Get Mystery Box with random crypto!

👉@VODIY

Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY V
Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY
Kanal manzili: @vodiy
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.39K
Kanalning ta’rifi

Фарғона, Наманган, Андижонда бўлиб ўтаётган воқеа-ходисалар, янгиликлар, хабарлар бериб борадиган платформа.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-02 07:41:09
Сиз нима деб ўйлайсиз?

Бизга қўшилинг
@vodiy
215 views04:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:50:18
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кредит-модуль тизими ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди.

2020/21 ўқув йилидан 46 та ОТМда бу тизим жорий этилди ва босқичма-босқич кенгайиб боради;

Ўқув ҳафталари қисқарди. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта бўларди, ҳозир эса 36 ҳафтага туширилди. Шундан 30 ҳафтаси бевосита дарс бўладиган академ ўқув ҳафтаси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, талабаларнинг академ ўқув йили 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди;

Бир семестр 18 ҳафтадан иборат бўлади, талаба шундан 15 ҳафтасида ўқийди. Қолган 3 ҳафтанинг 1 ҳафтаси янги фанлар ва профессор-ўқитувчиларни танлашга бағишланса, 2 ҳафтаси аввалги қарзларни ёпишга бағишланади. Шу 3 ҳафта ўтгач, дарслар бошланади;

Учинчи (ёзги) семестр ҳам киритилди. Бу қарздор талабаларни қайта ўзлаштиришига бағишланган семестр. Бунда талабалар кредит сотиб олиш учун қўшимча маблағ тўлайди ва қарзларини топширади. Таътил пайти ишга жалб қилингани учун, ўқитувчиларга алоҳида ҳақ тўланади.

@vodiy
418 views12:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:59:27
Сиз нима дейсиз?

Бизга қўшилинг
@vodiy
476 views10:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:00:39
«Нега у четда хор бўлиб юриши керак?» Президент ёшлар сиёсатига масъул ташкилотларни қаттиқ танқид қилди...

Бизга қўшилинг
@vodiy
424 views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:45:11 Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, шунингдек, стипендиялар 10 фоизга оширилади.

Шунингдек, 14 ёшгача болали оилаларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга ошади. Икки ёшга тўлмаган болани боқиш учун нафақа миқдори 434 минг сўмни, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 минг сўмдан 653 минг сўмгача бўлади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги ва Хоразмдаги ёрдамга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг ҳажми белгиланди. Давлат ёрдами миқдори 434 мингдан 1,085 миллион сўмгача ўзгаради.

Бизга қўшилинг
@vodiy
471 views04:45
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:25:20
Сан билан битта миллатдан эканлигимдан нафратланаман
Гап эгасини топади деган умиддамиз

Бизга қўшилинг
@vodiy
571 views16:25
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:33:37 ИД-картани қандай ва қаердан олиш мумкин?

Хабарингиз бор мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизми жорий этилди.

Биометрик паспорт ўрнини эгаллаётган шахсни идентификация қилувчи ИД-карталари бутун республика бўйича 2021 йилнинг илк иш куни — 4 январдан берила бошланди. Ҳозирда аҳоли орасида янги паспорт ва уни олиш билан боғлиқ турли саволлар пайдо бўлмоқда.

Бобур Бекназаров–Миробод туман ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи:

– Ҳозирги кунда Миробод туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими туман аҳолисига паспорт масалалари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир секторда ИИБлар ташкил этилган. ИИБларда ҳам паспорт бўлими ходими фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Буни қулайлиги шундаки, ўзига яқин бўлган ҳудудда прописка масалалари, вақтинча ва доимий рўйхатга қўйиш ҳамда доимий рўйхатдан чиқариш масалалари бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, 22.09.2020 йил ПФ-6065-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан 2021 йил 4 январь кунидан бошлаб идентификация ИД-карталарни расмийлаштириб бериш бошланди.

Бизга қўшилинг
@vodiy
525 views15:33
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:33:27
455 views15:33
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:05:56
2800 долларга Жанубий Кореяда Спарк автомобили. Қўшимча қулайликлари ҳам бор...

Бизга қўшилинг
@vodiy
744 views15:05
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:23:20
Асаби бўшларни белгилаймиз

Бизга қўшилинг
@vodiy
534 views14:23
Ochish/sharhlash