2022-08-28 11:31:26
Хотин-қизларнинг 4% лик тавсияномаси ҳисобланмадими?
ЖАВОБ: ҳамма имтиёзлар ҳисобланган, агар сиз ўқишга кира олмаган бўлсангиз, демак тўплаган балингиз етмаган.
Жорий йилда ҳам хотин-қизлар учун махсус 2 мингта қўшимча давлат гранти учун жой ажратилган
(халқ орасида 4%лик грант дейилади).
Ва бу 2 мингта ўрин ҳудудлар ҳамда фанлар кесимида тақсимланган.
Бу имтиёз ҳеч қанақа балл қўшиб бермайди Кўпчилик 4% балл қўшилиши керак эди, нега шу қўшилмаяпти, деб хато ўйлаяпти. Кутиб ўтирманг, сизга ҳеч қанақа балл қўшилмайди.
Иккинчидан, хотин-қизлар тавсияномаси бор абитуриентлар 100% ўқишга киради, дегани эмас. Бунинг учун юқори балл ҳам олиш керак эди. Батафсил бу ерда тушунтирилган.
4% лик тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали юқоридаги суратда кўрсатилган.
Мана шу баллдан кам олганларга имтиёз қўлланмаган.
Изоҳ-1: бу ерда сиз топширган йўналиш қайси фанлар гуруҳига кириши ҳам муҳим. Афсуски жорий йилги тақсимланиш туфайли баъзи ҳудудларда 68 балл билан ҳам грантга киришган, 140 балл билан ҳам тавсия этилмаган.
Изоҳ-2: қизил рангда белгиланган ўтиш балларида "недобор" бўлган. Яъни гарчи кўпроқ квота ажратилган бўлса ҳам, лекин 68 баллдан кам тўплаганлар ҳисобига ўша квоталар тўлмай қолган.
@xushnudbek
21.3K views08:31