Get Mystery Box with random crypto!

ҚОҒОЗИСТОН Ҳамма маълумотлар, берилаётган ахборотлар, тайёрл | 👉@VODIY

ҚОҒОЗИСТОН

Ҳамма маълумотлар, берилаётган ахборотлар, тайёрланаётган ҳужжатлар ёлғонга тўлиб кетган. Барчаси юзаки – кимгадир ёқиш, яхши кўриниш, очко олиш учун...

Бу қон-қонимизга сингиб кетган, оддий ҳолга айланган. Катта-катта амалдорлардан бошлаб, оддий ишчигача буни табиий қабул қиладиган бўлиб бўлган.

Кимни алдаяпмиз, ҳеч тушунмайман...

Охирги 5 йилдаги ахборотларни таҳлил қилсангиз, аллақачон машина ишлаб чиқарадиган заводлар ишга тушиши, шамол электр станциялари, қуёш электр станциялари йўлларимизни чароғон қилаётган бўлиши керак эди.

Ваҳоланки, кечаги ҳолат совет давридан бери электр энергия соҳасида ҳеч нимани амалга оширмаганимизни, ҳаммаси қоғозда бўлганлигини кўрсатиб берди.

Энди эса бу фақат энергия соҳасида эмас, балки барча тизимларда шундай ёндашув йўлга қўйилганини ҳар куни "қовун" тушираётган турли касб эгалари бирдек исботлаб турибди.

Ачинасан одам...

Назаримда, биз беқиёс уммонда, борар манзили тайини бўлмаган, кема капитани ҳам аниқ йўналишни билмайдиган катта кемадамиз.

Шунинг учун ўзимизни-ўзимиз алдаб, тўй-маъракани кучайтириб, "кун ўтса бўлди", деб хурсанд бўлиб юрибмиз. Қарши чиққанлар телбага чиқарилиб, уммонга улоқтирилиши мумкин ҳам.

Яна билмасам...
Аллоҳ билгувчи.

Okiljon Najmiddinov

P.s. Қозоғистон эмас, номини қайта ўқинг:)