Get Mystery Box with random crypto!

Анув куни мақтангандим бир ОАВда фрилансер бўлиб ишлаётганимни | Замбаракнинг ўқи

Анув куни мақтангандим бир ОАВда фрилансер бўлиб ишлаётганимни, исмимни сайтига чиқариб қўйганини (https://t.me/zambarakning_oqi/3820). Ўша сайтдан ўчириб ташлашди

Суратим чиққан сайт эгаси билан кўп гаплашиб тураман. Унга келаси сайлов давомида партиялардан бирига кўнгилли сифатида хизмат қилишимни айтгандим. Бирпас туриб ёзиб қолди: “биз нашримизда фаолият олиб бораётган ходимлар қандайдир бир партияга аъзо бўлиши, уларга ёрдам беришига қаршимиз. Биз нейтрал бўлишими керак” деб. “Нима қиламиз, олиб ташлайми” деб сўради.

Тушундимки, ёки волонтёрлик қилишдан, ёки сайтдаги суратимдан воз кечишим керак. Табиийки, сурат муҳиммас, аммо бизни камида 4 йил бошқарадиган одамнинг ким бўлиши ўта муҳим. Шу сабабли суратим сайтдан олиб ташланди.

Лекин ҳафа бўлмадим. Аксинча, хурсанд бўлдим. Бу нашрнинг этика қоидаларига шунчалик эътибор беришига тан бердим.

Чунки нейтраллик қонунда белгиланмаган, унга жазо йўқ. Бундай қонуннинг ўзи йўқ. Аммо Канада журналистлар уюшмаси принципларига зид экан.

~~~

Умуман олганда, Ғарбда иқтисодиётнинг жуда кўп соҳалари ўзини-ўзи бошқаради. Уларнинг ҳар бир қадами қонунлар билан белгиланмайди.

Масалан, Канадада ОАВ тўғрисида қонун йўқ. ОАВ уюшмалар, ассоциациялар ёрдамида ўзини-ўзи бошқаради. Уларнинг мантиқи шундай: “агар биз ўзимизни адолатли бошқармасак, давлат аралашиб, бизни бошқаради. Шу сабабли биз жамият ва замон талабларига кўра ўзимизни ўзимиз бошқарамиз”.

У-бу журналист қовун туширса, дарров прокуратура иш очиб, тиқиб қўймайди. Аввал уюшманинг ўзи текширув олиб боради, уларнинг ўз юристлари бор. Жиноят аломатлари топилсагина ишни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига узатади.

Кўп жабҳаларда шундай. Канадада эса бундай уюшмалар баъзи ҳолларда АҚШ билан бирга тузилган. Иккала мамлакат корхоналари бир ҳил стандартлар билан юритилади.

@zambarakning_oqi