Get Mystery Box with random crypto!

👉@VODIY

Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY V
Telegram kanalining logotibi vodiy — 👉@VODIY
Kanal manzili: @vodiy
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.39K
Kanalning ta’rifi

Фарғона, Наманган, Андижонда бўлиб ўтаётган воқеа-ходисалар, янгиликлар, хабарлар бериб борадиган платформа.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-01-22 20:03:00 #қисқа_пост

- Гапни айлантирмасдан қисқа ва лўнда жавоб берсангиз. Табиий ГАЗ қачон ўзимизга ҳам берилади?

Масъул амалдорлар:
- Раҳмат. Саволингиз жуда ҳам ўринли. Айни вақтида берилган савол деб ўйлайман. Энди гапни айлантириб, баҳоналар билан жавоб бериб бўлмайди. Дангал жавобни менимча бутун халқимиз кутяпти. Чиндан ҳам бугунги кунда жуда кўпчиликни қийнаётган, кўплаб юртдошларимизнинг ҳақли равишда эътирозларига сабаб бўлаётган оғриқли мавзулардан бири бўйича савол бердингиз. Маълумки, сўнгги йилларда аввалари етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар рўй берди ва бу бутун халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Агар нокамтарликка йўймасангиз дангал айта оламан-ки, дунё бундай кескин ўзгаришлардан тамомила ҳайратда қолмоқда. Бундай шиддатли жараёнлар биз масъул раҳбарлардан яна-да халққа яқин бўлиб, уларнинг дардини тинглаб, халқ ичида юришимизни тақозо қилади. Ўзгаришларга лаббай деб жавоб бериб, халқ ичида юрганимизда, бу ютуқлар негизида яна тўлиқ ҳал этишга улгирилмаган муаммолар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу каби бизга қўшимча масъулият юклайдиган ҳолатлардан бири ГАЗ муаммоси. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагандек, бу каби муаммолар ҳам бизни ўйлантирмасдан қолмайди. Лекин бундай вазиятларда шошма-шошарлик билан, фақат бугуннигина ўйлаб қарор бериш юрт келажагини ўйлаётган фуқарога хос иш бўлмайди. Муаммо бор. Йўқ эмас. Муаммо борлигини тан олиш ўзи катта ечим. Уни бартараф этиш учун эса ҳар бир жиҳатни атрофлича ўрганиб, масъуллар билан тизимли равишда, танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилинмоғи керак. Шу сабабли, бу соҳа мутахассислари билан муаммо устида тизимли тарзда шуғулланмоқдамиз. Аслида, ҳар бир одам ўзига савол бериши керак-да: "Бугун мен жамиятга фойдали нима иш қилдим? Одамларга нима нафим тегяпти?" деб. Агар ҳар биримиз ўз вазифамизга масъулият билан ёндошсак, қонун устуворлигини таъминласак, жамоат назоратини янги босқичга олиб чиқсак, ўйлайман-ки, ҳар қандай муаммолар тез орада ўз ечимини топади. Сиз саволда таъкидлаб ўтган ГАЗ муаммоси ҳам бугун ё кеча пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бугунги глобал дунёда бир ҳудуддаги салбий ҳолат бошқа ҳудудларга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, ҳар бир ишга мушоҳада билан ёндошиб, муаммоларни тизимли тарзда кўриб чиқмоқ даркор. Масалан, бир оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-она дарҳол дуч келган одамга даволатмайди. Тажрибали ва кўпни кўрган инсонлар билан маслаҳатлашиб маҳоратли доктор ё табиб топишга ҳаракат қиладилар. Биз ҳам бурч ва масъулиятимизни чуқур англаган ҳолда бу каби муаммолар илдиз отиб кетмаслиги устида тажрибали мутахассислар билан учрашмоқдамиз. Муаммони тизимли равишда бартараф этиш йўллари устида изланмоқдамиз. Мана шундай очиқ мулоқотлар, ўйлайман-ки, халқ дардини енгиллатишда муҳим бир кўприк бўлиб хизмат қилади. Умид қиламан-ки, халқимиз ҳам бу каби ишларда раҳбарларга камарбаста бўлиб ҳаракат қиладилар. Саволингиз учун яна бир бор раҳмат.

Журналист-модератор:
- Жавобингиз учун сизга ҳам раҳмат. Ўйлайманки, юртдошларимиз ўзлари кутган керакли жавобни олишди. Энди, кейинги саволларга навбат берайлик.

@VODIY
10.2K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-01-18 16:03:26
Ксенон фараларни "фойдаси"...

@VODIY
9.8K viewsedited  13:03
Ochish/sharhlash
2022-01-03 13:11:04
Билсак ўзимиз борардик кутгани ташкиллаштириб.

@VODIY
13.7K viewsedited  10:11
Ochish/sharhlash
2022-01-02 14:59:37
Аркадаға Шуҳрат))

Бу видеодаги инсонни танимаганлар Андижон хоқонлиги буюк хоқони Арқадағ Шуҳрат бўлса керак деб ўйлайди.

Таниганлар эса... Андижонни машинасида қопда пул олиб юрадиган ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов эканлигини билишади.

@VODIY
13.1K views11:59
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:54:27
Янги Ўзбекистонда инсонлар қадри.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Файзиобод мфй ҳудудидаги газ қуйиш шохобчасида 2 км га чўзилган газ учун навбат. Энг бошидагиларни айтишларича кеча кечаси навбатга қўйиб кетишган. Укам соат 6 ларда бориб, 10³⁰ ларда чиқибди.

Аҳолига йўқ, автомобилларга йўқ, газ қаёқда ўртоқлар?

Кимга, қаерга беряпсизлар?

Катта заводлар ҳам Янги Йилга ўчирилган, қани шунча газ?

На аҳолига дўндириб берилмоқда, на саноатга, на хизмат кўрсатишга.

Нимадир нотўғри мана шу ерда.

Ҳамма одамлар кўчада бўладиган кунда газ йўқ, бензин каррасига ошган, у ҳам навбат.

Йўл ҳақи автоматик ошиб кетган, каррасига.

Барака топинглар.

Olimjon Haydarov

@VODIY
12.4K views11:54
Ochish/sharhlash
2021-12-31 09:20:25 Метан заправкаларда ҳолат ўта оғир, кеча кечаси "тез ёрдам" машинаси газ қуйиб чиқаётганда навбатсиз киришга уринаётганлар тўсиб қўйиб бир соат ошиқроқ ташқарига чиқа олмай қолган, натижада қишлоғимизда биринчи ёрдамга муҳтож онахон вафот этди...

(с) Суярқул Остонақулов

@VODIY
9.7K views06:20
Ochish/sharhlash
2021-12-30 20:22:47 ​​Ногирон болаларга аталган совғалар талон-торож қилинган.

Норвегия Ўзбекистондаги имконияти чекланган болаларга янги йил совғаларини юборди. Совғаларнинг бир қисми йўлда ўғирлаб кетилган.

Бу ҳақда 442-сонли махсус болалар боғчаси ходими маълум қилди.

“Менинг мурожаатим ихтисослаштирилган боғчанинг 442-сонли болаларига Янги йил совғаси сифатида Норвегиядан юборилган болалар совғаларини ўғирлаган Ўзбекистон почтаси ёки божхона ходимларига тегишли! Ҳозир қандай ухлаяпсиз? Қандай қилиб бу нарсаларни олиб чиқиб кетасиз?” - деб ёзди у.

"Бу болалар бутун умр азоб чекишга маҳкум ва улар учун мўлжалланган нарсаларни улардан тортиб олдингиз, янги йил сюрпризи сифатида берилган совғаларни олиб қўйдингиз. Билингки, ҳаёт бумеранг ва буларнинг барчаси сизга икки баравар қайтиб келади. Менда боғча ҳудудидаги қутини очиш видеоси ва бошқа далиллар бор. Мен 52 нафар болаларни хурсанд қилиш учун почта бўлимидан боғчага шунчалик шошилдимки... Охирида эса умидсизлик ва нафратга тўлдим, мен сиз ҳақингизда ўйлаганларимни ҳатто сўз билан ҳам айтолмайман!", - дея қўшимча қилди у.

Aёлнинг сўзларига кўра, қутидан 22 дона совға солинган 1 та сумка чиқарилган. Қолганлари ўғирлик қилишдан уялган бўлса керак.

"Қушбеги почтасида қути ғижимланган ва ён томонларига қизил лента ёпиштирилган. Болалар нарсаларни ўғирлаши хаёлимга ҳам келмаган. Совғаларни почтадан олиб, шошилганча таксига ортдим ва боғчага йўл олдим. Болалар тушлик қилишдан олдин хурсанд бўлишини истагандим. Йўл-йўлакай совғаларни тартибга солмоқчи бўлдим ва жуда хунук ҳолатга дуч келдим. Совғаларни юборган қиз билан боғланганимда, у менга қутилар жўнатилаётган ҳолатдаги суратни юборди. Қутиларда ҳеч қандай лента йўқ эди. Мен шунчаки ҳайратдаман, боғча ходимлари ҳам. Қандай қилиб бундай қилишлари мумкин? Янги йил олдидан ногирон болаларнинг совғаларини ўғирлаш учун сиз ким бўлишингиз керак?", - дея хулоса қилди боғча ходими.

Ўзбекистон почтаси ва Давлат божхона қўмитасидан вазиятга изоҳ кутамиз.

(C)Узбеки и их Друзья (Uzbeks and their friends)

@VODIY
9.3K views17:22
Ochish/sharhlash
2021-12-28 18:19:52
Bu hunar qayerdan chiqdi? Zulm.

Ishdan charchab chiqasiz, qolmishiga kòz ham toliqadi. Uyga borib dam olaman deb moshnada yòlga chiqasizu, uyga borguncha asablaringiz ham taranglashib uyga kirib borasiz. Sabablar juda kòp. Ammo shu kunlarda juda urf bòlgan bu odatdan jabr chekyapman. Oldingizdan tumanniysini ksenoy qòyvolib, qolmishiga faralarini òchirib yuradigan olifta òtib ketadi, kòz oldim chaplashib ketadi. Bu holat bitta menda emas, juda kòpchilikda bòladi.

Shu befarosatlar zulm qilishini bilarmikan? Shu befarosatlarga shunaqa faralar qòyib berayotganlar zulmga sherik bòlayotganini bilarmikan?

Ota onasini hamma eslayotganini biladimi shular?

Mòmin odam na qòli bilan na tili bilan birovga ozor bermasligini bilmasa kerak. Bilganida bunday qilmasmidi.

Gailarga ham hayronman. Biror chora kòrgani kòrmadim. Bularga faqat jarima solish bòlsa bòldi.

Biror diniy hodim yoki blogerlar ham shu zulm haqida yozishmaydi, gapirishmaydi.

Iltimosim birovga ozor bermang. Qilayotgan ishingiz zulm.

@VODIY
8.2K views15:19
Ochish/sharhlash
2021-12-27 20:00:46
Андижонда яна рўмолга қарши ҳаракатлар бошланибди.

Сайловдан кейин комплекс бошланди бу ҳаракатлар.
Бирданига ҳамма ташкилотлар синхрон ҳаракат қилиши учун албатта Администрациядан буйруқ бўлиши керак.

Қуйидаги расмларда ҳам Андижон вилояти Асака туманида мана шундай синхрон ҳаракатларни кўриш мумкин.

Маҳалла ва ХТБ(бу бизга ошкор бўлгани, биз кўрмаган қанча бор экан) бир вақтда бошлашибди.

Аллоҳ ҳор қилсин буларни энг бошида турганидан, энг қуйида бажараётганигача.

Орамизда Андижонликлар бор, сиз ишлаётган, яшаётган, ўқиётган ҳудудларда ҳам шундай ҳаракатлар борми?

Бўлса, жўнатинглар, далолат қилинглар.

Олимжон Ҳайдаров

@VODIY
7.8K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:44:45
Мана, свет ўчаётгани сабаби!

Бизга қўшилинг
@vodiy
131 views07:44
Ochish/sharhlash