Get Mystery Box with random crypto!

​​ТИЛНИНГ ГУНОҲЛАРИ Бошқаларнинг гуноҳ ишларини яширишга ўрга | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ТИЛНИНГ ГУНОҲЛАРИ

Бошқаларнинг гуноҳ ишларини яширишга ўрганинг, шунда Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни сир тутиб беради
.

Бошқаларни кечирингки, сизни Аллоҳ кечирсин. Бошқаларни айблашдан узоқ бўлинг, зеро ҳудди шу ҳатони Аллоҳ ўзингизга қилдириб қўйиш билан синов беришидан ўзингизни сақланг. Аллоҳга хамду санолар бўлсин, бизни ҳам кўзли, оёқли, эшитишимиз учун қулоқли қилиб яратди.

Бошқа маҳлуқотлардан фарқли одамни ўз фикрини билдиришга қодир қилиб қўйди. Фикрлай олиш қудратини берди ва яхшини ёмондан, ҳалолни ҳаромдан ажрата олишга имкон яратиб қўйди. Аллоҳ инсоннинг қалбига билимлар берди-ю, уни тил билан тўсиб қўйди. Шунинг учун инсон миясидаги фикрларни ва қалбидан ўтганларини ҳаммасиниям тилига чиқаравермайди. Аслида тил очиш учун эмас, ёпиш учун ҳизмат қилар экан. Чунки миядаги ҳар бир фикрниям айтмасдан керагини саралаб айтар экан. Тил қалбдаги ҳар бир ўтганларни ҳам билдиравермасдан сир тутиб парда ортига яширар экан.

Тил энг кичик орган бўлсада, энг кучли оғриқ пайдо қила олувчи, энг катта урушларнинг бошланишига сабаб бўлувчи, энг катта бузғунчиликларнинг сабабчисига айланиб қолувчи аъзо экан. Тил орқали ишонч пайдо бўлади, тил орқали ишонч йўқолади. Тил орқали бўйсунилади, тил орқали бош кўтарилади. Тил ёлғонни ҳам етказишга, ғийбатнинг ҳам пайдо бўлишига алдашнинг энг кучли бузғунчилигига ҳам сабабчи органдир. Организмда тилдек катта ўрин тутадиган аъзо йўқдек. Қош, кўз, қулоқ, мия, қўл, оёқ ҳам тилдек қудратга эга эмас. Тил орқали шайтоннинг кириши ҳам осон, тил орқали Раҳмонга етишнинг ҳам йўли тилсизлик билан.

Тилнинг тагида юганчаси ҳам бўлиб, у тилни жиловлаш учун яратилган. Аммо, бу юганча фақат иймоннинг кучи билан ишлайди. Тилнинг иймон Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ яратган барча маҳлуқот, мавжудот, коинот ва набодотга фойдали йўлда ишлатиш нияти билан ишга тушади. Ҳам дунё, ҳам оҳиротда тилнинг жавоби катта. Энг катта аврат ҳам тил. Овоз ҳам авратлигини биласизми? Организмдаги энг бўйсунмайдиган орган ҳам тил. Тилга ҳам таъм билиш, ҳам овоз пайдо бўлишида қатнашиш, ҳам овқатни ямлаш ва шуларнинг орасида миядаги фикрлар, қалбдан ўтганларига тўсиқ бўладиган ҳам тилдир.

Шайтоннинг энг кучли қуроли ҳам тилни эгаллаш билан амалга оширилар экан. Тилнинг қанчалик ҳавф олиб келиши ва тилнинг иймон юганчаси ишлаб сукут сақлаганида қанчалик фойда келтиришини тасаввур ҳам қилиш мушкул. Тилингизни асрасангиз ўзингизни асрайсиз. Ўзингизни асраш иймонингизни асраш билан тенгланади. Жаннатга киришнинг энг осон йўли ҳам сукут сақлаш орқали экан. Мумин одамнинг тили юрагининг орқасига яшириниб олар экан.

Ҳулоса сиздан. Аллоҳ йўлида яқинларингизга улашинг!

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova