қилмаслик пайдо бўлмагандир.
2. Қалб ибодати: хузур, хаё, Аллохдан қўрқиш.
3. Сўз ибодати: дуо, яхши гаплар билан яхши гумонда бўлиб сўзлаш.
4. Финансовый ибодат: закот, қурбонлик, эҳсон каби.

Шукур қалб ибодати. Уни қалбан ҳис қилиб ич-ичингиздан ҳис қиласиз ва шукур ҳисси келганида халоват, хузур, Аллоҳдан ҳаё қилиш ва шунинг учун рози бўлиш келади.
Шукрона ёзиш ўрнига икки ракат намоз ўқиб намоз охирида Аллохдан хаё қилиб шукур қилишга сабаб бўладиган Аллох берган ризқларингизни эсланг.

- Қўлим бор шукур деб ёздингизми? Қўли йўқлар шукур қилишмасинми?
- Кўзим бор шукур дедингиз, нима кўзи йўқларнинг шукур қилиши қийин деяпсизми?
- Қўлингиз борлиги бу Аллох яратганидан унинг яьни қўлнинг амалини эсланг ва шукур қилишга арзийдими шу саволга жавоб беринг.
- Қўлингизнинг амалларини эсланг боласини шу қўл урмадими, шу қўл дангаса бўлмадими?

Мен аввал ёмон кўрардим шунақа психологларни. Ҳозир ёмон кўрмайман.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.4K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-02-16 07:30:05 ​​Курка ва сигир.

Курка сигир билан гаплашаётган эди.
— Мен дарахтнинг учига чиқишни орзу қиламан дебди курка, сигирга ичидаги дардини айтар экан. Аммо, мен ўтаям кучсизман.
— Хайвонларнинг чиқиндисини титгин, сенга куч келади, дебди сигир, ўзининг маслаҳатидан мағрурланиб. Унинг ичида озиқ моддалар сенга етарли, - деб гапини тугатибди.
Курка ҳар куни ахлат титишни бошлабди ва ҳақиқатдан ҳам кучга кирибди. Бир сакрашда дарахтнинг пастки шохига чиқиб оладиган бўлибди. Бу муваффақиятидан мағрурланиб янаям кўп ер тита бошлабди. Ва ниҳоят тўртинчи куни тўлиқ, кучга кириб дарахтнинг теппасида ўтирганмиш. Бу семиз куркани кўрган фермер битта ўаракат билан уни ушлабди ва сўйибди.

Хулоса: Кучли бўлиш учун қилинган амалларингиз кучли қилиши мумкин, аммо чўққида ушлаб қололмайди.
Чўққида қолиш учун ақл керакмикан?

“Фақат ажрама” китобидан лавҳа

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-02-15 13:23:48 ФАРЗАНДИНГИЗДА ЎҚИШГА ҚИЗИҚИШНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ ҲУСУСИДА.

Жуда кўп инсонларнинг мақсадига ета олмасликларига сабаб ўзига бўлган ишончининг йўклигидир. Кимдир “Мен сенга ишонаман, сенинг қўлингдан келади!” деган ибора куч бағишлайди гўё.

Фарзандингизнинг мактабда ютуқларга еришиши, катта тадбиркорнинг бир иш бошлаб, муваффақиятларга еришиши билан бир хил қийматга эга. Бу қиёсдан тушуниб олингки, фарзандингиз мактабда ютуқга эга бўлиши учун қанча ишонч, журъат, ирода ва куч кераклигини.

Психолог сифатида ёши катта бир инсонга “Сен катта тадбиркор бўла оласан!” десам, албатта ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бу фикримга муносабат билдиради. Шу ўзига ишонган ёки ишонмаган ота-она фарзандига “ИШОН!” дея олиши керак. Бунинг учун ҳаётда эришган барча ютуқларингизни сарҳисоб қилинг-да, фарзандингизга гап очинг. Баъзи ота-оналар бу суҳбат чоғида омадли инсонларни ўрнак қилишни тўғри деб биладилар. Бунда фарзандингиз ўша омадли инсондан нега ўзингиз ўрнак ола олмадингиз?, деб савол бериши мумкун. Баъзи ота-оналар агар яхши ўқимаса кўча супуриши тўғри келишини айтиб қўрқитадилар. Учинчи тоифа ота-оналар фарзандининг яхши ўқимаслигида мураббий-ўқитувчисини ёки психологни айблашади. Бошқа тоифадаги инсонлар болани жазолаш кераклигини биринчи ўринга қўядилар ва жазо сифатида телефонини олиб қўйиш, планшетдан маҳрум қилиш каби ҳаракатларни бажарадилар.

Аммо, амалиёт шуни кўрсатадики, юқоридаги қилинган амаллардан фарзандингизнинг ўқиши яхшиланмайди.

Фарзандингизни яхши ўқиши учун етаклайдиган сирли куч нимадалигини билишни истайсизми? Психология термини билан бу мотивация дейилиб, инсонни мақсад сари етаклайдиган ишонч, журъат, куч, ирода, тиришқоқлик каби ҳусусиятлар жамланмасидир. Мотивацияси бор инсон ақлий, спорт ва шаҳсий ҳаётида катта ютуқларга эриша олади.

Мотивация таъсирида инсон организмига бахт гормони кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Мақсад йўлидаги ҳар бир ютуқ инсонни бахтли қила бошлайди. Ўқувчи ҳар сафар биринчи бўлолганидан фахрланади, ютуқларини кўз-кўз қилгиси келади. Аммо, қўлидан ҳеч нима келмайдиган ўша фарзандга мотивацияни қаердан топиб берсак бўлади?

Фарзандингиз билан суҳбатлашиш ҳусусида.

БИРИНЧИ ҚАДАМ. Аввало, фарзандингизнинг бир кучли хусусиятини топиб, ўша ҳусусият бошқаларга қараганда фарзандингизда кучли эканлигини таъкидланг. Масалан, сарамжон-саришталиги, дидлилиги, тўғри сўзлиги ва ҳокозо.

ИККИНЧИ ҚАДАМ. Фарзандингизнинг бир йўналиш бўйича лидерлигини аниқлаганингиздан кейин, у бошқа йўналишларда хам худди шундай ишончли бўла олиши имконияти борлиги тўғрисида суҳбатлашинг. Бу йўлда фарзандингизга қандай тўсиқлар борлигини аниқланг. Муаммони ечиш йўлларини таклиф этинг. Агар ҳотираси, мантиқий фикрлаш тезлиги ва бошқа табиатан берилган ҳусусиятларга келиб тақалганида болани ёмонламанг. Ўша имконият чегарасида унинг биринчилигини ўзингиз ҳам тушунишингиз керак.

УЧИНЧИ ҚАДАМ. Фарзандингиз билан муаммони ечишда биргаликда ҳаракат қилинг. Шеър ёдлаш, дарс тайёрлаш, иншо ёзишда ўз фикрларингиз билан бўлишинг. Фарзандингиз имкониятлари ўсиб бораётганлигини ҳар сафар таъкидланг. Фарзандингизга “ақлсиз”, “аҳмок” деб лақаб қўйганингиздан ҳеч қандай амалий ёрдам бўлмайди. Фарзандингиз ота-онам менга шу лақабни қўйса, менга ишонмаса, бошқалар ҳам ишонмайди деб улғаяди.

ТЎРТИНЧИ ҚАДАМ. Фарзандингизнинг энг кучли ютуқларини нишонлаш маросимларини ўтказинг. Мактабдан беш олиб келган куни ҳаммага эълон қилиб, болангизни рағбатлантиринг. Фарзандингизга катта инсон каби, қарор чиқара оладиган шахс каби муносабат билдиринг.

БЕШИНЧИ ҚАДАМ. Фарзандингизга мактабда лидер бўла олиш ишончини берганингиздан сўнг, бирор вақт ичида шу имкониятга ета олишини мақсад қилиб қўйинг.

Юқоридаги методлар ҳақида янада батафсил маълумот олишни ва амалда қўллашни хоҳласангиз, “Аълочи болам!” психологик тренинг ўқув курсига қатнашишингиз мумкин.
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

«АЪЛОЧИ БОЛАМ» онлайн курси ҳақида тўлиқ маълумот
https://doktorzebiniso.uz/alochibolam сайтида батафсил келтирилган

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.0K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-02-15 12:11:34 ​​Ҳар йили менга гул совға қиладиган мардим бор.
Ҳатто оёқларим остига гул сочади. Ҳатто мен кутмаганимда гулнинг муаттар ҳиди ич-ичимга завқ бўлиб киради, кўзларим қувонади.

Ким у мардинг деб сўранг, мен мақтанай!
Ким у сени шунчалар яхши кўрадиган денг мен қалбимдаги туморимни, нафасимдаги нуримни, қонимдаги исмини, юрагимдаги тахтини айтиб суюнай!
Ким, мен ҳам таний уни, денг таништирай.
Баҳорда тоғчалик баланд ва кенг маконга мен учун гул экиб уни тақдим этган мехрибоним Аллох.

Ўша гулсиз тоғ ярата оларди-ю, лекин мени ўйлади гул билан безади тоғниям, ишонинг мен учун ва албатта сиз учун ҳам.
Дарахтда лўп этиб мева пайдо қиларди-ю, лекин шафтолиниям, ўрикниям, олма-ю анорниям мева гули билан безади, сиз учун ва албатта мен учун.

Аллох хатто юрган йўлимизниям ўйлади, оёғимиз тагида ўсиб, гуллайдиган гулларни оёғимиз остига сочди.
Қайси севувчи бунчалик гул тақдим этолади?
Жуда борса бир қучоқ… гул…

Аллоҳ ҳар кун сизга гул тақдим этади.
Кўзингизни катта-катта очиб қаранг: кўрдингизми?
Бошингиздаги тожингиз, қалбингиздаги роҳатингиз, исмингиздаги гўзаллигингиз ва меҳрингиздаги соғинчингиз ўша сизга Аллоҳ тақдим қилган гуллар ифоридан яралгандир…

Тўйгунингизча олинг, маст бўлгунингизгача хидланг, эркаланинг, қаранг қанча эркалангансиз…
Севувчингиз бор. Уни янаям севиб, соғиниб, гаплашишга шошиб, махкам қучиб яхши кўринг.

Муаллиф: Севувчи банда.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
2.3K views09:11
Ochish/sharhlash
2022-02-14 14:30:00 ​​ТИЛНИНГ ГУНОҲЛАРИ

Бошқаларнинг гуноҳ ишларини яширишга ўрганинг, шунда Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни сир тутиб беради
.

Бошқаларни кечирингки, сизни Аллоҳ кечирсин. Бошқаларни айблашдан узоқ бўлинг, зеро ҳудди шу ҳатони Аллоҳ ўзингизга қилдириб қўйиш билан синов беришидан ўзингизни сақланг. Аллоҳга хамду санолар бўлсин, бизни ҳам кўзли, оёқли, эшитишимиз учун қулоқли қилиб яратди.

Бошқа маҳлуқотлардан фарқли одамни ўз фикрини билдиришга қодир қилиб қўйди. Фикрлай олиш қудратини берди ва яхшини ёмондан, ҳалолни ҳаромдан ажрата олишга имкон яратиб қўйди. Аллоҳ инсоннинг қалбига билимлар берди-ю, уни тил билан тўсиб қўйди. Шунинг учун инсон миясидаги фикрларни ва қалбидан ўтганларини ҳаммасиниям тилига чиқаравермайди. Аслида тил очиш учун эмас, ёпиш учун ҳизмат қилар экан. Чунки миядаги ҳар бир фикрниям айтмасдан керагини саралаб айтар экан. Тил қалбдаги ҳар бир ўтганларни ҳам билдиравермасдан сир тутиб парда ортига яширар экан.

Тил энг кичик орган бўлсада, энг кучли оғриқ пайдо қила олувчи, энг катта урушларнинг бошланишига сабаб бўлувчи, энг катта бузғунчиликларнинг сабабчисига айланиб қолувчи аъзо экан. Тил орқали ишонч пайдо бўлади, тил орқали ишонч йўқолади. Тил орқали бўйсунилади, тил орқали бош кўтарилади. Тил ёлғонни ҳам етказишга, ғийбатнинг ҳам пайдо бўлишига алдашнинг энг кучли бузғунчилигига ҳам сабабчи органдир. Организмда тилдек катта ўрин тутадиган аъзо йўқдек. Қош, кўз, қулоқ, мия, қўл, оёқ ҳам тилдек қудратга эга эмас. Тил орқали шайтоннинг кириши ҳам осон, тил орқали Раҳмонга етишнинг ҳам йўли тилсизлик билан.

Тилнинг тагида юганчаси ҳам бўлиб, у тилни жиловлаш учун яратилган. Аммо, бу юганча фақат иймоннинг кучи билан ишлайди. Тилнинг иймон Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ яратган барча маҳлуқот, мавжудот, коинот ва набодотга фойдали йўлда ишлатиш нияти билан ишга тушади. Ҳам дунё, ҳам оҳиротда тилнинг жавоби катта. Энг катта аврат ҳам тил. Овоз ҳам авратлигини биласизми? Организмдаги энг бўйсунмайдиган орган ҳам тил. Тилга ҳам таъм билиш, ҳам овоз пайдо бўлишида қатнашиш, ҳам овқатни ямлаш ва шуларнинг орасида миядаги фикрлар, қалбдан ўтганларига тўсиқ бўладиган ҳам тилдир.

Шайтоннинг энг кучли қуроли ҳам тилни эгаллаш билан амалга оширилар экан. Тилнинг қанчалик ҳавф олиб келиши ва тилнинг иймон юганчаси ишлаб сукут сақлаганида қанчалик фойда келтиришини тасаввур ҳам қилиш мушкул. Тилингизни асрасангиз ўзингизни асрайсиз. Ўзингизни асраш иймонингизни асраш билан тенгланади. Жаннатга киришнинг энг осон йўли ҳам сукут сақлаш орқали экан. Мумин одамнинг тили юрагининг орқасига яшириниб олар экан.

Ҳулоса сиздан. Аллоҳ йўлида яқинларингизга улашинг!

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
1.9K views11:30
Ochish/sharhlash