Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-02-19 19:06:33 Профессионал психологлар жамоасидан мукаммал курслар

БАТАФСИЛ
http://doktorzebiniso.uz/kurslar манзилига ташриф буюринг
1.3K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-02-19 16:30:00 ​​Насия – бу ўзганинг нарсаси, ўзганинг бахтини вақтинча олиб, тўловини кейинга қолдириш.

Насия – беҳаловатлик. Насия – берган одамга қарздор бўлиш. Меҳр учун қарздорлик нотаниш нарса. Меҳр тушунмаган бир фалсафа бор, бу –«қарз». Меҳр ҳеч қачон қарзга берилмайди, миннат қилинмайди, ундирилмайди. Меҳрнинг тарозиси йўқ, уни «олди-берди» битими билан муҳрлаб бўлмайди. Меҳр учун шарт ҳам қўйиб бўлмайди. Меҳр на чегара билади, на қонунни тан олади. Меҳр учун битта қонун бор: бахтли қилиш ва бахтли бўлиш қонуни. Бахтни ушлаб бўлмайди, у нур, у табассум, у кайфият. Қарз эса саналади, тўланади, айтилади, кутилади, берилади, аммо қарзни узиб бўлгандан кейин ҳам «қарз олганди» тамғасидан қутулиб бўлмайди.

Қарз яхши ва ёмонни танийди. Меҳр эса яхшигаям, ёмонгаям керак, у яхшини ҳам, ёмонни ҳам бирдек кўради. Қарз гўёки шамол, увиллайди, эслатади, орқасидан бўрон олиб келади, на чанқоқ қондиради, на бирор фойда келтиради. Меҳр – ёмғир, экин, чорва, одам, заррага ҳам ўзини эслатади, ҳатто ёш чиқмаган кўзларга қўниб, йиғлатади. Меҳр уйингизга барака олиб келади.

Бахтни насияга олиб бўлмайди. Бировдан сўраб туришнинг сира иложи йўқ. Сиз ҳеч кимга ўхшамаганингиздек, бахтингиз ҳам фақат ўзингизга ўхшайди. Табассумингиз, ажинларингиз, қўлингизни қавартирган меҳнат – бу бахтдир. «Болаларимдан кўраман ва бахтли бўламан», дейиш ҳам насия. Сизни бирор буюм ҳам, бойлик ҳам, бировнинг меҳри ҳам, сиз кутган севги ҳам бахтли қилолмайди. Буларнинг ҳаммаси кутиш ва насияга бахтли бўлиб туриш. Ҳақиқий бахт – бу меҳр! Борингиз меҳр нуридан яралса – бахт. Ўзингиз, сўзингиз, ниятингиз, муносабатингиз, шижоатингиз, меҳнатингиз ва кўзингиз кўрадиган ҳар бир борлиқни нур орқали кўринг ва сиз бахтлисиз. Қолгани ўткинчи саҳна. Бу ҳам ўтиб кетади, ҳаммаси ўтади, сиз бахтли бўлган дақиқаларгина сиз билан қолади.

Сиз бахтлисиз!

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.9K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-02-19 14:30:00 ​​Сиз ҳам оилангизга Зебинисо Аҳмедованинг «Оилангиз психологи китоблари тўплами»ни совға қилинг.

1. Оила бренди.
2. Оила дипломатияси.
3. Сизни бахтли қиладиган инсон.
4. Оилани бошқариш сирлари.
5. Ақлли хотин бўлиш қоидалари.
6. Фақат ажрама.
7. Мен ажрамайман.
8. Ажиримдаги болалар.
9. Мақсад қўйиш психотехнологияси.
10. Муаммони ечиш психотехнологияси.
11. Келин танлаш санъати, куёв танлаш санъати.
12. Имтихондан ўтасиз албатта... агар!
13. Кичкина болалардаги катта қўрқувлар.
14. Эртактерапия.
15. Ўзингизни ўзингиздан изланг (психологик тестлар тўплами)
16. Тарбиясиз тарбия.
17. Ўзинга ишон.
18. Фарзанд тарбиясидаги мураккаб ҳолатларда психолог маслаҳати.
19. Хотира ва унутиш.
20. Насияга олинган бахт ёки тушкунликдан чиқиш сири.
21. Низосиз раҳбар.
22. Раҳбардек фикрла.
23. Бола ва тайм менеджмент.
24. Вахима. Қўрқув. Ҳавотир.
26. Болаларда мия ярим шарларининг баравар ва ўзаро мос равишда ишлашини ривожлантириш (раскраска) 1 босқич 4-5 ёш учун
27. Болаларда мия ярим шарларининг баравар ва ўзаро мос равишда ишлашини ривожлантириш (раскраска) 2 босқич 5-7 ёш учун
28. Бола ва пул (раскраска) 4-12 ёш учун болаларга пул муомаласини ўргатиш.
29. Ўнг ва чап. Мия ярим шарларини ривожлантирувчи машқлар. (раскраска) 4-8 ёш учун.
30. Мантиқий фикрлаш машқлари.
1 босқич (раскраска) Болалар учун психологик тренинг. 4-9 ёшга
31. Мантиқий фикрлаш машқлари.
2 босқич (раскраска) Болалар учун пихологик тренинг. 4-9 ёшга
31. Мантиқий фикрлаш машқлари.
3 босқич (раскраска) Болалар учун пихологик тренинг 4-9 ёшга
32. Мантиқий фикрлаш машқлари.
4 босқич (раскраска) 4-9 ёшга
33. Ёш болаларнинг хотирасини мустаҳкамлаш (раскраска) Болалар учун психологик тренинг 4-9 ёшга.
34. Нимага инсон севиб қолади. Нимага инсон хиёнат қилади.
35. Гиперфаол бола. Болангиз нимага гапирмаяпти?

Ушбу китобларни муаллиф тилаклари билан сотиб олинг!
Мурожаат қилинг:
+998909444612

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.9K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-02-19 10:30:00 ​​EMDR (русча – ДПДГ) Кўз ҳаракатлари орқали психотерапия ёки вахимали хотираларни ўчириш методи.

Биринчи расмда стресс ва вахима пайтидаги мия ҳолати сканерланганида.
Иккинчи расмда стресс ва вахима асоратлари Шапиро методи билан даволанганидан кейинги ҳолат.

Инсон ҳаёти давомида жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлса. Ҳаётининг кўп қисмини стрессларда ва рухий азобларда ўтказса, юқоридаги расмда кўрсатилганидек мияда ўзгаришлар пайдо бўлади.
Бундай инсонларда вахима, қўрқув, ички нотинчлик, хавотир каби симптомлар кузатилади. Дори билан даволаш орқали ҳам анча натижаларга эришса бўлади. Аммо, дори воситалари фикрга таъсир қилолмаганлиги учун, дори таъсири ўтканидан кейин яна невроз ва вегетотомир симптомлари давом этаверади.

Бунда мия қуйидаги кўринишга келиб, миядаги қон томирлар сиқилган ҳолатни пайдо қилади.
Хотира ўчириш ёки Шапиро методининг мушак блокларини ечишда ишлатилиши EMDR - Eye Movement Desensitization and Reprocessing, методи бошқа ном билан Шапиро методи бўлиб «Кўз ҳаракатлари орқали психологик жароҳатни десенсибилизация қилиш» методи ҳам дейилади.
Френсис Шапиро томонидан кашф қилинган ушбу метод ёмон хотирага асосланган ҳиссиётларни ўчиришга асосланади. Масалан, сувга чўкиб тирик қолган инсонда ваҳима касаллиги пайдо бўлганида Шапиро методи билан чўкаётганда пайдо бўлган «ўлиб қоляпман» деган қўрқитувчи даҳшатли ҳиссиётни ўчириш мумкин. Юқоридаги расмда кўрсатилгандек, миянинг бир қанча ўчоқлари худди ёнаётгандек сиқилган томирлар билан қийналиб яшаётган бўлса, психологик жароҳат (ўликни кўмиш, аварияга учраш, калтак ейиш, сувга чўкиш) кабиларни ҳиссиётлари ўчирилса, мия тинчланар экан.
Тинчланган мияда туш кўрмайди, мия дам олганини сезади, ҳаётдан завқ ола бошлайди, қўрқитувчи фикрларни қува олади.

Стресс туфайли қисилган қон-томирлар билан қийналиб яшашга мубтало бўлган мия тинимсиз туш кўради, мия дам олмайди, тинимсиз ўйлайди, ёмон фикрларни қува олмайди, ухламайди, ҳаётдан завқланмайди.
Ушбу метод ваҳима асоси бўлган психологик жароҳатга боғлиқ ҳиссиётларни (қўрқувни) ўчиради ва инсон энди ваҳимани чақирсаям мияга келмайди, шу орқали танага қуйилиб келган ваҳимали ҳолат бошқа такрорланмайди.

EMDR методи орқали ваҳима нимадан бошланганлигини эслай олмаса ҳам, ўша ваҳима ҳолатининг ўзини ўчириш орқали натижага эришса бўлади. Бу метод билан фақат шифокор психотерапевт ишлайди. Ушбу методнинг фойдали томонлари қисқа муддатда натижа пайдо бўлади.
EMDR методини ғашлик пайдо қилувчи хотираларни, хавотирли фикрларни ўчиришда, қўрқишни, ваҳимани, сексуал бузилишларни, иштаҳага боғлиқ муаммоларни йўқотишда, азадорлик ҳиссиётларини десенсибилизация қилишда, касаллик оқибатидаги оғриқли хотираларни ўчиришда, зарбали вазиятни, хиёнатни, нафратга чорловчи хотирани, севги ҳиссиётини ўчиришда ҳам фойдаланса бўлади.

EMDR методи ҳиссиётнинг турғунлигига қараб 3-6 сеансда натижа кўрсатади. Биринчи сеансдаёқ ваҳима камайганлиги, осбессив-компулсив синдромдаги ҳолат яхши бўла бошлаганлигини кўришимиз мумкин.

Сизда ваҳима борми?
EMDR методи билан ишлаймиз ва ваҳимали хиссиётларни, бостириб келувчи ўй-ҳаёлларни, «ўлиб қоламан!» деган ёпишқоқ фикрларни ўчириб берамиз.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.1K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-02-19 07:30:00 ​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқадиган ҳис-туйғу унинг фантазияси, ижодий тасаввури шаклланиши билан бирга ривожланиб бориши мумкин.

Масаланинг яна бир томони борки, боланинг ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ҳам ижобий ҳолат эмас. Чунки бу бола ҳаётига ёмон таъсир этувчи хавф-хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бундай болалар назоратсиз қолганда кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам қўрқув, аниқроғи, эҳтиёткорлик боланинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя механизми сифатида намоён бўлади.

Боланинг кучли қўрқиши унинг руҳиятида эмоционал жароҳат қолдиради, ҳатто салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада болада кўзини тез-тез пирпиратиш, дудуқланиш, бошқалар билан муносабатга киришишга қийналиши, ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг йўқолиши, баъзан агрессия кузатилиши мумкин.

Кўп ҳолларда ота-оналар болага таъсир ўтказиш, айтганларини бажартириш учун оқибатини ўйламай “энг осон” йўлини танлашади, яъни қўрқитишади.

Агар бола қоронғиликдан қўрқса ва қоронғи хонага киришни рад этса, уни зўрламанг. У билан биргаликда хонага кириб, тинчлантиринг, бағрингизга босиб ҳеч нимадан қўрқмасликни тушунтиринг, ижобий эртакларни сўзлаб бериш ҳам болада қўрқув йўқолишига сабаб бўлади.

Агар бола ўзининг нимадандир қўрқаётганини айтса, демак, унга сизнинг кўмагингиз керак. Боланинг қўрқуви қанчалар беозор кўринмасин, унинг устидан кулманг.

Нималардан қўрқаётган бўлса ўша ҳақида унга батафсил маълумот беришдан эринманг. Токи бу нарса қўрқишга арзимаслигини билсин. Ўзингиз болалигингизда нималардан қўрққанингиз ва буни қандай бартараф қилганингизни сўзлаб беринг. Барча одамлар нимадандир қўрқиши ва бу меъёрий ҳолат эканлигини тушунтиринг.

Ушбу муаммоларда албатта психологга мурожаат қилинг ва «Кичик болалардаги катта қўрқувлар» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.3K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-02-18 14:53:44 — Ҳаёт кризислари ёмонми?
— Ўрта ёш КРИЗИСИ сизда борми?
— Кризисдан қандай чиқамиз энди?

“Сиз ва оилангиз” лойихаси.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.7K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-02-18 10:30:06 ​​Психологик тинчланиш машқи

Ҳаётингиз ҳақида, танангиз, келажагингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Қаерда эдингиз ва қаерга етиб келиб қолибсиз? Тинчланинг... Бунинг учун чуқур нафас олинг. Энди нафасингизни ўнгача санаб ушлаб туринг. Бир меёрда шошмасдан нафасингизни чиқариб юборинг. Худди ичингиздан олов чиқаётгандек қонингизни қайнатаёган иссиқлик сизни тарк этди... Тинч ва сокин бир хилда нафас олаяпсиз.

— Тинч нафасингиз юрагингизга ҳам етиб бормоқда.
— Тинч ураётган юракни тасаввур қилинг.
— Оёқларингизга жон кираётганлигини ҳис қилинг.
— Миянгиз тошдек қотиб қолган эдими?
— Миянгизга мусаффо ҳаво кириб, қон томирларингиздаги қон айланиши яхшиланганлигини ҳис қилинг. Тинч ва янаям тинчроқ...

Тана бошқарувини ўз қўлингизга олганингизни ҳис қилинг. Энди сизни танангизни қорамтир куч, ваҳима, қўрқув эгаллай олмаслигини ҳис қилинг. Сизнинг қўлингиз танангизнинг бошқарувини Яратганнинг нури ила бошқармоқда. Бу нурга қора куч таъсир қила олмаслигига юз фоиз ишонинг.

Ичингизга яшаш учун, соғлом бўлиш учун куч кириб келсин. Тинч ва сокин, ёқимли ва роҳатбахш, енгил ва мухташам соғлик кучини ҳис қилинг.

Қарор чиқаринг: нафасингиз бошқа сизни қўрқита олмайди, юрагингиз бошқа типирчиламайди, қўл ва оёғингиз бошқа акашак қотмайди.

Ўз қарорингизга ишонинг ва амал қилинг.
Танангиз «ўзини йўқотиб қўйган» бўлса ва буни касаллик деб қабул қилса, натижада ўша касаллик ҳам пайдо бўлади. Нафас сиқишларини, бўғилишни, баъзан нафас тўхтаб қолгандек бироз нафас олмай туришларни ҳам невроз дейишса, жаҳлингиз чиқмасин. Ҳақиқатдан ҳам неврозда шундай нафас сиқишлари, бўғилиб қолиш, нафас ололмаслик ҳолатлари бўлади. Ҳақиқатдан астмаси бор инсоннинг нафас ололмасликдан қийналиши билан невроздаги нафас ололмасликнинг қайси бири оғир?” деган саволга невроздаги нафас бузилиши оғир деган бўлардим.

Чунки бу нафас сиқиши қўрқув, ёмон фикр ва шифокорларнинг «сиз касал эмассиз» деган гаплари хақиқатдан хам тўғри.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.2K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-02-18 07:43:45 ​​Вояга етган аёлни таниш сирлари.

№4-Белги: Қабул килиш

Вояга етган аёл ҳеч кимни тарбиялаб, қуткариб, ўзгартириб, билимини ошириб ва шу ишларни бажаришга мажбур бўлганидан нолиш ва чарчаш ҳолатига кирмайди. Ўзига тегишли эркакни тарбиялаб, "одам килиб" ўзини қийналган, адо бўлган тақдирга кўнган ожиза демайди. Вояга етган аёл ўзига тегишли эркакни борича қабул қилади: барча камчилик ва устунликларини ҳисобга олиб

№5-Белги: Сабр

Вояга етган аёл сабрли аёлдир.
Дунёда ҳар бир инсоннинг ўз дунёқараши, ўз талаби, ўз мақсади, ўз кийиниш услуби, ўз дини ва ўзи тушунган бахти борлигини вояга етган аёл тўғри тушунади. Дунё билан нега дининг меникидек эмас, нега кийинишинг меникидек эмас, нега мен тушунган бахтга интилмайсан деб кураш ишларини олиб бормайди. Бу аёл эски дўстларини ҳеч қачон ташламайди. Фикрлари тўғри келмай қолиши вояга етган аёлни кечиб кетиш, тўғри йўлга солиш, "тушунтириб қўйиш" деган қарорига сабаб булмайди.

№6-Белги: Ўзлигини билиши

Вояга етган аёл ўзига ишонган, қониқмаслик аломатидан ҳоли, ўзлигидан уялмайдиган аёлдир. Бу аёлнинг ўз мақсади ўз дунёқараши ва қадрияти кўпроқ қизиқтиради. Атрофдагилар учун ўзини театрга солмайди, юзига ниқоб киймайди.

№7-Белги: Ҳар бир нарсани ўз номи билан номлаши

Вояга етган аёл бировга ёрдам бера олади ва бировдан ёрдам сўрай олади. Атрофдагиларга нима кераклигини тушунади беғараз ёрдам бера олади ва ўз эхтиёжларини талаб қилишга қурби етади. Кимга унинг ёрдами кераклигини тўғри англаб бу ёрдам учун маблағ ёки ресурсларни қизғанмайди.

Вояга етган инсонларнинг яна бир ҳислати улардаги юморнинг бўлишидир. Бу каби инсонларни ҳеч бир ҳаёт ташвиши ҳавотирлантирмайди. Бу каби ўзини тутиш ўзига ишонч, атрофдагиларга ишонч, дунёга ишонч кўринишида Яратганга ишонч замирида пайдо бўлади.

Вояга етган аёл буларнинг ҳаммасини ўқиб бўлиб қайси пунктга мосмаслигини текшириб ўтирмайди.

Вояга етиш муборак, азиз дўстим!

Зебинисо Аҳмедованинг «Ақлли хотин бўлиш қоидалари» китобдан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.4K views04:43
Ochish/sharhlash
2022-02-17 13:58:55 ​​Бахтсизлик нима?

Бу саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. Аммо бахтсизликнинг ҳам таркибий қисми бир хил: ҳаётдан қониқмаслик, ёмон фикрлар чулғаши оқибатида яхши ният қила олмаслик, хавотир, қўрқув билан яшаш, борига кўнмаслик, хўрланиш, ўзини эзилган ва жафо кўргандек ҳис қилиш, тухмат балосидаман деб ундан қутула олмаслик, ёлғон қурбонига айланиш, ёлғон билан яшаш, айблов, кучсизлик, бахллик, қисқаси, бир сўз билан айтганда ношкурлик.

Пассивлик. Катта ва кучли душманлар борлигидан азият чекиш. Қўлидан ҳеч нарса келолмаслигини айтавериш.

Диққатини ёмон нарсага қаратиш.

Депрессив мантиқ. Депрессиянинг шахслар аро муносабатдаги кўринишлари.

Депрессив дўстлар билан дўстлашади. Чунки улар депрессив боладан ҳеч нарса кутишмайди ва ўзлари ҳам тушкун дўстига бирор ёрдам беролмайди.

Тушкун фикрлар ўрнига позитив фикр берувчилардан узоқлашиш. Тушкунликдан чиқиш учун «маруза» ўқийдиганларнинг гапини эшитмаслик.

Ҳаётига масъул инсонни сайлаш (эр, эрга берган ота-она, хотин ва уни олиб берган ота-онани ва ҳ.к.) ва уни айблаш.

Ҳеч нарса талаб қилмаслик, дунё тилашдан узоқлашиш. «Менга ҳеч нарса керак эмас» деб яшаш.

Зебинисо Аҳмедова

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.8K views10:58
Ochish/sharhlash
2022-02-17 08:41:29 Ёшлар радиоси “Одамийлик мулки” эшиттириши меҳмони Зебинисо Аҳмедова.

Мавзу: Ҳурмат нима?

——————————
Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа

БАРЧА ТАРМОҚЛАР
МАНЗИЛЛАРИ
doktorzebiniso.uz/kontakt

РАСМИЙ
САЙТ:

doktorzebiniso.uz

ПСИХОЛОГИК
КУРСЛАР:
doktorzebiniso.uz/kurslar
2.2K views05:41
Ochish/sharhlash