Get Mystery Box with random crypto!

👉@VODIY

Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY V
Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY
Kanal manzili: @vodiy
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.39K
Kanalning ta’rifi

Фарғона, Наманган, Андижонда бўлиб ўтаётган воқеа-ходисалар, янгиликлар, хабарлар бериб борадиган платформа.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-03-17 11:10:18
Россия - Украина можаросида Ўзбекистон ўзининг расмий позициясини билдирди.

Ўзбекистон Украина тарафида, бошқа давлат босқинчилигини қоралайди.!!!
14.7K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-02-18 17:35:05
Ўзбекистонда электромобил машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда UzAuto компанияси раиси ўринбосари Азиз Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
19.8K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-02-14 21:35:21 Божхона божи 30% дан 15% га арзонлади. Бу нима дегани? Импорт автомобиллар энди икки баробарга арзонлайдими?

Ўзи ҳозирда импорт автомобиллар учун қуйидаги тўловлар мавжуд(10,000$ лик Chevrolet Spark мисолида):

Машина қийматидан бож 30%=3,000$
Машина мотор ҳажмидан 1.8$ дан=1000сс-1,800$
ҚҚС 15%=1,500$
Утилизация йиғими БҲМ*30 баробар=7,350,000 сўм=680$

ЖАМИ: Битта спаркга 6,980$ бож чиқар эди.

Энди янги ўзгаришга кўра машина қийматидан олинадиган 30% божнинг ўрнига 15% олинадиган бўлди холос. Яъни бошидаги 3,000$ ни ўрнига, 1,500$ тўланади. Қолганлари ўзгаришсиз қолмоқда. Шунда битта Sparkга ўхшаган машинага жами 5,480$ “растаможка” чиқади.

Менимча бу унчалик катта ўзгариш эмас. Камида шу туришига ҳар бир кубик сантиметр мотор ҳажмидан олинадиган 1.8$~3$ лик бож ҳам бекор бўлса, анча енгиллик бўлар эди. Балки расмий қарор чиқса унда шулар тўлиқ акс этар.

(с) #Ойбек Эркин
17.8K views18:35
Ochish/sharhlash
2022-02-11 22:53:33
Энди автобуслар ҳам қоида бузарликларни қайд этиб ИИБ базасига юборади...
15.3K views19:53
Ochish/sharhlash
2022-02-04 14:58:05
УзАМ хардорлардан автомагнитоласиз ҳам машина ҳайдаш мумкинми, дегандек савол берибди.

Биринчи харидорнинг фикрига кўра, унча қўрқингчи жойи йўқ экан.

Бошқасига кўра, машинанинг юриб тургани, "сиденье обогрев" ва кондиционер ишлаб турганига шукр экан. Дарвоқе, УзАМга раҳмат айтяптики, вақтида етказиб берибди экан) Энди қайтарилган 1.062.000 сўмга янгисини оларкан.

Дарвоқе, кафолат бўлими ходимининг сўзларига кўра, кўчадан олиб келинган магнитола ўрнатил бериларкан. кафолат куймасакан.

Энди муҳим нуқта: Видеода изоҳ қолдириш мумкин эмас ва у ўчириб қўйилган. Ҳамма нима сабаблигини билиб турибди))

Видео:

15.7K viewsedited  11:58
Ochish/sharhlash
2022-01-28 18:42:47
Juda ajoyib dars bolipti)))
Bunaqa kuchli treningchilar bilan biz albatta rivojlanib ketamiz

@VODIY
14.6K views15:42
Ochish/sharhlash
2022-01-26 20:32:44 ҚОҒОЗИСТОН

Ҳамма маълумотлар, берилаётган ахборотлар, тайёрланаётган ҳужжатлар ёлғонга тўлиб кетган. Барчаси юзаки – кимгадир ёқиш, яхши кўриниш, очко олиш учун...

Бу қон-қонимизга сингиб кетган, оддий ҳолга айланган. Катта-катта амалдорлардан бошлаб, оддий ишчигача буни табиий қабул қиладиган бўлиб бўлган.

Кимни алдаяпмиз, ҳеч тушунмайман...

Охирги 5 йилдаги ахборотларни таҳлил қилсангиз, аллақачон машина ишлаб чиқарадиган заводлар ишга тушиши, шамол электр станциялари, қуёш электр станциялари йўлларимизни чароғон қилаётган бўлиши керак эди.

Ваҳоланки, кечаги ҳолат совет давридан бери электр энергия соҳасида ҳеч нимани амалга оширмаганимизни, ҳаммаси қоғозда бўлганлигини кўрсатиб берди.

Энди эса бу фақат энергия соҳасида эмас, балки барча тизимларда шундай ёндашув йўлга қўйилганини ҳар куни "қовун" тушираётган турли касб эгалари бирдек исботлаб турибди.

Ачинасан одам...

Назаримда, биз беқиёс уммонда, борар манзили тайини бўлмаган, кема капитани ҳам аниқ йўналишни билмайдиган катта кемадамиз.

Шунинг учун ўзимизни-ўзимиз алдаб, тўй-маъракани кучайтириб, "кун ўтса бўлди", деб хурсанд бўлиб юрибмиз. Қарши чиққанлар телбага чиқарилиб, уммонга улоқтирилиши мумкин ҳам.

Яна билмасам...
Аллоҳ билгувчи.

Okiljon Najmiddinov

P.s. Қозоғистон эмас, номини қайта ўқинг:)
14.2K viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-01-25 15:15:38 Электр энергияси узилиши бартараф этилиб, етказиб бериш тикланмоқда.

Хусусан Фарғонада энг муҳим объектлар, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимлари, шифохоналар, айрим административ биноларда электр етказиб бериш қайта тикланган.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вилоят бўлими хабар беришича, кун охиригача бутун вилоят бўйлаб электр етказиб бериш тикланади.

Мобил алоқа, мобил интернет стабил ишлашда давом этмоқда.
11.2K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:18:42 Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергияси ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

@minenergy_uz
@prminenergy
10.8K views07:18
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:18:42 Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

@minenergy_uz
9.1K views07:18
Ochish/sharhlash